← Назад
Решение #2841385 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11955-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ДАЪВОГАР НОМИ” хусусий корхонасининг жавобгар “ЖАВОБГАР
НОМИ” МЧЖдан 67 692 307 сўм асосий қарз, 21 661 538 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ДАЪВОГАР НОМИ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 67 692 307 сўм асосий қарз, 21 661 538 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан
67 692 307 сўм сўм асосий қарз тўлиқ бартараф этилганлигини баён этиб,
даъвони қолган қисмини тўлиқ қаноатлантириб беришни ва ишни
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади.
Шунга кўра суд ишни жавобгар вакилининг иштироксиз кўришни
лозим деб топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йилнинг 1 июнь
куни 09/06-2025-сонли шартнома тузилиб, мазкур шартномага асосан
даъвогар ўзининг техникаси билан жавобгарга 67 692 307 сўмлик хизмат
кўрсатган.
Жавобгар ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактуралар ва шартнома асосида
кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олган.
Жавобгар ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
сабабли даъвогар олдида унинг 67 692 307 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 67 692 307 сўм миқдорида асосий
қарзи тарафлар ўртасида тузилган тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура, билан
ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотга кўра жавобгар
томонидан асосий қарзи тўлиқ тўланган.
Шунга кўра суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топади.
Даъво аризасида жавобгардан 21 661 538 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига асосан етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри
ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафлар манфаатларини ҳисобга
олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 3 250 000 сўмини
ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3 250 000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божи ва почта
харажатини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” хусусий корхонаси фойдасига
жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 3 250 000 сўм пеня, 893 539
сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, жами 4 184 739 сўм
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов