Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/8309 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db400de1-6630-49d1-a59a-9cc4ba2037ef Claim ID PDF Hash 388dc20410b5f891... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
ларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддаси ларини белгиланган тартибда ушбу Кодекс 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
нинг 382-моддаси нинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8309-сонли иқтисодий иш Дўстлик шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 26.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Ғозиевнинг раислигида, суд мажлиси ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар ************** D vl t mu ss s siнинг жавобгар ************** f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини, Дўстлик туман прокурори катта ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, даъвогар вакили ҳуқуқшунос Д.Тошмуродов (07.03.2024 йилдаги 01-319-сонли ишончнома асосида), учинчи шахслар "D `stlik tum n Qishl q X `j lik B `limi" d vl t mu ss s si раҳбари Ж.Шарипов, V zirl r hk m si Huzurid gi gr s n t jmui Ustid n N z r t Qilish Ins ksi si Jizz x Vil t B shq rm si D ‘stlik tum n b ‘limi раҳбари Ф.Баликулов, "D vl t K d strl ri l t si Jizz x Vil t B shq rm si" вакили А.Муродов (24.11.2025 йилдаги 01/06-8915-сонли ишончнома асосида) ва D ‘stlik tum n F rm rl r K ng shi раҳбари И.Шайзаковлар иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ************** D vl t mu ss s si (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ************** f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ************** f rm r x ‘j ligi ўртасида тузилган 28.02.2019 йилдаги 1610-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 18.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга "D `stlik tum n Qishl q X `j lik B `limi" d vl t mu ss s si, V zirl r hk m si Huzurid gi gr s n t jmui Ustid n N z r t Qilish Ins ksi si Jizz x Vil t B shq rm si, "D vl t K d strl ri l t si Jizz x Vil t B shq rm si" ва D ‘stlik tum n F rm rl r K ng shi низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган "D `stlik tum n Qishl q X `j lik B `limi" d vl t mu ss s si раҳбари даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган V zirl r hk m si Huzurid gi gr s n t jmui Ustid n N z r t Qilish Ins ksi si Jizz x Vil t B shq rm si D ‘stlik tum n b ‘limi раҳбари даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган "D vl t K d strl ri l t si Jizz x Vil t B shq rm si" вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган D ‘stlik tum n F rm rl r K ng shi раҳбари даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 23.06.2023 йилдаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасига кўра ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин. 2 Қайд этилган ҳуқуқ нормаларидан келиб чиққан ҳолда туманлар давлат ҳокимияти органлари ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ************** D vl t mu ss s si ва ************** f rm r x ‘j ligi ўртасида 28.02.2019 йилда 1610-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган ҳамда рўйхатдан ўтказилган. Мазкур ер участкаси “Ижарага олувчи”га пахтағаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Мазкур шартноманинг 15-бандида ер участкасининг ихтисослашувини мазкур шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш, давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш ҳамда ердан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан бир неча мажбуриятлар кўрсатиб ўтилган. "D `stlik tum n Qishl q X `j lik B `limi" d vl t mu ss s si, V zirl r hk m si Huzurid gi gr s n t jmui Ustid n N z r t Qilish Ins ksi si Jizz x Vil t B shq rm si, "D vl t K d strl ri l t si Jizz x Vil t B shq rm si" ва D ‘stlik tum n F rm rl r K ng shi иштирокида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилиши юзасидан чуқур таҳлили мониторинг далолатномаси тузилган ҳамда ташкилотлар вакиллари томонидан имзоланган. Далолатномада ************** f rm r x ‘j ligi томонидан 2022 йил пахта режаси бўйича 136.3 тонна ўрнига 45.5 тонна (33.4%), 2023 йил пахта режаси бўйича 115.6 тонна ўрнига 17.1 тонна (14.8%) ҳамда 2024 йил пахта режаси бўйича 155.7 тонна ўрнига 39.7 тонна (24.4%) пахта маҳсулоти топширилганлиги аниқланган. Шунингдек, даъво аризасида ************** f rm r x ‘j ligiнинг 97.273.845 сўм солиқ тўловларидан қарздорлиги аниқланган. Дўстлик туман Фермер кенгаши томонидан ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилиб натижаси бўйича узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида хулоса берилган. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топганлиги учун Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида хулоса тайёрлаган. 3 Туман ҳокимлиги томонидан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ************** f rm r x ‘j ligi раҳбарига таклиф киритилган. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифга фермер хўжалиги раҳбари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатда жавоб берилмаган. Шундан сўнг туман ҳокимлиги Комиссиянинг хулосасини, туман Фермер кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 7бандида 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, 8-бандида ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10бандида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (келгусида матнда Низом деб аталади) 13-бандига кўра, ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, иқтисодий суди қарорига биноан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, ФКнинг 384-моддасига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 12.03.2004 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги 115-сонли қарорининг 7-бандида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга 4 бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши иқтисодий судларга тушунтирилсин деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловаси 2-банди б) кичик бандига кўра номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби бўйича даъво талабини қаноатлантиришни, ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби бўйича олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, давлат божи жавобгар ************** f rm r x ‘j ligi зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. ************** D vl t mu ss s si ва ************** f rm r x ‘j ligi ўртасида тузилган 28.02.2019 йилдаги 1610-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар ************** f rm r x ‘j ligi ҳисобидан: - ************** D vl t mu ss s si фойдасига 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Ш.Ғозиев 5