Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/4809 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Шаҳрихонда президент орзуси Ответчик / Подсудимый
Source ID d31d672f-871c-4868-8e2e-ce7565dc2847 Claim ID PDF Hash 47c1a7aa9ddef0de... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 587-моддаси нинг 587 law
Биринчи инстанция суди талаб этилган пеня суммасини ФКнинг 326-моддаси Биринчи инстанция суди талаб этилган пеня суммасини ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/4809-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х. Тўйчиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С. Умаралиев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабоевнинг раислигида, судьялар О.Садиков ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Бутаев (2025 йил 3 январдаги 11-06/31-сонли ишончнома асосида), жавобгар кооператив раҳбари И.Хошимовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзагролизинг” АЖ манфаатида “Шаҳрихонда президент орзуси” ишлаб чиқариш кооперативидан 38 919 654 сўм асосий қарз, 16 811 010 сўм пеня ундириш ҳақидаги тақдим этган даъво аризаси бўйича Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан “Шаҳрихонда президент орзуси” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринда матнларда палата деб юритилади) “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Шаҳрихонда президент орзуси” ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади)дан 38 919 654 сўм асосий қарз, 16 811 010 сўм пеня ундиришни сўраган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 38 919 654 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 114 613,28 сўм давлат божи ундирилган. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган. Шикоятда палатанинг даъво аризаси даъвогарнинг оғзаки важларига асосланиб тақдим этилганлиги, икки палата аъзоси манфаатларига зид иш юритганлиги, лизинг объекти шартномада келишилган қишлоқ хўжалик техникасининг техник маълумотларига мос келмаслиги, техника ишлаб чиқарувчи томонидан қадалган бирка шартномадаги маълумотдан тубдан фарқ қилишлиги, мавжуд маълумотларни тўғирлаб бериш сўралганлиги, қонунга зид тарзда расмий хужжатларни қалбакилаштириш ва соҳта маълумотлар киритилганлиги сабабли даъвогар палата орқали даъво тақдим этганлиги, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топширилган техника 2023 йилда ишлаб чиқарилганлиги, шартномада 2024 йилда ишлаб чиқарилган техника етказиб беришга келишилганлиги, лизинг тўловлари учун 15 фоиз миқдорида субсидия тўловлари амалга оширига келишилганлиги, техник ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги сабабли субсидия маблағлари ажратилмаганлиги, техникага унинг ишлаб чиқарилган йили 2023 йил бўлиб, даъвогар вакиллари ишлаб чиқарувчи томонидан янглиш тарзда ёпиштириб юборганлиги сабабли 2024 йил биркаси техникага ёпиштириш учун бериб юборилганлиги маълум қилинганлиги, бироқ буни амалга оширмаганлиги, даъвогар масъул ходимлари томонидан сотилган техника учун соҳта хужжатлар тақдим этганлиги, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлиги ҳамда ҳолат юзасидан хусусий ажрим чиқариш сўралган бўлсада хусусий ажрим чиқарилмаганлиги, асоссиз даъво талабини қаноатлантирганлиги каби важлар баён этилиб, суднинг 2025 йил 9 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ҳамда даъвогар масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун прокуратурага хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар қалбаки ҳужжат тайёрлаганлигини, шартнома шартларига зид равишда 2023 йилда ишлаб чиқарилган техника етказиб берганлигини, топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳамда даъвогар юборган ҳисобварақ-фактурада қайд этилган транспорт воситасини шасси рақами ва двигатель рақамидаги маълумотлар нотўғри қайд этилганлигини, агроинспекция мутахассиси томонидан расмийлаштирилган далолатнома ҳаққонийлигини, даъвогар техника учун субсидия тўловларини расмийлаштириб бериши лозим бўлганлигини, даъвогарнинг ҳужжатлардаги маълумотни нотўғри қайд этганлиги сабабли субсидия маблағи олинмаганлигини, мазкур маблағ ҳисобига Белорус русумли сифатли техника олиш имкони мавжудлигини, даъвогарга аванс тўлови амалга оширилган даврда техника Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” МЧЖда бўлиб ўтаётган кўргазмада эканлиги маълум қилинганлигини, техника Қўрғонтепа туманидан кооператив вакиллари томонидан олиб келинганлигини, техника соз ҳолатдалиги бироқ ундаги техникага тегишли жамламалар мавжуд эмаслиги аниқланганлигини, биринчи инстанция суд мажлисидан сўнг даъвогар масъул ходимларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ўзаро келишиб олиш учун борганлигини, даъвогар вакиллари таклифларини инобатга олмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш ва хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгарга шартнома шартларига мувофиқ техника уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилганлигини, жавобгарга топширилган техника жамият номига расмийлаштирилишини, шартномада техника анжомлари берилиши назарда тутилмаганлигини, жавобгар техника олингандан сўнг бир йил муддатда субсидия маблағлари ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги махсус жамғармага мурожаат этиши мумкинлигини, талаб этилган айрим ҳужжатлар нусхаси жавобгарга тақдим этилишлигини, техниканинг ишлаб чиқарилган йили 2023 йил деб қайд этилгани суд мажлисида маълум бўлганлигини, жамият ишлаб чиқарувчидан сотиб олган ҳолда жавобгарга уч томонлама далолатномага асосан топширганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция инстанция суди судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини муҳокама қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция суднинг 2025 йил 9 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 1 февраль кунги 24/02-4-43/1-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга бир дона қўшилган қиймат солиғи билан 260 000 000 сўмни ташкил этувчи “ Z-812” русумли трактор техникани лизинг олувчининг буюртмаси асосида “Тошкент трактор заводи” АЖдан ўз мулки қилиб сотиб олиб лизинг олувчига бериш, лизинг олувчи эса лизинг объекти умумий қийматининг 20 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш, G S қурилмаси ва лизинг объектини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни аванс тўлови билан биргаликда амалга ошириш, қолдиқ 208 000 000 сўм тўловни ҳар чоракда хисобланган фоизлар билан биргаликда шартнома иловасида келишилган тўлов жадвали асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар, жавобгар ва “Тошкент трактор заводи” МЧЖ ўртасида 2024 йил 22 май кунги “ Z-812” русумли бир дона тракторни техник соз ҳолатда топширилганлиги юзасидан лизинг объектини қабул қилиштопшириш давлоатномаси асосида жавобгарга топширилган. Аммо, жавобгар томонидан шартноманинг 4.3, 8.3-бандлари ва шартнома иловасида келишилган талаблар бажарилмасдан қабул қилиб олинган техника учун белгиланган муддатда ва миқдорларда тўлиқ лизинг тўловлари амалга оширмасдан 2025 йил август ойи ҳолатига 38 919 654 сўм қарздорликни вужудга келтирган. Даъвогар 2025 йил 2 августдаги 12-03-09/26-сонли талабномасини почта алоқа хизмати орқали 2025 йил 5 август куни жавобгарга юборган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг палата даъвогар манфаатида жавобгардан асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняни ундириш юзасидан даъво аризасини судга тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади)нинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, даъвогар лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида шартнома шартларига асосан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида 16 811 010 сўм пеня ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан талаб этилган пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда даъвогарнинг 16 811 010 сўм пеняни тўғри ҳисоблаганлиги аниқланди. ФК 333-моддасининг биринчи биноан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Биринчи инстанция суди талаб этилган пеня суммасини ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида берилган тушунтиришлар асосида талаб этилган 16 811 010 сўм пеня суммасини 2 500 000 сўмга асосли равишда қаноатлантирган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарни даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти ва суд мажлисида билдирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди: Палата даъво ариза тақдим этишда даъвогар томонидан тақдим этилган қарздорликнинг вужудга келиш асослари ва қарздорликнинг ҳисобкитоблари ўрганилиб даъвогар манфаатида тақдим этилган. Тарафлар лизинг шартномасида “ Z-812” русумли бир дона трактор етказиб беришга келишилган бўлиб, шартномада етказиб бериладиган техниканинг техник маълумотлари қайд этилмаган, балки унинг бутлиги, техниканинг соз ҳолатда топширилиши ва техниканинг қайси ишлаб чиқарувчи корхонадан харид қилиниши қайд этилган бўлиб, даъвогар шартномада келишилган шартлар асосида жавобгарга қишлоқ хўжалик техникасини топширган. Шартномада жавобгар лизинг объекти учун ҳисобланган фоиз тўловларини бир қисмини субсидия маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган бўлиб, субсидия тўловлари учун маблағларни жалб этиш жавобгар мажбурияти ҳисобланади. Жавобгар 2024 йил 4 март кунги 010-сонли тўлов топшириқномаси асосида 57 250 000 сўм олдиндан тўлов ва G S харажати учун тўлов амалга оширилган. Даъвогар томонидан шартномада келишилган шартлар асосида техника етказиб берилиб, келишилган шартлар асосида тўловлар ҳисобланиб вужудга келган қарздорликни ундириш талаби билдирилган. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд ҳаражатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни, Республика бюджетига 557 306,64 сўм давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Шаҳрихонда президент орзуси” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати “Шаҳрихонда президент орзуси” ишлаб чиқариш кооперативи зиммасида қолдирилсин. “Шаҳрихонда президент орзуси” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан Республика бюджетига 557 306,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор устидан Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин. Раислик этувчи: Т. Атабоев ҳайъат аъзолари: О. Садиков С. Умаралиев