← Назад
Решение #2841383 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6410-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 26 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
фермер хўжалиги вакили А.Дехқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Андижон вилояти Фермерлар кенгаши “Обод диёр саховати” фермер хўжалиги
манфаатида, жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамиятидан
98 455 899 сўм асосий қарз, 49 227 949 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти Фермерлар кенгаши (кейинги матнларда кенгаш деб
юритилади) “Обод диёр саховати” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) манфаатида “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 98 455 899 сўм уруғлик пахта
хом ашёси ҳақи, 49 227 949 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мухокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб,
бугунги кунга қадарли жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Фермерлар кенгаши ва жавобгар фермер хўжалик ва жавобгар тегишли
тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлсада,
суд мажлисига вакиллари келмади.
ИПК 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни кенгаши ва жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган тараф
кўрсатувларини эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
29 майда 48-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “Обод диёр
саховати” фермер хўжалиги (хўжалик) ва жавобгар “ ndij n B st S ds”
масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи) деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1 бандига асосан даъвогар
ўзининг 2024 йил хосилидан 20 гектар ер майдондан васса навли, 25 тонна буғдой
уруғини етказиб бериш ва жавобгар томонидан белгиланган тартибда
шартноманинг тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Шартномага
асосан,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
жами
ҚҚС билан 315 117 149сўмлик буғдой уруғи етказиб берилган.
Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун қисман
тўловлар амалга оширилиб, даъво аризаси судга тақдим қилинган кун холатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 98 455 899 сўм қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Мавжуд қарздоликни бартараф қилиш мақсадида даъвогар жавобгарга
2025 йил 10 октябрдаги 01-05-418-сонли талабнома юборган бўлсада, жавобгар
томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга
мурожаат қилган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Баён этилганларга кўра, даъвогарнинг буғдой уруғи ҳақи ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли бўлиб, жавобгар хисобидан 98 455 899 сўм
ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 49 227 949 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра, мазкур
шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда топширилган (йўклаб
жўнатилган) маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун
“Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўлаши инобатга олинмаган
холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдорида пеня
тўлаши белгиланган.
Шартноманинг ушбу бандига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан 49 227 949 сўм миқдорида пеня ҳисобланган.
ФК 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур моддага кўра суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини муҳокама
қилиб, даъвонинг пеня қисмини 10 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 98 455 899 сўм
буғдой уруғи ҳақи, 10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, Респбулика
бюджетига 2 953 676,96 сўм давлат божи ундиришни даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 437-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 170, 118-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“Обод диёр саховати” фермер хўжалиги фойдасига 98 455 899 сўм буғдой уруғи
ҳақи, 10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамиятидан
Респбулика бюджетига 2 953 676,96сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов