← Назад
Решение #2841297 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 14 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** шаҳри
2025 йил ****
**** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
****нинг котиблигида, аризачи **** давлат муассасасининг жавобгар ****
масъулияти чекланган жамиятига дори воситалари ва тиббий буюмларни
чакана реализация қилиш учун 2023 йил 28 мартдаги 071095-сонли
лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи
вакиллари - **** (**** ишончнома асосида), **** (**** ишончнома асосида),
жавобгар вакили - **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида,
****
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи **** давлат муассасаси (бундан буѐн матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти
чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил
28 мартдаги 071095-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ариза талабини
қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, аризани
қаноатлантириб беришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили дорихона унга
тегишли эканлигини, бироқ мутахассислиги тўғри келмаганлиги сабабли
дорихонани бошқа шахсга фаолият олиб бориш учун берганлигини,
текшириш ўтказилганида ҳақиқатдан аризада келтириб ўтилган ҳолатлар
аниқланганлигини, хозирда текширишда аниқланган камчиликлар бартараф
этилганлигини билдириб, аризани рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади: иш ҳужжатларидан аниқланишича,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари
федерацияси Наманган виялот ҳудудий бирлашмаси ижро этувчи
аппаратининг 2024 йил 12 декабрдаги ОВ-02-426-сонли тақдимномасига
асосан, аризачининг 2025 йил 8 январда 11-сонли буйруғи чиқарилган ва
аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний мамнфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакилни 2025 йил 9 январда хабардор қилган холда
жавобгарга қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларни
мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва ѐки реализация қилиш,
2
Ўзбекистон
Республикасида
рўйхатдан
ўтказилмаган,
сифатсиз
қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек,
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларини
ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва ѐки реализация қилиш ҳолати бўйича
1 (бир) кунлик текширув ўтказилган.
Текширув жараѐнида дорихона савдо залидан 30 (ўттиз) турдаги
сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситаларини
корхонанинг ишончли вакили С.Ахмаджонов билан биргаликда сифат
назорати учун далолатнома асосида танлаб олинган.
Текшириш жараѐнида танлаб олинган 30 (ўттиз) турдаги дори
воситаларидан 23 (йигирма уч) турдаги дори воситаларига мувофиқлик
сертификати расмийлаштирилмаганлиги ҳамда 16 (ўн олти) турдаги дори
воситалари амалдаги тиббиѐт амалиѐтида қўлланилишига руҳсат этилган
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестрида қайд
этилмаганлиги маълум бўлган.
Бу ҳолат тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи
томонидан берилган маълумотлар базасига мувофиқ шакллантирилган, 2025
йил 24 январдаги 30/01-09-сонли маълумотнома ҳамда Фармацевтика
фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг 2025 йил 20
январдаги 30/01-11-сонли хатига жавобан ахборот таҳлил бўлими томонидан
берилган ҳати билан ўз тасдиғини топади.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буѐн матнда Қонун
деб юритилади)нинг 14-моддасига асосан лицензиялаш соҳасидаги ваколатли
органлар лицензияларни бекор қилади ѐки ушбу Қонуннинг 33-моддасида
назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Қонуннинг 33-моддасига асосан лицензия ѐки рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжат лицензиат ѐки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ѐки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба
қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаѐти
ва соғлиғига зиѐн, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиѐн
етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик
ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг ѐки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган
қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини
лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби
тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21
февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона
Низом (бундан буѐн матнда Низом деб юритилади)нинг 51-бандида
лицензияловчи орган лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил
давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ѐки бир
3
маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар
фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғига зиѐн, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда
атроф муҳитга зиѐн етказилишига олиб келган бўлса, лицензиянинг амал
қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиши белгиланган,
бунда лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол
қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилиши кўрсатиб ўтилган.
Низомнинг 29-иловаси ҳисобланган “Дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш
паспорти”нинг 9-бандида лицензия талаблари ва шартлари келтирилган
бўлиб, б-кичик бандига асосан дори воситалари ва тиббий буюмларни
мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ѐки) реализация қилиш,
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган,
сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни,
шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори
воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ѐки) реализация
қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга
эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни
лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик
белгиланган бўлиб, ушбу ҳолат лицензия талаблари ва шартларини қўпол
равишда бузиш деб баҳоланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан жавобгар томонидан Қонун ва Низом
талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд аризачининг
талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда
жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Аризачининг талаби қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамиятига дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 28 мартда берилган
071095-сонли лицензия бекор қилинсин.
4
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- **** давлат муассасаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб 10 кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач эса олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****