Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8937 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком Ответчик / Подсудимый Термиз шаҳар ҳокимияти
Source ID 70533f8d-8007-4bb7-982b-2cc851148e9e Claim ID PDF Hash 8649d03cb7dd3036... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
нинг 46-моддаси нинг 46 law
онуннинг 71-моддаси онуннинг 71 law
онуннинг 61-моддаси онуннинг 61 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8937-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – Б.Темиров (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзбектелеком” АЖни манфаатида жавобгар Термиз шаҳар ҳокимиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ўзбектелеком” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Термиз шаҳар ҳокимияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 11294671 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Учинчи шахслар ва жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, Палата ва жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини, талабнома ва огоҳлантириш хатларига ҳам жавоб бермаганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокурори вакили А.Амиров даъвони рад этиш ҳақида фикр билдирган. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни даъво аризасида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиали ва жавобгар ўртасида телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича 2024 йил 1 июлда 1900014448/1-сонли абонент шартномаси тузилган. Шартноманинг иловасига кўра шартноманинг умумий баҳоси 26276077,44 сўм келишилган. Ушбу шартнома бўйича жавобгарга 2024 йилда юборилган 4 та электрон ҳисобварақ фактуралар қабул қилинмаган. Шунингдек, Термиз шаҳар Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил 17 ноябрдаги №01-22-401/31-02-33/135-сонли маълумотномасига кўра тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 1 июлда 1900014448/1-сонли абонент шартномаси ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома тузилмаган ёки жавобгарнинг қарздорликни тан олганлигини кўрсатувчи далиллар мавжуд эмас. Бундан ташқари, давлат харидларини ташкил этиш, шартнома лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлигини, низоли шартноманинг белгиланган тартибда ғазначилик бўлимида давлат рўйхатига олинганлигини, тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Жавобгар томонидан давлат харидлари бўйича танлов савдосини ташкиллаштириш, савдо натижаларини расмийлаштириш, шартнома тузиш ва рўйхатга олиш, ишларни ва маҳсулотларни қабул қилиб олишнинг қонунчиликда белгиланган тартибларига риоя қилинмаган. Жумладан, жавобгар томонидан давлат буюртмаси бўйича шаффофлик тамойили асосида тадбиркорлардан энг яхши таклифларни олмасдан, давлат бюджети маблағларини самарасиз сарфлашга ҳамда харажатларининг ошиб кетишига олиб келган. Бундай ҳолатда даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонунини 11моддасига кўра почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари қонунчиликда белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади. Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг қолган турлари тарифлари қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун (кейинги ўринларда- Қонун)нинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ушбу Қонуннинг 71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, мазкур низоли ҳолатда бундай шартнома тузишга асослар мавжуд эмас. Қонуннинг 61-моддасига кўра расмийлаштирилган ҳужжатлар, тузилган шартномалар ва уларга доир қўшимча келишувлар тўғрисидаги ахборот улар расмийлаштирилган ёки тузилган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунда Давлат Сотиб олувчилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Қонуннинг 47-моддасида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатда ҳам бу каби шартномаларни тузишга асослар кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарорига асосан давлат буюртмачиси билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект харид қилиш тартибтаомиллари иштирокчиси бўлиши мумкин эмас. Жумладан, Давлат буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, шартномалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун, шунингдек, махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларнинг, ваколатли давлат органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлигига жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ5171-сонли қарорига асосан давлат буюртмачилар учун индивидуал тарзда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинган. Ушбу қарорга кўра давлат харидларининг очиқ ва шаффоф ўтказилишини, давлат буюртмачилари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлаш бош вазир бошчилигидаги комиссияга юклатилган. ФКнинг 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ҳақиқий бўлмаган битимлар ва шартномалар тарафлар учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди, яъни мажбурият ва қарздорлик вужудга келмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сонли қарорига асосан вилоятлар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар раҳбариятига тақдим қилинадиган шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Мазкур қарорга асосан Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига асосан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинганлиги ёки битим тузилганлиги натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бунда ҳақиқий эмас деб топилган бундай битимнинг ижроси билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганлиги натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга етказилган зарар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг айбдор ходимларидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин. Агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат муассасалари тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига кўра давлат муассасаси раҳбари давлат муассасаси номидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш ҳуқуқларга эга. Бунда ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган талабга кўра давлат муассасасининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиши; Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан давлат муассасасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиши; давлат муассасаси олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиши ва назорат қилиши лозим. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан даъвогар томонидан хизмат кўрсатилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланмаганлиги, қарздорликни давлат муассасасидан ундириш учун етарли далиллар мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 703, 705-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати «Ўзбектелеком» АКнинг зиммасида қолдирилсин. «Ўзбектелеком» АК ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ж.Р.Ачилов