← Назад
Решение #2841408 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11853-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«Даъвогар номи» АКнинг манфаатида жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ»
МЧЖдан 10 266 684 сўм асосий қарз, 4 517 260 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Д.Мамиров,
А.Ботиров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси «Даъвогар номи» АК (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 10 266 684 сўм асосий қарз, 4 517 260 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида берган тушунтиришида жавобгар
суд мажлиси кунига қадар ҳам тўлов қилмаганлигини маълум қилиб, суддан
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, лекин суд мажлисида вакил иштироки
таъминламаган.
Суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 13 февраль куни
F/25-18-сонли ижара шартномаси тузилган. Унга кўра, Қўқон шаҳар, Фурқат
кўчаси, 100-уйда жойлашган объектнинг 43.36 кв.м бўлган қисми жавобгарга
ижарага берилган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, жавобгар ижара объектидан
фойдаланганлиги учун ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечикмасдан 2 624 076
сўм тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да, у мазкур мажбуриятини лозим
даражада бажариб бормаган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдида қарзининг мавжудлиги ишдаги
ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланади.
Шунга кўра суд даъво талабининг 10 266 684 сўм асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъво аризасида жавобгардан 4 517 260 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Ижара шартномасининг 7.2-бандида жавобгар ўз мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда тўлов кечиктирилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня миқдори
тўғри ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, даъвогарнинг қарзни ундириш
чорасини кўришни кечиктириб юборганлиги, шунингдек даъвогарнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг
678 000 сўмини ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогарга жавобгардан 10 266 684 сўм асосий қарз, 678 000 сўм пеня ва 34.000
сўм почта харажатларини ундиришни, пеня ундириш ҳақидаги талабнинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ ҳисобидан:
- «Даъвогар номи» АК фойдасига 10 266 684 сўм асосий қарз, 678 000
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, жами 10 985 884 сўм;
- бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов