← Назад
Решение #2841182 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| моддасига асосан Ер Кодекси | 36 | — | code_article | |
| га асосан Ер Кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| Жавобгар томонидан Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2274-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 27 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, ХХХ, даъвогар вакили ХХХ
(ишончнома асосида), жавобгар вакили ХХХ (суд бошқарувчи), ХХХнинг
вакили ХХХ (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар ХХХнинг
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти билан 2019 йил 30-декабрь
кунги 120,9 гектар ер майдонларини ижарага бериш тўғрисидаги шартномани
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан 2019 йил 30-декабрь
кунги 120,9 гектар ер майдонларини ижарага бериш тўғрисидаги шартномани
бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга ХХХ қишлоқ хўжалиги бўлими, ХХХ сув
етказиб бериш хизмати давлат муассасаси, ХХХ, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат
кадастрлари палатаси ХХХ низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар (бундан буён матнда
учинчи шахслар деб юритилади) сифатида жалб қилинган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2503/ХХХ-сонли иш
бўйича 2025 йил 25 ноябрь кунги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар
тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатиш бошқарувчи ХХХ тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги
“Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини
яхшилашга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-103-сон Фармонининг
ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги махсус қарорида айрим пахта
тўқимачилик кластерлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг пахтатўқимачилик кластерлари реестридан чиқарилиши ҳамда уларнинг айрим
шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари тугатилиши назарда тутилган.
Шунга кўра, бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
пахта-тўқимачилик кластерлари реестридан жавобгар чиқарилган.
(htt s://r gr .uz/d r gist r d- uth).
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгар томонидан
ижарага берилган ердан 2024 йил ва 2025 йил пахта экиш режалаштирилган
100
гектар
ер
майдони
ташлаб
қўйилганлиги,
2
давомида
фойдаланилмаганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
уд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг
вакиллари иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан уларнинг
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар важларини ва прокурор
фикрини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2019 йил 30-декабрь кунги 120,9 гектар ер майдонларини
ижарага бериш тўғрисидаги шартнома тузилган. Мазкур ижара шартномага
асосан 120,9 гектар ер майдони хўжаликка пахта-ғалла қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун ижарага берилиб, ер майдони ва ижара
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган.
Даъво аризасида жавобгар томонидан ижарага берилган ердан 2024 йил
ва 2025 йил пахта экиш режалаштирилган 100 гектар ер майдони ташлаб
қўйилганлиги, 2 давомида фойдаланилмаганлиги ҳолати, ер участкасидан
мақсадли
фойданилмаганлиги,
ХХХ
солиқ
инспекциясининг
2025 йил 25-сентябрь кунги ер солиғидан 2025 йил 24 сентябрь куни
ҳолатига 1 548 249,47 қарздорлиги тўланмаганлиги ҳолатлари аниқланиб,
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб
юритилади) 36-моддаси талабларининг бузилганлиги баён қилинган.
Ер кодекси 36-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий
ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;
2) ер участкаси берилган муддат тугаганда, бундан ер участкасини
ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳоллари мустасно;
3) юридик шахс тугатилганда;
5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган
меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол
назарда тутилган бўлмаса;
6) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида;
7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда;
8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий
ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг
ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;
9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек
ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам
тўланмай келинганда;
91) ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда
тўланмаганда — муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида
ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан
олти ой ичида бартараф этилмаганда;
10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир
йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар
учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;
13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб
қўйилганда.
Шартноманинг 17-бандида фермер хўжалиги тугатилганда; шу
жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у
иқтисодий ночор бўлган тақдирда; ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан
ихтиёрий равишда воз кечилганда; ердан белгиланган мақсадларда
фойдаланилмаганда; шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация
шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда;
самарасиз фойдаланилганда; яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам
равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда
ҳосил олинганда; ернинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан
ёмонлашганда; ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган
тартибда олиб қўйилганда; агар фермер хўжалиги ер участкаси олинган
пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига
киришмаса, шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
ҳам бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ер кодекси 38-моддасига асосан Ер Кодексининг 36-моддаси биринчи
қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер
тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва
уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган
ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин
туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома
киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда
уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими,
зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан
фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза
қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини
қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида назарда
тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан
фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган
ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига мувофиқ, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Шунингдек, ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган шартномани бекор қилиш
ҳақидаги таклиф оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан ижарага берилган ердан 2024 йил ва 2025 йил
пахта экиш режалаштирилган 100 гектар ер майдони ташлаб қўйилганлиги,
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан 2 йил
мобайнида
фойдаланилмаганлиги,
ер
участкасидан
оқилона
фойдаланилмаганлиги, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи
тўланмаганлиги ҳолатлари ишдаги ҳужжатлар жумладан тақдимнома,
фоторасмлар, ХХХ агроинспекция бўлими томонидан тузилган 2025 йил 12
ҳамда 19 июнь кунги ва 2 июль далолатномалар, таклиф хати, туман ишчи
комиссиясининг хулосаси, ХХХ солиқ инспекциясининг 2025 йил 25сентябрь
кунги
ер
солиғидан
2025
йил
24 сентябрь куни ҳолатига 1 548 249,47 қарздорлиги мавжудлиги ҳақидаги
маълумоти, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмаси билан
тасдиқланади.
Жавобгар томонидан Ер кодекси 36-моддасининг 7,9,10-бандлари
бузилганлиги суд мажлисида ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
юқоридагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди
ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 2019 йил 30-декабрь
кунги 120,9 гектар ер майдонларини ижарага бериш тўғрисидаги шартномани
бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд
мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128-129, 170, 176, 179-моддаларини кўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ ва жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
ўртасидаги
2019
йил
30-декабрь
кунги
120,9 гектар ер майдонларини ижарага бериш тўғрисидаги шартнома бекор
қилинсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
ХХХнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
ХХХ