← Назад
Решение #2841264 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онун | 16 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/16560-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья А.Каримов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Ш.Тўхтабоев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Қ.Ходжаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мухиддинов ва
Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар “Univ rs l C mf rt it ” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “B ssmilk shirinlikl ri dun si” масъулияти чекланган
жамиятидан 15 377 250 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “B ssmilk shirinlikl ri
dun si” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини жавобгар вакили Н.Мамаджанов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Univ rs l C mf rt it ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, “B ssmilk shirinlikl ri dun si” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
15 377 250 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан 15 377 250 сўм асосий қарз, тўланган 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Кассация шикоятига асос сифатида, биринчи инстанция судида иштирок
этмаганлиги, суд мажлиси бўлиши ҳақида жавобгарни хабардор этилмаганлиги,
даъвогар билан ҳеч қандай шартнома тузилмаганлиги, қарздорлиги мавжуд
эмаслиги ва уни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги, суд қарорида қайси
ҳужжатларга асосланиб қарздорлик мавжуд деб топганлигини аниқ
кўрсатмаганлиги каби важлар келтирилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
этилган даъвогар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
1
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгилаб
қўйилганлиги боис, судлов ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб, унинг вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъатининг 2025 йил 19 ноябрдаги ажрими билан ишга
мутахассис сифатида Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси жалб этилган.
Суд жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллабқувватлаб, биринчи инстанция судида суд мажлиси бўлиши ҳақида жавобгарни
хабардор этмаганлигини, даъвогар билан ҳеч қандай шартнома
тузилмаганлигини, қарздорлиги мавжуд эмаслигини, унинг Наманган шаҳар,
Бобуршох
кўчасида
жойлашган
биносининг
умумий
майдони
585,8 кв.метрдан иборат эканлиги, ушбу ҳолат кўчмас мулк объектига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан
кўчирмадан ўз тасдиғини топишини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўради.
Даъвогар вакили аввалги суд мажлисида ҳақиқатда ҳам жавобгарнинг
Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчаси 109-уйда жойлашган “Макон” номли
ошхонаси мавжудлигини, Uz k rt платформа бўйича нотўғри ҳисоб-китоб
қилинганлигини, бу бўйича жавобгар раҳбари хабардор этилганлигини, ўтган
йили Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчаси 18-уйда таъмирлаш ишлари олиб
борилган вақтида жавобгарнинг иш бошқарувчи Исломжон даъвогар билан
732,25 кв.метр майдон учун шартнома имзолаб ҳулоса олганлигини, қисман
тўловни амалга оширганлигини, нотурар бино-иншоотнинг 1 кв.метр учун
2 100 сўмдан ҳисобланиши Billing тизимида белгилаб қўйилганлигини,
Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси 18-уйнинг бадал тўловлари бўйича
мулкдорларнинг умумий йиғилиш баёни расмийлаштирилганлигини, унда
2 100 сўмдан ҳисобланиши белгилаб қўйилганлигини, жавобгарнинг умумий
йиғилишда қатнашмаганлиги ёки ундан хабардор бўлмаганлиги жавобгарликдан
озод этмаслигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилдаги
278-сонли Қарорларига мувофиқ, бадал тўлови коммунал тўловларига
тенглаштирилганлигини маълум қилган.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгаришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
2
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисми мувфиқ, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар ҳокимлигининг кўп
қаватли уй-жойларни танлов асосида бошқарув компанияларига бириктириш
тўғрисидаги танлаб олиш бўйича шаҳар комиссияси 2023 йил 13 мартдаги
умумий йиғилишида Бобуршоҳ МФЙдаги кўп квартирали уйларни бошқарувчи
“Бобуршоҳ коммунал бошқарувчи” МЧЖга бириктириш ҳақида қарор қабул
қилинган.
“Бобуршоҳ коммунал бошқарувчи” МЧЖ ҳуқуқий ворисликка йўл қўйиб
“Univ rs l
mf rt it ” МЧЖ сифатида 2024 йил 7 августда қайта давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 28 июлда 6-сонли жавобгарга
тегишли бўлган Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 18-уй,
31-хонада жойлашган умумий майдони жами 732,25 кв.метр бўлган нотурар
жойга 1 кв.метр учун 2 100 сўмдан ойлик тўлови 1 537 725 сўмни ташкил
этадиган хизмат кўрсатиш шартномасини юборган.
Жавобгар томонидан мазкур шартнома имзоланмаган.
Дъавогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган Наманган шаҳар,
Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 18-уй, 31-хонада жойлашган умумий
майдони жами 732,25 кв.метр бўлган нотурар жой учун 2025 йил 1 август куни
ҳолатига 10 ой учун жами 15 377 250 сўм мажбурий бадал пули ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 22 июлда 27/114-сонли алоқа хати юбориб,
унга кўра 13 839 300 сўм мажбурий1 бадал пули ҳисобланганлигини ва
қарздорлик тўлаш чоралари кўришни маълум қилган.
ФКнинг 236–моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида
тўланмай келган деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
15 377 250 сўм асосий қарздорликни ундириш лозим деб топиб, хатоликка йўл
қўйган.
Ваҳоланки, жавобгарга тегишли Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ,
Бобуршоҳ кўчаси, 18-уй, 31-хонада жойлашган бино-иншоотининг умумий
майдони кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
3
ўтказилганлиги тўғрисида 2023 йил 3 мартдаги давлат реестридан кўчирмасига
биноан 585,8 кв.метрлиги аниқланди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан судга тақдим этилган даъвогарнинг
навбатдан ташқари 2024 йил 1 январда ўтказган 11-сонли йиғилиш баёнининг
5-бандига
асосан
ҳар
бир
хонадонга
СДХ
суммасини
2024 йил 1 июндан 1 (бир) кв.метр учун 700,0 (етти юз) сўмдан этиб
белгиланганлиги аниқланди.
“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
8-моддасининг биринчи қисмида, кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат
қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш
қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим
даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал
этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олиши; иккинчи қисмида, кўп
квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар
мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланиши назарда тутилган.
Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида, жойларнинг мулкдорлари
умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда
зиммасига олиши шартлиги; бешинчи қисмида, жойларнинг мулкдорлари
умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида,
пул шаклида тўлаши шартлиги; олтинчи қисмида, умумий мол-мулкни сақлаш,
ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер
участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий
бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан
белгиланиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали
уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида” 2022 йил 3 январдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп
квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари”нинг
10-банди иккинчи хатбошисида, умумий мол-мулкнинг сақланишини
таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати минимал
рўйхатни ҳисобга олган ҳолда, бошқариш органи томонидан кўп квартирали
уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп
квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида
тасдиқланиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги вазирининг “Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш,
ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер
участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг
кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
2024 йил 12 мартдаги 01/2-4-сон буйруғининг иловаси ҳисобланган “Кўп
квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни
таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш
учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби
тўғрисидаги Низом”нинг 7-бандида, кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича
мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори ҳар икки йилда бир марта
белгиланиши назарда тутилган.
4
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Қайд этилганларга мувофиқ, судлов ҳайъатининг ҳисоб-китобларига
биноан жавобгар тегишли Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси,
18-уй, 31-хонада жойлашган бино-иншоотининг умумий майдони 585,8 кв.метр
эканлиги ҳамда Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ даъвогарнинг навбатдан
ташқари 2024 йил 1 январда ўтказган 11-сонли йиғилиш баёнининг 5-бандига
асосан ҳар бир хонадонга СДХ (бадал) суммасини 2024 йил
1 июндан 1 (бир) кв.метр учун 700,0 (етти юз) сўмдан этиб белгиланганлигидан
келиб чиқиб, 2024 йил октябрь ойидан 2025 йилнинг август ойига қадар 10 ой
учун
жами
4 100 600
сўм
(585,8
кв.м
х
700
=
410 060 сўм ҳар ой учун х 10 ойга = 4 100 600 сўм) эканлиги аниқланди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Гарчи, даъвогар томонидан юридик шахс учун нотурар жой учун ҳар ойга
2 100 сўмдан ҳисоблаганлигини маълум этса-да, бироқ қандай Қонун
ҳужжатларида юридик шахс учун нотурар жой учун ҳар ойга 2 100 сўмдан
ҳисобланиши лозимлиги қайд этилганлигини далиллар билан исботлаб
берилмади.
Шунингдек, Қонунда кўп квартирали уйни умумий мол-мулкни сақлаш
жойларнинг мулкдорлари биргаликда зиммасига олиши кўрсатилган бўлиб, бу
ҳолатда юридик ёки жисмоний шахс сифати алоҳида тоифада мажбурий
бадаллар ёки тўловларни тўлаш ажратиб кўрсатиб ўтилмаган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгартиришни лозим деб топади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса
қисмларидаги 15 377 250 сўм асосий қарз, жумласини 4 100 600 сўм қарздорлик
жумласига, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи жумласини
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 109 880,40 сўм давлат божи,
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 302 119,60 сўм давлат божи
жумласига ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмларини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига у томонидан кассация
инстанцияси суди учун тўланган 151 059,80 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
5
харажати ундиришни, жавобгар томонидан кассация инстанцияси суди учун
тўланган 54 940,20 сўм давлат божини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдиришни, биринчи инстанцияси суди томонидан 2025 йил 14 октябрда
берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 72, 118, 297, 299, 301, 302 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги
15 377 250 сўм асосий қарз жумласи 4 100 600 сўм қарздорлик жумласига, ҳал
қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “B ssmilk shirinlikl ri
dun si” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи жумласи, “B ssmilk shirinlikl ri dun si” масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
республика
бюджетига
109 880,40 сўм давлат божи, “Univ rs l C mf rt it ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 302 119,60 сўм давлат божи
жумлаларига ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисмлари ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Univ rs l C mf rt it ” масъулияти чекланган жамиятидан:
“B ssmilk shirinlikl ri dun si” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
кассация инстанцияси учун тўланган 151 059,80 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“B ssmilk shirinlikl ri dun si” масъулияти чекланган жамияти томонидан
кассация инстанцияси учун тўланган 54 940,20 сўм давлат божи инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 14 октябрда
берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари
А.Мухиддинов
Ш.Тўхтабоев
6