← Назад
Решение #2841415 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3995-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 26 ноябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти вакили Б.Акрамов (03.01.2024 йилдаги 11-06/05-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Умар Қурбон қувончи” фермер хўжалигидан
124 637 315 сўм асосий қарз, 42 437 661 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Умар Қурбон қувончи” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 124 637 315 сўм асосий қарз,
42 437 661 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг
ажрими жавобгар ва палата томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да,
бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб
қувватлаб, қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тўланмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 2 июнда 21/03-04-305-сонли лизинг шартномаси имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар
жавобгарга қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш, жавобгар эса
олинган лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоизлар ва
асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан қисмлаб тўлаш мажбуриятини
олган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра тўловлар
лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига”
асосида ҳисобланади ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган
кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача
бўлган муддатда тўлаб берилади.
Шартноманинг 6.4.1-бандига кўра, жавобгар томонидан лизинг
тўловлари тўланиши шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда
кўрсатилганидан кечиктирилса, тўланмаса ёки тўлиқ тўланмаса даъвогар
шартномада белгиданган тартибда лизинг тўловлари бўйича ҳосил бўлган
қарзларни, пеняни, фоизни ҳамда бошқа тўовларни ундиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 124 637 315 сўмни ташкил этган.
Қайд этилган ҳолатлар даъвогар вакилининг кўрсатмалари, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд
далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш лозим.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 42 437 661 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Мазкур Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Жавобгар асосий қарзни тўлашни кечиктирганлиги иш ҳужжатлари
билан тўлиқ тасдиқланади. Чунки, жавобгар лизинг шартномасида
белгиланган мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши
билан
неустойка
миқдори
номутаносиблигини,
тарафларнинг
манфаатларини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини
кўрмаганлигини, ўз навбатида қарзни тўлаш ҳам жавобгар томонидан узоқ
вақт кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб
қилинган пеня миқдорини 24 927 463 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Умар Қурбон қувончи” фермер хўжалигидан:
- даъвогар
“Ўзагролизинг”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
124 637 315 сўм асосий қарз, 24 927 463 сўм пеня, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 3 341 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов