Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/6402 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 70f25dc1-0484-460a-b1b2-9c491ea34b49 Claim ID PDF Hash 185a21557756dbb6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 96-моддаси ИПК 96 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/6402-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган судья – Ж.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” фермер хўжалигининг жавобгар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус БББ, қўшимча жавобгар ТИФ “ВВВ” акциядорлик жамияти, учинчи шахслар “ГГГ” хусусий корхонаси, “ДДД” хусусий корхона, “ЕЕЕ” фермер хўжалиги, “ЁЁЁ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2018 йил 25 майда нотариус БББ томонидан тасдиқланган “Ипотека шартномалари”ни хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ажрими устидан ТИФ “ВВВ” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари Б.Камолов (ишончнома асосида), адвокат Ғ.Каримов (ишончнома ва ордер асосида), қўшимча жавобгар ТИФ “ВВВ” акциядорлик жамияти вакили А.Туйчибоевнинг (ишончнома асосида) иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “ААА” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус БББ, қўшимча жавобгар ТИФ “ВВВ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда баъзи жойларда банк деб юритилади), учинчи шахслар “ГГГ” хусусий корхонаси, “ДДД” хусусий корхона, “ЕЕЕ” фермер хўжалиги, “ЁЁЁ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 2018 йил 25 майда нотариус БББ томонидан тасдиқланган “Ипотека шартномалари”ни хақиқий эмас деб топишни сўраган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган. 1 Ажримнинг 3-бандида, МИБ Наманган вилоят бошқармаси зиммасига 2018 йил 22 майдаги гаров шартномасида даъвогарга тегишли бўлган кўчмас мулк объекларининг аукцион савдоларини аризани кўриб чиқиб якуний суд хужжати қабул қилингунга қадарли тўхтатиб туриш мажбурияти юклатилган. Банк апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, даъвони таъминлаш чорасини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлиги ҳолатига баҳо берилмаганлиги, ажримнинг кўчирма нусхаси банкка юборилмаганлиги, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1604-2202/2273-сонли иш бўйича 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида даъвогарга тегишли бўлган дала шийпони 2023 йил 17 октябрда банк балансига ўтказилганлиги, банк мазкур мулк бўйича барча солиқларни тўлаб келаётганлиги, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучда эканлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида банк вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва учинчи шахслар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 281-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ИПК 96-моддасининг бешинчи қисмида, даъвони таъминлаш ҳақидаги ёки даъвони таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги белгиланган. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар даъво аризаси билан бирга судга даъвони таъминлаш тўғрисида ариза тақдим этиб, агар низоли ипотека 2 шартномаси ҳақиқий эмас деб топилса, унинг оқибатлари қўлланилиб, аукцион баённомалари бекор бўлиши ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига оид янги низолар пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, кўчмас мулк объектларининг аукцион савдоларини тўхтатиб туришни сўраган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган. Ажримнинг 3-бандида, МИБ Наманган вилоят бошқармаси зиммасига 2018 йил 22 майдаги гаров шартномасида даъвогарга тегишли бўлган кўчмас мулк объекларининг аукцион савдоларини аризани кўриб чиқиб якуний суд хужжати қабул қилингунга қадарли тўхтатиб туриш мажбурияти юклатилган. Аниқланишича, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1604-2202/2273-сонли иш бўйича 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида даъвогарга тегишли бўлган Косонсой тумани, Тагижар МФЙ, Кушчинор кўчаси, 39-уйда жойлашган дала шийпони 2023 йил 17 октябрда банк балансига ўтказилган. Бу банк томонидан тақдим этилган кадастр паспорти ҳамда тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтириши билан ўз тасдиғини топади. Бундан ташқари мазкур кўчмас мулк аукцион савдосига қўйилмаган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларни аниқламасдан, даъвони таъминлаш чорасини кўриб, хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблайди. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори 3-бандининг 8-кичик бандида, иқтисодий ишлар бўйича қайси суд ҳужжатлари устидан берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи ундирилиши юзасидан тушунтириш берилган бўлиб, унда мазкур турдаги ажрим устидан берилган апелляция ва кассация шикояти бўйича давлат божи ундирилиши назарда тутилмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ажримининг 3-бандида белгиланган даъвони таъминлаш чорасини бекор қилишни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини банкнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. 3 Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 96, 118, 274, 276, 280, 281моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ажримининг 3-бандида белгиланган даъвони таъминлаш чораси бекор қилинсин. ТИФ “ВВВ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари Ш.Тўхтабоев А.Мухиддинов 4