Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/7151 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Худудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Андижонда Исломбек ери
Source ID 95082f7e-b3c7-4fea-964e-3d6f1594b2b1 Claim ID PDF Hash f4be2368b28613e2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онуни 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7151-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил 27 ноябрь Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Андижонда Исломбек ери” фермер хўжалигига нисбатан 13 144 963,30 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили-юрисконсульт А.Содиков (16.09.2025 йилдаги 03217-110/25сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Андижонда Исломбек ери” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 13 144 963,30 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун суд кунига қадар қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади, низо юзасидан ўз фикр ва эътирозлани билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йилда 575724-сонли энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, хисоб-китоб даври бир ой ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Даъвогар томонидан электрон тартибдаги маълумотлар асосида солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 13 144 963,30 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга етказиб берилган электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни 39-моддасига кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 31 май кунги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88-бандида, истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши белгиланган. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 13 144 963,30 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: “Худудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Андижонда Исломбек ери” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 13 144 963,30 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Тўйчиев 4-1703-2502/7151-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Бўстон тумани 2025 йил 27 ноябрь Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Андижонда Исломбек ери” фермер хўжалигига нисбатан 13 144 963,30 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакилиюрисконсульт А.Содиков (16.09.2025 йилдаги 03217-110/25-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: “Худудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Андижонда Исломбек ери” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 13 144 963,30 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Тўйчиев