Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2313 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 500c5395-7a36-44ed-8676-033ec65e82b3 Claim ID PDF Hash f826b332074f957a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Беруний тумани ХХХ йил 27 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 84 900 034 сўм лизинг тўловлари, 20 790 010 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ХХХ (бундан буён Палата деб юритилади) “ХХХ” акциядорлик жамиятининг (бундан буён даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён жавобгар деб юритилади) 84 900 034 сўм лизинг тўловлари, 20 790 010 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига мувофиқ даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг аризаси суднинг ажрими билан ишни кӯриш 2025 йил 27 ноябрь кунига тайинланган. Суд мажлиси ҳақида даъвогарга хабар берилганлиги ҳақидаги почта алоқа бӯлимининг жавобига кўра, Палата ва даъвогарга суд ажрими топширилган. ИПКнинг 170-моддасига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва иш ҳужжатларида даъвогарнинг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида аризаси мавжуд эмас. Шу сабабли даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасида келтирилган асосларда ва бошқа тегишли қонун ҳужжатларида давлат божи тӯловидан озод этиш назарда тутилмаган. Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 2 093 800 сўм давлат божи ундиришни, иш бӯйича одиндан тўланган почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 2 093 800 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ХХХ