← Назад
Решение #2841368 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
114-1604-2501/****- сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар – “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖнинг жавобгар – **** фермер хўжалигидан 68 782 233,30 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 9 январдаги МА 07/48-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан энергия таъминоти
шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 68 782
233,30 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Мазкур холатда суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги
матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 февралда
743687-сонли “Электр энергиясини юридик (бюджет) ва юридик мақомга эга
бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси (бундан буён матнда шартнома
деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона
истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги
ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи
эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4 бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб
берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш
приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Шартноманинг 3.6-бандига асосан истеъмолчига электр энергиясини
етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши
белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган
миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган энергия учун 2025
йил 1 октябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
68 782 233,30 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида 2025 йил
9 октябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан 68 782 233,30 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма
далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 68 782 233,30 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига
1 375 644,67 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
фойдасига 68 782 233,30 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 375 644,67 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****