← Назад
Решение #2841287 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котибалигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
**** АТБ манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасида 2022 йил 16майда тузилган 2402-сонли кредит шартномасини бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили **** (2025 йил 5 февралдаги 01-04/297-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** АТБ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва **** масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га
нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва
даъвогарнинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Наманган БХО ўртасида
2022 йил 16 майда тузилган 2402-сонли кредит шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгардан вакил суд мажлисида
иштирок этмади.
Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси Наманган БХО (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида
2
2022 йил 16 май куни 2402-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
кредит шартномаси деб юритилади) тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга наслли қорамол
сотиб олиш учун йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддат
асосида 2027 йил 15 майгача бўлган муддатда 3 994 100 000 сўм кредит маблағи
ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида
белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар
ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига
олган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2022 йил 20 май куни
тузилган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли “хўжалик
ва қурилиш моллари дўкони” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга
қўйилган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга
шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган.
Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай,
мунтазам равишда равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, яъни
кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг беш маротаба бузилишига
сабабчи бўлиб, даъвогар олдида 2022 йил 19 декабь куни ҳолатига 282 737 000
сўм кредит фоиз қарздорликка йўл қўйган.
Палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгарга нисбатан
282 737 000 сўм фоиз ва 3 994 100 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами
4 276 837 000 сўм ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров
мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси судга мурожаат қилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2301/****-сонли
иқтисодий иш бўйича 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 170 557 000
сўм фоиз, 3 994 100 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 30 000 сўм почта
харажати ундирилиб, ундирув қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкларига
қаратилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2023 йил 11 апрель куни
ижро варақалари берилган.
Суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида гаров мулклари сотилмаганлиги
боис, МИБ томонидан гаров мулкларини қабул қилиш бўйича ундирувчига
берилган таклиф рад этилганлиги сабабли МИБ Наманган вилоят бошқармаси
давлат ижрочисининг 2023 йил 28 ноябрдаги қарори билан ижро ишини
юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган.
Кредит шартномаси бўйича суд қарорида кўрсатилган қарздорлик
тўланмаган.
Даъвогар томонидан жавобгар ва қўшимча жавобгарга 2025 йил
4 сентябрдаги 20/1070-сонли огохлантириш хати орқали тарафлар ўртасидаги
кредит шартномасини ўзаро бекор қилиш таклифи билдирилиб, акс ҳолда
шартномани бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилиниши ҳақида
огоҳлантирилган.
Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча
жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-384-моддаларига асосланиб,
3
2025 йил 13 октябрь куни мазкур даъво аризаси билан иқтисодий судга
мурожаат қилган.
ФКнинг 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига иккинчи қисмига асосан бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар шартнома шартларини жиддий равишда бузиб,
кредит шартномаси тўлов графигини уч ва ундан ортиқ муддатга
кечиктирилишига йўл қўйиб, даъвогарга шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказган.
Булар ишдаги ҳужжатлар ва Наманган туманлараро иқтисодий судининг
4-1601-2301/****-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув
қарори билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Кредит шартномасининг 2.6-бандида қарз олувчи ёки кафилнинг
молиявий ҳолати ёмонлашганда, кредитнинг асосий қарзи ёки фоиз
тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали
асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида банк
судга мурожаат қилиш орқали кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
4
қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги
келишилган.
Юқоридагиларга асосан суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгар ва даъвогарнинг Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси Наманган БХО ўртасида 2022 йил 16 майда тузилган
2402-сонли кредит шартномаси бекор қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида талаб жавобгар билан бир қаторда қўшимча
жавобгарга ҳам билдирилган.
Мазкур ҳолатда қўшимча жавобгар кредит шартномаси тарафи
бўлмаганлиги, фақат кредит шартномаси таъминоти бўйича ипотека
шартномасининг тарафи бўлганлиги сабабли қўшимча жавобгар ****
масъулияти чекланган жамиятини жавобгарликдан озод қилиш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм, республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 73, 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ва **** АТБнинг Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси Наманган БХО ўртасида 2022 йил 16 майда тузилган
2402-сонли кредит шартномаси бекор қилинсин.
**** масъулияти чекланган жамиятидан:
- **** АТБ фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти жавобгарликдан озод қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартиб ва муддатларда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****