← Назад
Решение #2841340 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Биринчи инстанция суди ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 101 | — | law | |
| ИПКнинг | 105 | — | law | |
| ИПКнинг | 42 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/971-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Р.Асқаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – О.Садиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Умаралиев ва О.Садиковдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида,
даъвогар
–
« nu l
m d
gr nd»
хусусий
корхонасининг,
жавобгар – «S n m d s rvis» хусусий корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
ҳамда учинчи шахс Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан, Балиқчи
туманида жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими» бино-иншоотларини
инвестиция мажбуриятлари эвазига нол харид қийматида сотиш бўйича тарафлар
ўртасида 2017 йил 26 сентябрда тузилган 23/17М-сонли олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги иш
юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими устидан даъвогар томонидан
берилган кассация шикоятини, иш ҳужжатлари бирга, жавобгар раҳбари
Б.Билтиров иштирокида, Андижон вилоят судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
« nu l m d gr nd» хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Давогар” деб
юритилади) Избоскан туманлараро иқтисодий судига «S n m d s rvis» хусусий
корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Агентлик” деб юритилади) ҳамда Балиқчи
туман тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда “Учинчи шахс” деб юритилади)га
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ,
Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар
бўлими» бино-иншоотларини инвестиция мажбуриятлари эвазига нол харид
қийматида сотиш бўйича тарафлар ўртасида 2017 йил 26 сентябрда тузилган
23/17М-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасига даъвони таъминлаш чорасини қўллаш
ҳақидаги ариза илова қилиб, Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ,
С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими» биноиншоотларини хатлаб қўйишни, жавобгар зиммасига ушбу бино-иншоотларни
сотиш, ижарага бериш, тасарруф этишни тақиқлаш ва мажбурий ижро бюроси
зиммасига мол мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш мажбуриятини
юклашни сўраган.
2
Суднинг 2025 йил 13 июндаги ажримига асосан, даъвогарнинг даъвони
таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Шундан сўнг, даъвогар яна 2025 йил 1 июл куни даъвони таъминлаш
чорасини қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат этган. Суднинг 2025 йил 1
июлдаги ажримига асосан ариза қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти берган.
Мазкур шикоят Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2025 йил 11 июлдаги ажримига асосан иш юритувига қабул
қилинган.
Шу сабабли, даъвогар илтимоснома киритиб, иш юритишни тўхтатиб
туришни сўраган. Суднинг 2025 йил 8 июлдаги ажримига асосан иш юритиш
тўхтатилган.
Мазкур ажрим устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилган ва
унда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилиб, қонунга
мувофиқлаштириш сўралган.
Шикоятда суд ушбу холатда иш юритишни тўхтатмасдан ишни кўришни
давом эттиши лозимлиги, даъвони таъминлаш чоралари ҳам тўлиқ
кўрилмаганлиги, иш юритишни тўхтатиш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги
ҳақида важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашмади. Судлов ҳайъатига ариза
тақдим этиб, шикоятни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқилишига
қаршилиги йўқлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз
билдириб, вақт чўзиш учун даъвогар томонидан шикоятлар киритиб
келинаётганлигини, бино-иншоотлар хозирда хатлаб қўйилганлиги сабабли
фаолият тўхтаб қолганлигини, шикоят асоссиз эканлигини билдириб кассация
шикоятини рад этишни ва биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Агентлик ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
мувофиқ, шикоятни даъвогар, агентлик ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топади.
Судлов ҳайъати жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Даъвогар”, Андижон вилоят давлат
мулкини ижарага бериш маркази ДУК ҳамда “Учинчи шахс”лар ўртасида 2016 йил
15 январ куни қиймати 69 259 249 сўм бўлган Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ,
Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар
бўлими» бино-иншоотларини 2020 йил 3 декабрь кунига қадар ижарага бериш
ҳақида 160-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шундан сўнг, “Жавобгар”, “Агентлик” ҳамда “Учинчи шахс” ўртасида
Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда
жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими» бино-иншоотларини инвестиция
3
мажбуриятлари эвазига нол харид қийматида сотиш бўйича 2017 йил 26 сентябрда
тузилган 23/17М-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
“Даъвогар” Избоскан туманлараро иқтисодий судига “Жавобгар”,
“Агентлик” ҳамда “Учинчи шахс” ларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ижара шартномаси амалда бўлган вақтда олди сотди шартномаси
ноқонуний равишда тузилганлиги важи билан Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ,
Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар
бўлими» бино-иншоотларини инвестиция мажбуриятлари эвазига нол харид
қийматида сотиш бўйича тарафлар ўртасида 2017 йил 26 сентябрда тузилган
23/17М-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасига даъвони таъминлаш чорасини қўллаш
ҳақидаги ариза илова қилиб, Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ,
С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган «Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими» биноиншоотларини хатлаб қўйишни, жавобгар зиммасига ушбу бино-иншоотларни
сотиш, ижарага бериш, тасарруф этишни тақиқлаш ва мажбурий ижро бюроси
зиммасига мол мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 13 июндаги ажримига асосан, даъвогарнинг даъвони
таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Шундан сўнг, даъвогар такроран 2025 йил 1 июл куни даъвони таъминлаш
чорасини қўллаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган. Суднинг 2025 йил 1
июлдаги ажримига асосан ариза қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти берган.
Мазкур шикоят Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2025 йил 11 июлдаги ажримига асосан иш юритувига қабул
қилинган.
Шу сабабли, даъвогар илтимоснома киритиб, иш юритишни тўхтатиб
туришни сўраган.
Биринчи инстанция суди ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг биринчи
бандига асосан иқтисодий иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида
ажрим чиқарган.
Мазкур ажрим устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилган ва
унда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилиб, қонунга
мувофиқлаштириш сўралган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур ажримини
қуйидагиларга асосан қонуний ва асослантирилган ҳолда чиқарилган деб
ҳисоблайди.
Жумладан, даъвогар биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида
ўзи иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома киритиб, даъвони
таъминлаш чораларини қўллаш ҳақидаги ажрим устидан апелляция шикояти
берганлигини, у Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов
ҳайъати томонидан иш юритувига қабул қилинганлигини билдирган.
Иш хужжатлари ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам даъвони таъминлаш
ҳақидаги аризани қисман қаноатлантириш ҳақидаги биринчи инстанция судининг
2025 йил 1 июлдаги ажримидан норози бўлиб, даъвогарнинг берган апелляция
шикояти Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025
йил 11 июлдаги ажримига асосан иш юритувига қабул қилинганлиги, мазкур
4
шикоят мазмунан кўриб чиқилгунига қадар ишни биринчи инстанция судида
кўришни имкони йўқ бўлганлиги маълум бўлди.
ИПК 101-моддаси биринчи қисми, биринчи бандига мувофиқ, мазкур ишни
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд,
жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан
кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб
борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин
бўлмаганда суд иш юритишни тўхтатиб туриши шартлиги баён қилинган.
ИПКнинг 105-моддасига кўра, Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб
бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримидан норози бўлиб,
даъвогарнинг берган апелляция шикояти Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати томонидан мазмунан кўриб чиқилгач, биринчи инстанция
судининг 2025 йил 3 ноябрь кунги ажримига асосан, мазкур иш бўйича иш
юритиш тикланган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Шикоятда суд ушбу холатда иш юритишни тўхтатмасдан ишни кўришни
давом эттиши лозимлиги, иш юритишни тўхтатиш ҳақида барвақт хулосага
келинганлиги ҳақида важлар келтирилган бўлсада, ушбу важларни исботловчи
далиллар даъвогар томонидан кўрсатиб ўтилмаган ва шикоятни мазмунан кўриш
жараёнида тақдим этилмади ҳамда исботлаб берилмади. Бундан ташқари,
шикоятда келтирилган қолган важлар даъвони таъминлаш чораларини тўлиқ
кўрилмаганлиги ҳақида бўлиб, шикоят бевосита иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги ажрим устидан берилган. Шу сабабли, судлов ҳайъати даъвогарнинг
шикоятда келтирган важларига қўшилмайди.
Бундан ташқари, ИПКнинг 42-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи
шахслар суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу
Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига
эга. Бироқ, ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган
процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал
ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак.
Биринчи инстанцияда ишни кўриш жараёнида иш юритишни тўхтатиб
туриш ҳақида судга даъвогар ўзи ариза ва уни асословчи хужжатларни берган
бўлиб, аризаси қаноатлантирилган ва иш юритишни тўхтатиш ҳақида биринчи
инстанция суди асосли тўхтамга келган. Суднинг 2025 йил 3 ноябр кунги
ажримига асосан, иш юритиш тикланган бўлсада, иш юритишни тўхтатиш
ҳақидаги ажримдан норози холатда даъвогар кассация шикояти келтирган бўлиб,
шикоят асоссиз келтирилган.
ИПК 305-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан биринчи
инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда
кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда
белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда
суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси
суди томонидан кўрилади.
5
Мазкур модданинг учинчи қисми 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини,
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида тўғри
тўҳтамга келган деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи, тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда
иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни, кассация инстанцияси учун даъвогар томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 283, 303, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
« nu l m d gr nd» хусусий корхонасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация инстанцияси учун « nu l m d gr nd» хусусий корхонаси
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Андижон вилоят
судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Мадаминов
ҳайъат аъзолари:
С.Умаралиев
О.Садиков