← Назад
Решение #2841226 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 477 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7466-сонли иқтисодий иш
ЗОМИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Зомин тумани
2025 йил 27 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зомин туман прокурорининг
даъвогар “JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI”
акциядорлик
жамияти
манфаатида
жавобгар
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI R Q
LI TE NOLOGIY L R V ZIRLIGI
UZURID GI R Q
LI T ’LI NI RIVOJL NTIRIS
RK ZI” давлат
муассасаси ҳисобидан 13 132 400 сўм миқдорида электр энергиясидан бўлган
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими,
Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасини жалб қилган ҳолда,
тарафлардан Зомин туман прокурори – Р.Элонов, даъвогар вакил – Р.Авалбоев
(2025 йил 13 майдаги 06/1065-сонли ишончномага асосан), Зомин туман электр
тармоқлари корхонаси мутахассиси – М.Давронбеков, жавобгар вакили –
М.Каримов (2025 йил 11 ноябрдаги 01/08-677-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, мобиль
конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
н и қ л д и:
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI R Q
LI TE NOLOGIY L R V ZIRLIGI
UZURID GI R Q
LI T ’LI NI RIVOJL NTIRIS
RK ZI” давлат
муассасаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
21 июлда 17912608-сонли Улгуржи Бюджет истеъмолчиларига электр энергияси
етказиб бериш юзасидан шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 13 132 400 сўм
миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада даъвогар манфаатида Зомин туман прокурори судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 13 132 400 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Зомин
туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик
хизмати бошқармаси жалб қилинган.
Судга Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
11 ноябрдаги 01-4/912-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга кўра
даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 13 132 400 сўм муддати ўтган қарздорликни
ундириш юзасидан томонларнинг ҳисоб рақамлари Жиззах вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан қамраб
олинмаганлигини маълум қилган ҳамда суд мажлисини ўзининг вакили
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жамият томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома шартларига
асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб берилганлигини, жавобгар
томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар вақтида тўлаб
берилмаганлиги натижасида 13 132 400 сўмлик электр энергиясидан бўлган
қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво ариза киритганлигини,
жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр энергиясидан бўлган қарздорликни
тўламаганлигини маълум қилиб, судга бугунги кун ҳолатига берилган ушбу
ҳолатларни тасдиқловчи маълумотномани тақдим қилиб, шунингдек
жавобгарнинг судга тақдим қилинган фикрномасида билдирилган талабнома
қоидаларига риоя қилинмаганлиги юзасидан билдирилган фикрларига эътироз
билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили мобиль конференцалоқа режимида
иштирок этиб, ўз сўзида судга даъвогарнинг даъво талаби юзасидан
илтимоснома ва фикрномаларини тақдим қилиб, унга кўра, даъвогар томонидан
судга даъво аризаси беришдан олдин низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя
қилинмаганлигини, ушбу тартиб бузилганлигини, Ўзбекистон Республикаси
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги
Қонунининг
7-моддаси
ҳамда
17-моддаларига
риоя
қилинмаганлиги
натижасида
даъвогарнинг
жавобгарга
юборилган
талабномасида жавобгарнинг манзили нотўғри кўрсатилганлигини, юқорида
кўрсатилган Қонуннинг 18-моддасида ўзига талабнома билдирилган хўжалик
юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат
ичида унга жавоб қайтариши шарт эканлиги белгиланган бўлсада, аммо
2025 йил 17 октябрда расмийлаштирилган талабномада икки иш куни муддат
қўйилганлигини, 2025 йил 21 октябрда эса даъво аризаси туман прокуратураси
томонидан имзоланиб, судга киритганлигини, бу орқали эса истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини қўпол равишда бузилганлигини, ҳалигача даъвогар томонидан
юборилган талабнома жавобгарга етиб келмаганлигини, жавобгарнинг юридик
манзили Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Навниҳол” МФЙ,
Тепамасжид кўчаси эканлигини, даъвогар томонидан юборилган талабнома эса
Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 27уй деб нотўғри кўрсатилганлигини, бундан ташқари даъвогарнинг даъво
аризасида кўрсатилган қарздорлик суммасининг аниқ ҳисоб-китобини судга
тақдим қилмаганлигини, суд томонидан даъвогарга бир неча марта ҳисобкитобларни аниқлаштириш ва у бўйича маълумот тақдим қилиш мажбурияти
юклатилган бўлсада, аммо даъвогар томонидан ҳисоб-китобларга аниқлик
киритмаганлигини, бу ҳолатлар бўйича ҳам суд томонидан муносабат билдириш
кераклигини, шунингдек жавобгарга тегишли бўлган электр узаткичларидан
жавобгарнинг рухсатисиз бошқа ташкилотларга фойдаланишига Зомин туман
электр тармоқлари мутахассислари томонидан улаб берилганлигини, жавобгарга
тегишли бўлган бинодаги электр ҳисоблагич асбоб-ускуналари соз ҳолатда
бўлсада, аммо электр энергияси ҳисобланиб, қарздорлик суммалари келтириб
чиқараётганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Зомин туман электр тармоклари корхонаси мутахассиси
иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарга тегишли бўлган бино-иншоотнинг электр
энергиясидан фойдаланиш ҳолати бориб ўрганилганда, электр ҳисоблагич
техникалари барчаси соз ҳолатда эканлигини, аммо битта хонада электр
энергиясидан фойдаланиш бўйича ўрнатилган автомати электр энергиясидан
тўлиқ узилмай қолганлиги натижасида қарздорлик ҳисобланганлиги
аниқланганлигини маълум қилди.
Иш ҳужжатларида, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлимига суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим нусхаси юборилганлигини, ажрим
нусхасини қабул қилиб олинган бўлсада, аммо низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари иштирок этмаётганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган прокурор,
даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 21 июлда 17912608-сонли Улгуржи Бюджет истеъмолчиларига электр
энергияси етказиб бериш юзасидан шартномаси тузилганлигини, ушбу
шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Корхона”
жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик
шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни
бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол
қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки
абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт эканлиги
белгиланган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берганлигини ва етказиб
берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келганлигини маълум
қилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги билдирган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 13 132 400 сўм миқдоридаги
қарздорлиги юзага келган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида, мазкур
шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва
низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара
ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар қонунчиликда
белгиланган суд тартибида ҳал қилиниши белгиланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд
қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 2025 йил 17 октябрь куни
060025-сонли талабнома юборилганлигини, аммо талабномада қарздорлик
суммасини 2 (икки) иш кун муддатда бартараф этиш кўрсатилганлигини,
шунингдек талабномада жавобгарнинг юридик манзили Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани, “Навниҳол” МФЙ, Тепамасжид кўчаси бўлсада, аммо
почта орқали Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Мустақиллик” МФЙ,
Мустақиллик кўчаси, 27-уйга юборилганлиги аниқланди.
Шунингдек, даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабномасида мавжуд
қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 2 (икки) иш куни муддати берилган
бўлсада, лекин 2025 йилнинг 21 октябрда Зомин туман прокурорига даъво
аризасини судга киритиш учун имзолашга тақдим қилинганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи
қисмида, ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани
олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт
эканлиги кўрсатилган.
Бундан келиб чиқадики, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
5.4-бандига мувофиқ, даъвогар томонидан низони ҳал қилиш тартибига риоя
қилмаганлигини кўришимиз мумкин.
ИПКнинг 68-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 5-бандида, даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар иш ишда иштирок
этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада
назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини
бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни
жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи
назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво ариза тақдим этишда олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
шунингдек даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 107, 118, 128, 170 ва 195-моддаларига
амал қилиб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Зомин туман прокурорининг даъвогар “JIZZ
UDUDIY ELEKTR
T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI R Q
LI TE NOLOGIY L R V ZIRLIGI
UZURID GI R Q
LI T ’LI NI RIVOJL NTIRIS
RK ZI” давлат
муассасаси ҳисобидан 13 132 400 сўм миқдорида электр энергия қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво ариза тақдим этишда олиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик
жамияти зиммасида қолдирилсин.
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик
жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогарга даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат
қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Мазкур ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ушбу ажримдан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига ажрим
чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ажрим
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов