Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6377 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ZOMIN BREWERY Ответчик / Подсудимый MIR GLOB L MEDIK L CENTER
Source ID 527dcc1d-98a2-4562-a16b-4ae188d12f74 Claim ID PDF Hash 67cf9c73d09bfc51... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6377-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов, даъвогар “ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг, жавобгар “ MIR GLOB L MEDIK L CENTER” масъулияти чекланган жамиятидан 1 726 160 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - “ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ MIR GLOB L MEDIK L CENTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 1 726 160 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Иш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига биноан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 13 январда товаларни олди-сотдиси тўғрисида 60-33-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олгандан сўнг тўловларни амалга ошириш мажбуритини олган. Шартноманинг шартларига кўра, даъвогар томонидан келишилган 7 526 160 сўмлик алкоголь махсулотлари етказиб берилган. Жавобгар томонидан эса ушбу маҳсулотлар қабул қилиб олинган ҳамда ушбу маҳсулотлар учун қисман 5 800 000 сўм тўловни амалга оширган. Шу сабабли, бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 1 726 160 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда бартраф қилиш учун, даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризасини асосли деб топиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 726 160 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантирилиши, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 1 726 160 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ MIR GLOB L MEDIK L CENTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 1 726 160 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражати; - республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.К.Абдураимов