← Назад
Решение #2841418 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4028-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 26
ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “ m d st r” масъулияти
чекланган жамияти вакили Ш.Пашаев (ишончнома асосида) иштирокида,
“ m d st r” масъулияти чекланган жамиятининг “Isr il J v ir Jum ” фермер
хўжалигидан 52 000 000 сўм асосий қарз, 26 000 000 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ m d st r” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Isr il J v ir Jum ” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2023 йил 5 январда 603-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномалари тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга
маҳсулот етказиб бериши, жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъво аризасида баён этилишича, жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга
қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган. Даъвогар томонидан юборилган
талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 52 000 000 сўм асосий қарз, 26 000 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан
бугунги кунга қадар қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришини тинглаб,
иш материалларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан ҳал этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан
вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 01.02.2023 йилдаги 603/1-сонли
ҳисобварақ фактура билан 52 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот бўйича, жавобгар
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида
52 000 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахс вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмаси билан тасдиқланади. Суд даъво талабини 52 000 000 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъво
аризасида
асосий
қарз
билан
биргаликда
тўловнинг
кечиктирилганлиги учун асосий қарзнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда 26 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
Даъво талабидаги пеня тарафлар вакиллари билан суд мажлисида қайта
ҳисоб-китоб қилинганда, даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича даъвогар
талаб қилиши мумкин бўлган пеня асосли эканлиги аниқланди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3.-бандига асосан жавобгар
маҳсулот ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир куни учун, кечиктирилган
сумманинг 0,5 фоизи миқдорида бироқ тўланиши лозим бўлган сумманинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига
даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган)
инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пеняни 10 400 000 сўмга
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогарга 52 000 000 сўм асосий қарз, 10 400 000 сўм пеня,
1 560 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини, Ўзбекистон
Республикаси олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, моддалари,
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Isr il J v ir Jum ” фермер хўжалигидан:
-“ m d st r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 52 000 000 сўм
асосий қарз, 10 400 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 1 560 000 сўм давлат божи;
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
ВКА харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья
О.Жамилов