Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/1386 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b5d5f0c8-ea2a-4531-9d3c-14bda1199052 Claim ID PDF Hash 2bf0370c8009e9a1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
тисодий процессуал кодексининг 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
мазкур Кодекснинг 118-моддаси мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2421/92631-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья: Х.Тўйчиев Кассация инстанция судида маърузачи судья: Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва У.Холиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, Андижон вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи К.Юлбарсовнинг қатнашувида, “S h v v k ’m k ish n hi” масъулияти чекланган жамияти вакили З.Хожамов (ишончнома асосида), Улуғнор тумна Тиббиёт бирлашмаси вакиллари Д.Исманов (раҳбари шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), Д.Раимжонов (2025 йил 12 ноябрдаги 836-сонли ишончнома асосида), Х.Нуриддинов (ишончнома асосида), Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакили Х.Ахмедов (2025 йил 7 февраль кунги 01/121-17-/11-сонли ишончнома асосида), Андижон вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили С.Масобиров (2023 йил 23 январь кунги ЕО74388308-сонли ишончнома асосида)ларниг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Бўстон туман прокуратураси томонидан келтирилган касс ция протести асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шахрихон туман Адлия бўлими (кейинги ўринларда матнда “адлия” деб юритилади) “S h v v k ’m k ish n hi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъв ариза билан мурожаат қилиб, Улуғнор тумна Тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 127 833 200 сўм маблағ ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 9 апрелдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 127 833 200 сўм маблағ, 37 500 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 556 660 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Бўстон туман прокурори касс ция протести келтириб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни сўраган. Кассация инстанция суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи, кассация протестини қувватлаб, протестда келтирилган важларни такрорлаб, кассация протестини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Кассация инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация протестига эътироз билдириб, жавобгар томонидан хизмат кўрсатиш ишларини бажариш бўйича тендир ўтказилишини, тендирда қонуний тартибда ғолиб бўлганлигини, жавобгар билан даъвогар ўртасида 2024 йил 18 сентябрь куни 2510-1-26-ТV/2024-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, шартнома ғазначилик бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги, шартномага асосан жами 158 295 500 сўмлик хизматлар кўрсатганлиги, тарафлар ўртасида ушбу шартномага асосан хизмат кўрсатиш ортганлиги сабабли қўшимча келишув тузилганлиги, қўшимча келишиув ғазначиликдан рўйхатдаан ўтмаганлигини, хизмат кўрсатиш ишлари жавобгаргат тегишли бўлган маъмурий бинода амалга оширилишини, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги, хозирги кунга қадар 127 833 200 сўм тўлов амалга оширилмаганлиги, натижада қарздорлик вужудга келганлиги билдириб, кассация протестини рад қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Кассация суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари берган тушунтиришларида, шартномага асосан 1 кг кир ювиш нархи 18 700 сўм этиб белгиланганлигини, мазкур шартнома 1 629 кг кир ювиш учун тузилганлигини, Тиббиёт бирлашмасида ҳар бир беъмор даволаниб чиқиб кетганидан кейин, барча чойшаблар ювилиб дезинфекция қилинишини, агар ушбу ишлар бажарилмаса Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги томонидан жарима солиниши мумкинлигини, даъвогар билан қўшимча келишув тузилганлигини, хизмат кўрсатиш тендерга қўйилганлигини, даъвогар тендерда ғолиб бўлганлиги сабабли шартнома тузилганлигини, шартнома фақат бир марта рўйхатдан ўтказилиши мумкинлигини, қўшимча келишув тўғридан-тўғри тузилишини, қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишнинг имкони мавжуд эмаслигини, қайта шартнома тузишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли қўшимча келишув тузилганлигини, ушбу ҳолат айнан қайси қонунда белгиланганлиги тўғрисида маълумотга эга эмаслигини, қўшимча келишувда 127 000 000 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги кўрсатиб ўтилганлигини билдиришиб, кассация протести бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўрашди. Кассация инстанция суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакили кассация протестни қувватлаб қаноатлантиришни сўради. Кассация инстанция суд мажлисида иштирок этган Андижон вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили кассация протестни қувватлаб қаноатлантиришни сўради. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, ишда тарафлар вакилларининг берган тушунтиришларини, Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Ғазначилик бошқармаси вакиллари томонидан билдирилган фикрларга ва ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Бўстон туман прокуратурасининг кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 18 сентябрь куни 2510-1-26-ТV/2024-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси (кейинги матнларда “шартнома” деб юритилади) тузилган, шартномага асосан даъвогар кир ювиш хизматини бажариш, жавобгар эса ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кир ювиш хизмати кўрсатилган, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келишилган муддатларда тўлиқ тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 127 833 200 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 1.3-бандига кўра, шарноманинг умумий қиймати 30 462 300 сўмни ташкил этишлиги, олдиндан тўлов ҳар ойнинг 10 санасига, хизмат муддати ойнинг 30 кунига қадар этиб белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида, кўрсатилган хизматлар учун ўзаро хисобкитоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган хисобварақ-фактуралар асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 3.3-бандида эса, кўрсатилган хизматлар хисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 30 фоизи миқдорида олдиндан, 70 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний хисоб китоб эса кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 3.5-бандида, мазкур шартноманинг иловасида кўрсатилган шарноманинг прогноз суммасини хисоблаш учун хизматларнинг нархлари томонлардан бирининг ташаббуси билан ыайта кщриб чиқилиши белгиланган. Шартноманинг 8.1-бандига кўра, шартнома имзоланган пайтдан кучга кириши ва 31.12.2024 йилгача амал қилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 3 октябрь куни шартномага ўзгартириш киритиш ҳақида 2510-1-26-ТВ/2024/1-сонли қўшимча келишув тузилиб, тарафлар томонидан имзоланиб, тасдиқланган. Келишувга кўра, шартноманинг 1.1-бандига ўзгартириш киритилиб, асосий шартноманинг иловасида 1 кг кир ювиш хизмати нархи 18 700 сўмни ташкил этишлиги ва ҳар бир кейинги ойлар учун аутсорсер тақдим қилган хизмат хажми бўйича ҳақ тўлаб берилиши белгиланган. Келишувнинг 5-бандида, мазкур қўшимча келишув ҳар иккала томонларнинг имзоси ва мухри билан тасдиқланган кундан кучга кириши ва асосий шартноманинг ажралмас қисми хисобланиб, амал қилиш давригача тўлиқ юридик кучга эга бўлиши белгиланган. ФКнинг 382-моддаси биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 4 шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Ғазначилик бошқармаси вакили томонидан судга тақдим қилинган ёзма фикрномага асосан, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 18 сентябрь куни 2510-1-26-ТV/2024-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси ғазначилик хизмати бўлими томонидан рўйҳатдан ўтказилганлиги маълум қилинган. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогар томонидан 31.10.2024 йилда 10-сонли хисобварақ-фактура орқали 40 392 000 сўмлик, 30.11.2024 йилда 11-сонли хисобварақ-фактура орқали 42 710 800 сўмлик, 31.11.2024 йилда 12-сонли хисобварақ-фактура орқали 44 730 400 сўмлик, жами 127 833 200 сўмлик бажарилган хизматлар юборилган, хисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан тақдиқланган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан хизматлар кўрсатилганлиги тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари, ишдаги мавжуд шартнома, тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура, далолатнома, хисоб-китоб маълумоти ва солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади. Биринчи инстанция суди, даъвонинг тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 127 833 200 сўм маблағ ундириш тўғрисида барвақт тўхтамга келган. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция судлов ҳайъати Бўстон туман пракуратурасининг кассация протести ва касация инстанция суд мажлисида тарафларнинг берган тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларга таяниб, кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан биринчи инстанция учун республика бюджетига 2 556 660 сўм давлат божи ва кассация инстанцияси учун 1 278 330 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини Бўстон туман прокуратураси хисобига ундиришни олдиндаан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-моддаси биринчи қисми 2-кичик бандида, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги, мазкур Кодекснинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301, 303-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: Бўстон туман прокуратурасининг кассация протести қаноатлантирилсин. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрель кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. “S h v v k `m k ish n hi” масъулияти чекланган жамияти хисобидан биринчи инстанцияси учун; - Республика бюджетига 2 556 660 сўм давлат божи; Кассация инстанцияси учун Республика бюджетига 1 278 330 сўм давлат божи ундирилсин. “S h v v k `m k ish n hi” масъулияти чекланган жамияти хисобидан Бўстон туман прокуратураси хисобига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “S h v v k `m k ish n hi” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати зимасида қолдирилсин 2025 йил 24 май кунги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози томон Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи Т. Атабаев ҳайъат аъзолари О. Садиков С. Умаралиев