Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/6440 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Андижон давлат чет тиллари институти
Source ID a7498baf-2c89-4776-9f25-991d930cce91 Claim ID PDF Hash b5f2975bf8f97c9b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6440-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон туманлараро иктисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Э.Алижонов (2025 йил 28 февралдаги 02-01/360-сонли ишончнома асосида) М.Рахмонов (2025 йил 26 ноябрдаги 02/04-2910-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар ДХШ “High-T h H us Build” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Рузматов (2025 йил 26 ноябрдаги 88-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар Андижон давлат чет тиллари институтига нисбатан Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси обектидаги қурилишнинг тасдиқланган лойиҳадан чет чиқиб, ўзбошимчалик билан амалга оширилган бинонинг 6-қаватини демонтаж қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд ўз биносида, очик суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Андижон давлат чет тиллар институти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси обектидаги қурилишнинг тасдиқланган лойиҳадан чет чиқиб, ўзбошимчалик билан амалга оширилган бинонинг 6-қаватини демонтаж қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўргазмасида жавобгар томонидан Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси обектидаги қурилишнинг тасдиқланган лойиҳадан чет чиқиб, ўзбошимчалик билан амалга оширилган бинонинг 6-қаватини жавобгар ўз ҳисобидан демонтаж қилинганни билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам, Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси обектидаги қурилишнинг тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиб, ўзбошимчалик билан амалга оширилган бинонинг 6-қавати қурилганлигини, ҳозирда мазкур қурилган бино-иншоотни 6 қавати ўзининг ҳисобидан бузиб юборилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2023 йил 12 сентябрда “Андижон давлат чет тиллари институти” ДМга Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси қуриш учун 1703401-129829-сонли рухсатнома берилган. Мазкур рухсатнома асосида вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2023 йил 27 сентябрда 1703-1703401-92807-сонли архитектура режалаштириш топшириғи ҳужжати расмийлаштирилиб, мазкур архитектура режалаштириш топшириғи ҳужжатига асосан “ ’m r r h n t” МЧЖ томонидан лойиҳасмета ҳужжатлари тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан лойиҳа смета ҳужжатлари вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2023 йил 10 октябрдаги 98894488-сонли кенгаш хулосаси билан мазкур лойиҳа ҳужжатлари келишилган. Мазкур келишилган лойиҳа ҳужжатларида “Андижон давлат чет тиллари институти” ДМ буюртмаси асосида Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20 уйда қурилиши режалаштирилган 400 ўринли талабалар турар-жой биноси 5 қаватли қилиб қурилиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатларидаги ҳисоб-китоблар ҳам шу асосида амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертиза” ДУК Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2024 йил 6 февраль куни №139016-сонли ижобий экспертиза хулосаси олинган. Андижон вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясига “Андижон давлат чет тиллари институти” ДМ томонидан Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шох кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун 2024 йил 7 август куни 140368431-сонли ариза юборилиб, қурилиш обекти мазкур мурожаат асосида ҳудудий инспекцияда давлат рўйхатига олинган. 2024 йил давомида оъбектнинг қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган лойиха ҳужжатлари асосида олиб орилган. Бироқ, 2025 йил август-сентябрь ойларига келиб қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан 5 қават қилиб қурилиши режалаштирилган бўлишига қарамасдан “Андижон давлат чет тиллари институти” ДМ томонидан ўзбошимчалик билан мавжуд тасдиқланган лойиха ҳужжатларидан четга чиқиб, бинонинг 5-қавати устига қўшимча 1 қават қўшиб қураётганлигини ҳолати аниқланган. Даъвогар томонидан жамият мансабдор шахсларига мазкур қурилишни тўхтатиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирган ҳолда амалга ошириш тўғрисида 2025 йил 13 августда 321051-сонли ёзма кўрсатмалар юборилган бўлса-да, жавобгар мазкур кўрсатмани бажармаган. Шу сабабли, даъвогар Андижон шаҳар, Меҳнат МФЙ, Бобур шоҳ кўчаси 20-уйда 400 ўринли талабалар турар-жой биноси обектидаги қурилишнинг тасдиқланган лойиҳадан чет чиқиб, ўзбошимчалик билан амалга оширилган бинонинг 6-қаватини демонтаж қилиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ФК 212-моддаси мазмунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг маъмумрий регламенти”нинг 5-бандида “Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади” деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 2-бандига асосан инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида; бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш; қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиш; Юқорида қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан қурилган ноқонуний қурилма жавобгарнинг ўзи томонидан демонтаж қилиниб, қонунбузилиш ҳолати бартараф этилганлиги бўйича 2025 йил 20 ноябрдаги далолатнома тақдим этилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, низо жавобгарниг айби билан юзага келганлиги бироқ, суд мажлиси жараёнида бартараф этилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 4 120 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, ФКнинг 212, 234-моддаси, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Андижон давлат чет тиллари институтидан даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Андижон давлат чет тиллари институтидан республика бюджетига 4 120 000 сум давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов