Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20447 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 29437c6d-0bcb-4e6e-b314-a2d44f2d9e47 Claim ID PDF Hash 0004865b52f1bbf3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь 4-1501-2502/20447-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Азимов (адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили Ф.Ашуров (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “************************” АЖнинг жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан 63 086 838 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “************************” АЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 63 086 838 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. уд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво аризасини қўллаб қувватлаб, ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. уд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан ҳизматлар кўрсатилгани, қарздорликни бартараф этиш чораси кўрилаётганлиги, тез кунларда ушбу қарздорлик тўлаб берилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “************************” АЖ Қўқон минтақавий темир йўл узели филиали жавобгарга тегишли вагонларни фронтлари бўйлаб жойлаштириш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатган. 05.09.2023 йил кунги 28-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 43 052 922 сўм, 30.09.2023 йил кунги 146сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 13 066 645 сўм, 30.11.2023 йил кунги 421-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 23 117 911 сўмлик хизматлар бажарилиб, бу хизматлар учун тўлаб берилган суммадан 63 086 838 сўм қарздорлиги мавжуд. Даъвогарнинг 02.07.2025 йил кунги 90-сонли дебитор қарздорликнинг бартараф этиш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 63 086 838 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар фойдасига жавобгардан 63 086 838 сўм асосий қарз, тўланган 1 261 737 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 437, 441, 442моддалари, ИПКнинг 66, 128,170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “************************” АЖ фойдасига жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 63 086 838 сўм асосий қарз, тўланган 1 261 737 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь 4-1501-2502/20447-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Азимов (адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили Ф.Ашуров (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “************************” АЖнинг жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан 63 086 838 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 437, 441, 442-моддалари, ИПКнинг 66, 128,170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “************************” АЖ фойдасига жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 63 086 838 сўм асосий қарз, тўланган 1 261 737 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова