Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1903-2502/3520 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1efef03c-c8f5-4ee6-b3ef-0942f3c8c77b Claim ID PDF Hash 8d69985bdb1c3965... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 15-моддаси нинг 15 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онун 66-моддасининг 2-қисми онун 66 2 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
«б» банди ва 14-моддаси «б» банди ва 14 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
аролик кодекасининг 236-моддаси аролик кодекаси 236 law
Текст решения 12 571 символов
4-1903-2502/3520-сонли иқтсиодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сариосиё тумани 2025 йил 26 ноябрь Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида даъвогар ***нинг жавобгар ***га нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.Йулдашева (2025 йил 27 октябрдаги 01/67/14-35/1335-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Сариосиё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 209 543,65 сўм ва 15 407 302,77 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан асосий қарз ва пеня бўйича қисман тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ***да меҳнат қилган фуқаро Г.Эсанова ногиронлик туридаги пенсия тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 15-моддасига биноан, Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади. Фуқаро Г.Эсановага ҳудудий ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳи белгиланганлиги сабабли, уга пенсия жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига асосан ногиронлик туридаги пенсия тайинланиб, пенсия суммалари ойма-ой тўланиб келинган. Қонун 66-моддасининг 2-қисмида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига 1 тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандида, пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади, Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумий тўпламини, жумладан, Пенсия жамғармасининг пенсионерларни ҳисобга олиш жойидаги ҳудудий бошқармаларидан ва туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда чиқаради ва пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг 10 январига қадар уни тегишли юридик шахсга етказади. Юридик шахс тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини солиштириб чиқиши шарт. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг йигирманчи январига қадар юридик шахс ўзи солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ўтган йилда пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этади. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумот юридик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварағида ушбу Низомнинг 19-бандида кўзда тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам бўлиши мумкин эмас, 22-бандида пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган жойдаги ҳудудий бошқармалари қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга, 25-бандида Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсия ҳар хил иш берувчиларда ишлаган фуқаро учун ҳисобланган тақдирда, Пенсия жамғармасининг харажатлари ҳар бир иш берувчининг маблағлари ҳисобидан солидар тартибда қопланади., Маҳаллий меҳнат органи ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ушбу харажатларни қоплайди, 29-бандида пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни маҳаллий меҳнат органи томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, 2 қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундиради, 30-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар юридик шахсга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ҳамда ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади, 31-бандида пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ҳамда ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, солиқ хизмати органларига амалга оширилган харажатларини ундириш (қоплаш) тўғрисидаги маълумотларни етказадилар, [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув] 32-бандида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари юридик шахслар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун давр учун қопланади. Бунда харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади. Пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомда кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича юридик шахслардан ундирилишини (қопланишини) таъминлайдилар. Жавобгар томонидан фуқарога тўланган 9 209 543,65 сўм пенсия маблағи даъвогарга қоплаб берилмаган ва натижада пенсия жамғармаси олдида 9 209 543,65 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу суммани тўлаб бериш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан даъвогарга фуқаро Г.Эсанова учун тўланган 9 209 543,65 сўм пенсия пуллари пенсия жамғармасига ўтказиб берилмаганлиги иш ҳужжатларига илова қилинган далолатнома, пенсия маблағилари тўлангани тўғрисидаги маълумотнома ҳамда талабнома билан тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекасининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса—иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, судга даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар томонидан даъвогарга 5 880 332,57 сўм пенсия пуллари ўтказиб берилганлиги тўғрисида даъвогар вакили маълумотнома тақдим қилган. Шу сабабли суд даъвонинг қолган 3 329 221,8 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъво талабида 15 407 302,77 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар 3 қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня миқдори, қонун ва Низом талабларига мувофиқ тўғри ва асосли ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан суд, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлигини, тўланган пенсия пуллари ўз вақтида ўтказиб берилмаганлиги, қарздорлик бугунги кунга қадар бартараф этилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномада, жавобгар томонидан 15 139 690 сўм пеня тўлаб берилганлиги қайд этилган. Шу сабабли, суд пенянинг қолган 267 612,28 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 492 337 сўм давлат божи, суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан: - даъвогар *** фойдасига 3 329 221,8 сўм асосий қарз, 267 612,28 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 492 337 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Н.Сатторов 4-1903-2502/3520-сонли иқтсиодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4 Сариосиё тумани (хулоса қисми) 2025 йил 26 ноябрь Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида даъвогар ***нинг жавобгар ***га нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.Йулдашева (2025 йил 27 октябрдаги 01/67/14-35/1335-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан: - даъвогар *** фойдасига 3 329 221,8 сўм асосий қарз, 267 612,28 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 492 337 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Н.Сатторов 5