← Назад
Решение #2841248 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
4-1501-2503/20465-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
А.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили М.Исмоилов (ишончнома асосида)
иштирокида, учинчи шахслар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона
шаҳар прокурорининг “АААААААААААААА” АЖ манфаатида жавобгар
«АААААААААААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 15
746 433 сўм тўловлар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Фарғона шаҳар прокурорининг “АААААААААААААА” АЖ
манфаатида
судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
этиб,
жавобгар
«АААААААААААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 15
746 433 сўм тўловлар ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят молия ва
иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъвонинг асосини ўзгартириш ҳақида
ариза тақдим қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
жавобгарга шартнома тузилмасдан табиий газ етказиб берилганлиги, жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъво аризаси билан судга
мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар хам жавобгар томонидан тўловлар тўлаб
берилмаганини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслардан суд мажлисига вакиллар келмади, улар суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд
уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, прокурор фикри, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, даъво асосини ўзгартириш
ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, алоҳида ажрим қабул қилишни, қуйидагиларга
асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида шартнома тузилмасдан даъвогар
томонидан жавобгарга табиий газ маҳсулотлари етказиб берилган. Бу счёт
фактуралар, истеъмолчининг абонент картаси ҳамда тарафлар ўртасида тузилган
31.05.2025 йил ҳолатига расмийлаштирилган солиштирма далолатнома билан
тасдиқланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома
юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ маҳсулотлари учун жавобгар
томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат ишдаги солиштирма
далолатнома, ҳисоб варақ-фактуралар, истеъмолчининг абонент картаси, тарафлар
вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади”
деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 470-моддаси биринчи қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент
қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб
қайд этилган.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса
етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
ФК 478-моддаси иккинчи қисмига кўра эса, агар қонун ҳужжатларида,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан
келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув
ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф
қоидалари қўлланади.
ФК 1023-моддасига кўра, Қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз
бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб
қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган молмулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шартлиги
кўрсатилган.
ФК 1024-соддасига кўра, Агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса ва тегишли муносабатларнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу бобнинг
қоидалари, шунингдек: ҳақиқий бўлмаган битим бўйича бажарилган нарсани
қайтариш тўғрисидаги; мулкдор томонидан мол-мулкни бировнинг қонунга хилоф
тарздаги эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги; мажбуриятидаги бир тарафнинг
бошқа тарафга ана шу мажбуриятлар муносабати билан қайтариш тўғрисидаги;
зарарни, шу жумладан бойлик орттирган шахснинг инсофсизлик билан қилган хаттиҳаракатлари туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларга нисбатан
қўлланилиши лозим.
ФК 1026-моддасига кўра, Асоссиз олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни асл
ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига
бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек
агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин
дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши
туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
269-сонли қарори 27-бандида “Судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим
юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган)
амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс
ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул
маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.” – деб тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан табиий газ истеъмол қилинган ҳолда даъвогарга ушбу
истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 15 746 433 сўм тўловларни ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд,
даъвони
қаноатлантириб,
даъвогар
«АААААААААААААА»
акционерлик
жамияти
фойдасига
жавобгар
«АААААААААААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 15
746
433
сўм
тўловлар
ва
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даьво талаби қаноатлантирилсин.
ҚИЛДИ:
Даъвогар «АААААААААААААА» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар
«АААААААААААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 15
746 433 сўм тўловлар ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «АААААААААААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органи ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти(протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов