Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21230 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 57e1bab3-c93c-4f7d-8cb3-b94807ca4709 Claim ID PDF Hash 40dee71707810a1a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь 4-1501-2502/21230-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона туман фермерлар Кенгаши “*********************” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “*********************” АЖга нисбатан 09.01.2025 йилда тузилган 452463-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” шартномасининг 3-ҳисоб-китоб қилиш тартиби бўлимини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгар зиммасига ушбу бўлимни Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори ва иловаси билан тасдиқланган низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Фарғона туман фермерлар Кенгаши “*********************” фермер хўжалиги манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*********************” АЖга нисбатан 09.01.2025 йилда тузилган 452463-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” шартномасининг 3-ҳисоб-китоб қилиш тартиби бўлимини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгар зиммасига ушбу бўлимни Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори ва иловаси билан тасдиқланган низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади. Судья ёрдамчиси суднинг суд муҳокамаси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги тайинлаш ҳақидаги ажрими даъвогарнинг юридик манзилига етказилганлиги, лекин суд мажлисига даъвогардан вакиллар келмаганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги ПК-3318-сонли қарорига биноан фермерлар кенгаши фермер хўжаликларининг қонуний манфаатларини кўзлаб киритилган даъво аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги боис давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Фарғона туман фермерлар Кенгаши томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья: .Махмудова