← Назад
Решение #2841421 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 73 | — | law | |
| ИПК | 324 | — | law | |
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 3248 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ****
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ****
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья ****
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Термиз шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
**** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, ****
котиблигида, вилоят прокуратураси бўлим прокурори ****, “****” хусусий
фирмаси вакиллари – **** (раҳбари), **** (2025 йил 5 ноябрдаги 50-сонли
ишончнома асосида), “****” фермер хўжалиги вакили – **** (раҳбари), “****”
хусусий фирмаси вакили – **** (раҳбари), **** (2024 йил 27 декабрдаги
ишончнома ва 2025 йил 2 июлдаги 9-сонли ордер асосида), “****” хусусий
ишлаб чиқариш корхонаси вакили – **** (раҳбари), **** (2025 йил
10 январдаги 01/03-сонли ишончнома ва 2025 йил 13 июндаги 4-сонли ордер
асосида), **** туман ҳокимлиги вакили – **** (2025 йил 2 июлдаги
01-01/4981-сонли ишончнома асосида), Давлат **** агентлиги Қашқадарё
вилоят бошқармаси вакили – **** (2025 йил 5 ноябрдаги 01/02-17194-сонли
ишончнома асосида), Давлат **** палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
вакили – **** (2025 йил 11 июлдаги 02-04/6166-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, ишга изонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** туман ҳокимлиги, Давлат ****
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси, Давлат **** палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармасини жалб этган ҳолда, Ўзбекистон **** палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг “****” хусусий фирмаси манфаатида “****”
фермер хўжалиги, “****” хусусий фирмаси ва “****” хусусий ишлаб чиқариш
корхонасини “****” хусусий фирмасига тегишли Чорва комплекси ҳамда ер
майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва уларнинг зиммасига келгусида
ер майдонидан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан **** палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят асосида ишни, Сурхондарё
вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўмаклашувчи жиноят ишлари
бўйича Нишон ва Қамаши туман судлари, Тошкент туманлараро иқтисодий
суди бинолари орқали видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
2
а н и қ л а д и:
Қашқадарё вилоят Давлат **** бошқариш ва тадбиркорликни қўллабқувватлаш ҳудудий бошқармасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 846-сонли
буйруғига асосан **** туман хўжалик ҳисобидаги чорвачилик комплексини
масъулияти чекланган жамиятга айлантириш режаси тасдиқланиб, чорвачилик
комплекси негизида устав фонди 11 600 000 сўм миқдорида белгиланган
“****” масъулияти чекланган жамияти таъсис этилган. Жамиятнинг устав
фонди қуйидаги тартибда тақсимланган: давлат улуши – 50 фоиз (5 800 000
сўм), жамоа аъзолари улуши – 50 фоиз (5 800 000 сўм)ни ташкил қилган. 2000
йил 27 ноябрда “****” масъулияти чекланган жамиятни таъсис этиш
тўғрисидаги шартнома давлат мулк бошқармаси ва меҳнат жамоасининг ўн 12
та аъзолари томонидан имзоланиб, 2000 йил 22 ноябрда тартиб рақами 6317
бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилган.
**** туман ҳокимининг 2000 йил 16 декабрдаги 508/12-сонли қарори
билан “****” ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли **** туман хўжалик
ҳисобидаги чорвачилик комплекси “****” масъулияти чекланган жамиятига
айлантирилган.
**** туман ҳокимининг 2004 йил 18 мартдаги Х-157/3-сонли қарорига
асосан **** туман ҳокимлиги ва “****” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра “****” масъулияти чекланган жамиятига 200 гектар ер
участкаси чорвачилик ва деҳқончилик ихтисослашуви бўйича 30 йил муддатга
ижарага берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2003-2004
йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
дастури тўғрисида” 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарорига ва
бошқарманинг 2004 йил 28 январдаги ХБ-52/01-сонли буйруғига асосан “****”
масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 50 фоиз давлат улуши
сотувга қўйилган.
2004 йил 30 мартда ўтказилган кимошди аукцион савдосининг
баённомаси асосида жамиятнинг 50 фоиз давлат улуши “****” хусусий
фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га 14 100 000 сўмга
сотилган. Жамиятнинг 50 фоиз меҳнат жамоаси улуши 2004 йил 7 апрелда
жамият таъсисчилари томонидан ****га нотариал тартибда сотилган.
2004 йил 15 апрелда “****” масъулияти чекланган жамиятининг молмулкларини саноқдан ўтказиш ва қабул-топшириш далолатномаси
расмийлаштирилиб, унга кўра “****” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли мол-мулклар ҳамда жами 200 гектар ер майдони (шундан 81,1 гектар
суғориладиган ер, 0,1 гектар боғ, 3 гектар ижтимоий бино, 4 гектар йўллар,
20 гектар сув йўллари, 92 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган,
юлғун босган, шўр яйлов ерлар) фуқаро ****га топширилган.
Ушбу шартнома ва далолатнома асосида “****” масъулияти чекланган
жамиятига Қашқадарё вилоят **** бошқариш ва тадбиркорликни қўллабқувватлаш ҳудудий бошқармаси томонидан берилган 8047-сонли мулкий
3
ҳуқуқни тасдиқловчи ордер дубликатининг ўзгаришларни қайд этиш қисмига
“Янги мулкдор: “****” хусусий фирмаси жамиятнинг ҳуқуқий вориси
ҳисобланади”, “50 фоиз давлат улуши “Аукцион” савдоси орқали сотиб
олинган, “50 фоиз меҳнат жамоаси улуши олди-сотди нотариал
расмийлаштирилган” деган ёзувлар киритилган.
**** туман давлат **** хизмати томонидан “****” хусусий фирмасига
“****” бино-иншоотларига мулкий ҳуқуқлари давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида 2004 йилда серияси KD 005172-сонли гувоҳнома ва
ушбу кўчмас мулкка тегишли 1949284,24 кв.м. ер майдонига доимий
фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида серияси S
0004790-сонли гувоҳнома берилган.
**** туман ҳокимининг 2006 йил 11 декабрдаги Х-662/12-сонли қарори
билан туман “****” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган
200 гектар ер участкаси туман ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобига
қайтарилган. Ушбу қарор билан ердан фойдаланиш харитасининг 82-83-8159-53-57-85-78-79-68-65-72-74-73-76-контурларидан, жами 200 гектар,
шундан 80,2 гектар суғориладиган ер, 91,8 гектар яйлов ер, 20 гектар сув ости,
4 гектар йўллар, 1 гектар боғ, 3 гектар қурилиш ости ер майдонлари 30 йил
муддатга “****” чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослашган фермер
хўжалигига ижарага берилган.
Шунингдек, **** туман ҳокимининг 2014 йил 13 февралдаги
Х-141/02-сонли қарори билан “Нишон” ҚФЙ ҳудудидан “****” хусусий
корхонасига балиқчиликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун
ажратилган 10 га ер майдони туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига
олиниб, “Нишон” ҚФЙнинг туман захира ер фонди ҳисобига олинган 83,75 ва
78-контурлардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган жами 10 гектар ер
майдони “****” хусусий корхонасига балиқчиликни ривожлантириш ва ишлаб
чиқариш учун ажратилган.
Бундан ташқари, **** туман ҳокимининг 2016 йил 19 апрелдаги
Х-605/04-сонли қарори билан “Пахтазор” ҚФЙ (Юлдуз қўрғони) ҳудудидаги
ердан фойдаланиш харитасининг 82, 83қ-контурлардан жами 11 гектар,
шундан 11 гектар мелиоратив қурилиш ости ер майдони “****” хусусий савдо
ишлаб чиқариш корхонасига балиқчиликни ривожлантириш ва ишлаб
чиқариш учун ажратилган.
Бироқ, шундан сўнг **** туман ҳокимининг юқоридаги қарорлари
Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2016 йил 25 июлдаги 18-1607/12333сонли ва 2017 йил 10 апрелдаги 18-1703/4032-сонли ҳал қилув қарорларига
асосан ҳақиқий эмас деб топилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон **** палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида чорва комплекси ва ер майдонидан жавобгарларни мажбурий
тартибда чиқариш ҳамда улар зиммасига ер майдонидан келгусида
фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш талаби билан
судга мурожаат қилган.
4
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** туман
ҳокимлиги, Давлат **** бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси,
шунингдек Давлат **** палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасидан
мутахассис жалб этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 январдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилинган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2025 йил 11 июлдаги қарори апелляция инстанцияси
судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу судга юборилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилинган.
Палатанинг тафтиш тартибидаги шикоятида суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво аризасини қаноатлантиришга
Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2016 йил 25 июлдаги ва 2017 йил
10 апрелдаги ҳал қилув қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
2017 йил 28 февралдаги қарори ҳамда 2019 йил 19 июндаги ажрими, Олий суд
Раёсатининг 2018 йил 5 декабрдаги қарори, Қарши туманлараро маъмурий
судининг 2024 йил 11 декабрдаги ва 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув
қарорлари асос бўлиши, ушбу суд ҳужжатлари ишни кўраётган суд учун
мажбурий ҳисобланиши, бироқ биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддаси талабларига риоя
қилинмаганлиги, ишни муҳокама қилишда ва суд қарорларининг
асослантирувчи қисмларида даъво талабидан четга чиқилганлиги, бундан
ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги
Фармонига асосан муқаддам қоғоз тартибида давлат рўйхатидан ўтказилган
кўчмас мулкларни 2023 йил 1 январдан босқичма-босқич идентификациялаган
ҳолда тўлиқ ўтказиш мажбурияти Давлат кадастр агентлиги зиммасига
юкланганлиги, шу сабабли даъвогарнинг ер участкасига доимий эгалик қилиш
ҳуқуқи 2004 йилдаги гувоҳнома асосида “Uzk d” тизимига киритилганлиги,
апелляция инстанцияси суди даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишда Давлат **** палатаси Нишон туман филиалининг 2025 йил
5 сентябрдаги маълумотномасини асос қилганлиги, аслида мазкур
маълумотномада кўрсатилган даъвогар 2025 йил 5 сентябрда “Uzk d”
тизимида йўқлиги ҳақидаги маълумот унинг давлат рўйхатида бўлмаганини
англатмаслиги, сабаби 2004 йилдаги гувоҳнома асосида 2025 йил 17 сентябрда
Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Нишон туман
5
филиали томонидан “Uzk d” тизимига киритилиб, давлат реестридан кўчирма
берилганлиги, бу эса низоли ер участкаси даъвогарга тегишли эканлигини
англатишини кўрсатган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги ажрими билан иш тафтиш
тартибида кўриш учун Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига ўтказилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш тартибидаги
шикоятни қўллаб-қувватлаб, қуйи инстанция судлари қарорларини бекор
қилишни ва даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни, жавобгарлар ҳамда **** туман ҳокимлиги, Давлат **** бошқариш
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Давлат **** палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси вакилларининг, шунингдек апелляция инстанцияси суди
судьяларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни
сўради.
Жавобгарлар ва **** туман ҳокимлиги вакиллари тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси суди қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, Давлат **** палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
масъул шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни
сўради.
Давлат **** палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили Давлат ****
палатаси Сурхондарё ва Самарқанд вилоят бошқармалари мутахассислари
томонидан ўтказилган ўрганишда даъвогарнинг ер участкасига нисбатан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи қонунга зид равишда рўйхатдан ўтказилганлиги
тўғрисида хулоса қилиниб, масъул ходимларга қонуний чоралар
кўрилганлигини билдирди.
Давлат **** бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили
даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятининг 50 фоиз давлат улушини
сотиб олганлиги, бироқ 200 гектар ер майдони сотувга чиқарилмаганини
билдирди.
Прокурор тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палатадан суд мажлисига вакил келмади.
ИПК 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги
шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар
ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида
назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд
6
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тафтиш тартибидаги
шикоятни қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судлари қарорларини
бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Шунга кўра, суд қарори суд муҳокамаси предмети ҳисобланган талаб
бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши, яъни қўйилган
масаланинг моҳияти бўйича суд ўз хулосасини баён этиши ҳамда талаб
этилган ва кўриб чиқилган талаб юзасидан қарор қабул қилиниши лозим.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган бўлса-да, даъвонинг чорва комплексидан
жавобгарларни чиқариш талаби бўйича қарор қабул қилинмаган.
ИПК 279-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, билдирилган
талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун
асос бўлади.
Қайд этилганларга асосан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниши лозим бўлади.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги асосли хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул
қилган бўлса-да, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга тўлиқ баҳо
бермаган ва қарорнинг асослантирувчи қисмида мазкур ҳолатлар баён
этилмаган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишда таянган асосларига қуйидагиларга кўра
қўшилмайди.
Хусусан,
апелляция
инстанцияси
суди
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад қилишда, даъвогарнинг 200 гектар ер майдонига
бўлган ҳуқуқи вужудга келмаганлигига, шунингдек **** туман ҳокимининг
2008 йил 10 ноябрдаги Х-3115/11-сонли, 2020 йил 22 октябрдаги Q-2039/10сонли ва 2017 йил 14 мартдаги 435/03-сонли қарорлари қонуний кучда бўлиб,
бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаганлигига асосланган.
Иш ҳужжатларига кўра, Нишон туман давлат **** хизмати томонидан
даъвогарнинг “****” бино-иншоотларига мулкий ҳуқуқлари давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 2004 йилда серияси KD 005172-сонли
гувоҳнома ва ушбу кўчмас мулкка тегишли 1949284,24 кв.м. ер майдонига
доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида
серияси S 0004790-сонли гувоҳнома берилган.
Аниқланишича, 2024 йил 8 августдаги давлат реестридан кўчирмага
кўра даъвогарнинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтган. Шунингдек, 2025 йил 17 сентябрдаги давлат реестридан кўчирмада ҳам
мазкур ҳолатлар ўз аксини топган.
7
Мазкур ҳужжатлар бугунги кунда ҳақиқий эмас деб топилмаган ёки
бекор қилинмаган. Ушбу ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар бугунги кунда
қонуний кучда ҳисобланади.
Судлов ҳайъати, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасидаги талабларни
асоссиз деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “****” хусусий корхонасига
10 гектар ер майдонини ажратиш тўғрисида **** туман ҳокимининг 2014 йил
13 февралдаги Х-141/02-сонли қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилган бўлса-да, бироқ, Q 0076874 ва Q 0049727-рақамли гувоҳномалар
ва давлат реестридан кўчирмага кўра корхонанинг ер участкасига ҳамда ер
участкасида жойлашган бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилган ва бугунги кунда ҳам давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳолати
бекор қилинмаган.
“****” фермер хўжалигига 200 гектар ер майдонини ижарага бериш
ҳақида **** туман ҳокимининг 2006 йил 11 декабрдаги Х-662/12-сонли қарори
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, бироқ ер майдонини
ижарага олиш тўғрисида 2006 йил 14 декабрдаги ижара шартномаси бекор
қилинмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмаган. Бундан ташқари,
фермер хўжалигининг 2006 йил 28 декабрдаги
‘Y 208031-рақамли
гувоҳномага асосан ер майдонига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳолати ҳам бекор қилинмаган.
Бухоро вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 18011701/1828-сонли иш бўйича 2020 йил 20 октябрдаги қарорида ҳам мазкур
ҳолатлар қайд этилган.
Бундан ташқари, **** туман ҳокимининг 2008 йил 10 ноябрдаги
Х-3115/11-сонли қарори билан Нишон ДФХВ ҳудудидаги 82-53-57контурлардан жами 200 гектар ер майдони фермер хўжалигига ижарага
берилган ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
тузилган.
Шунингдек, **** туман ҳокимининг 2020 йил 22 октябрдаги
Q-2039/10-сонли қарори билан фермер хўжалигининг ер майдони
мақбуллаштириб, “Ибн Сино” МФЙ ҳудуди ердан фойдаланиш харитаси
(Юлдуз участкаси)нинг 146, 147 ва 126қ-контуридаги жами 20 гектар ер
майдони туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган ва ер ижара
шартномаси тузилган.
Мазкур қарорлар ва ер ижара шартномалари ҳам бекор қилинмаган ёки
ҳақиқий эмас деб топилмаган.
**** туман ҳокимининг “****” хусусий савдо ишлаб чиқариш
корхонасига “Пахтазор” ҚФЙ (Юлдуз қўрғони) ҳудудидаги ердан
фойдаланиш харитасининг 82, 83қ-контурлардан жами 11 гектар, шундан
11 гектар мелиоратив қурилиш ости ер майдони балиқчиликни
ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун ажратиш ҳақидаги 2016 йил
19 апрелдаги Х-605/04-сонли қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилган.
8
Бироқ, **** туман ҳокимининг 2017 йил 14 мартдаги 435/03-сонли
қарори билан “Пахтазор” ҚФЙ (Юлдуз қўрғони) ҳудуди ердан фойдаланиш
харитасининг 82 ва 83қ-контурларидан жами 11 гектар ер майдони “****”
ХСИЧКга ижарага берилган ҳамда ер майдонига ва ундаги бино-иншоотларга
бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ва бу ҳақда 2017 йил 16
ноябрдаги Q 0059142 ва Q 0032350-рақамли гувоҳномалар берилган.
Мазкур ҳужжатлар ҳам бугунги кунда қонуний кучда ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли
қарорининг 28-бандида, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи
дастлабки ҳужжат бекор қилинган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилган бўлиб, бироқ низоли ер участкаси амалдаги эгаси
(фойдаланувчиси)нинг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжати ўз кучида бўлса, уни
ушбу ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш учун асос бўлмаслиги,
бундай ҳолатда судлар даъвогарга амалдаги эгаси (фойдаланувчиси)нинг
ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатини низолашиш
ҳуқуқини тушунтиришлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқорида баён этилганларга кўра, даъво аризасидаги ер майдонидан
жавобгарларни мажбурий тартибда чиқариш талаби асоссиздир ва шунга кўра
улар зиммасига ер майдонидан келгусида фойдаланишга тўсқинлик
қилмаслик мажбуриятини юклаш талаби ҳам асоссиз ҳисобланади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгарларни чорва комплексидан
мажбурий тартибда чиқариш талаби билдирилган. Бироқ, даъвогар томонидан
жавобгарларнинг чорва комплексидан фойдаланаётганлиги ҳолати исботлаб
берилмади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Қайд қилинганларга асосан даъво аризаси талаблари асоссиз бўлиб,
даъво талабларини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганлардан кўринадики, тафтиш шикоятида келтирилган
важлар қисман асосли бўлиб, қуйи инстанция судлари даъво аризасини
асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад қилган бўлса-да, бироқ моддий
ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.
Бироқ, судлов ҳайъати Палатанинг тафтиш тартибидаги шикоятидаги
даъво аризасини қаноатлантириш лозимлиги ҳақидаги важларга қўшилмайди.
Чунки, низоли ер участкасига нисбатан жавобгарларнинг ҳуқуқи
юқорида қайд этилган ҳужжатларга мувофиқ мавжуд ҳисобланади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг **** туман ҳокимлиги, Давлат
**** палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Давлат **** бошқариш
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси масъул шахсларининг хаттиҳаракатлари юзасидан, шунингдек апелляция инстанцияси суди
судьяларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги
важларини муҳокама қилиб, **** туман ҳокимлиги, Давлат **** палатаси
9
Қашқадарё вилоят бошқармаси масъул шахсларининг хатти-ҳаракатлари
юзасидан хусусий ажрим чиқарилганлигини инобатга олиб, қолган ҳолатларда
хусусий ажрим чиқаришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, хусусий ажрим
чиқармасликни лозим топди.
ИПКнинг 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги
ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига биноан, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор
қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ва
апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогардан биринчи, апелляция ва тафтиш
инстанциялари учун республика бюджетига жами 76 500 000 сўм давлат божи,
Олий суд депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилади. Тўланган почта
харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорига асосан берилган
ижро варақаларининг ундируви бекор қилинади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 3247-3249-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
**** палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг тафтиш
тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори бекор
қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“****” хусусий фирмаси манфаатида **** палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан берилган “****” хусусий фирмасини, “****”
фермер хўжалигини ва “****” хусусий ишлаб чиқариш корхонасини “****”
хусусий фирмасига тегишли Чорва комплекси ҳамда ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқариш ва улар зиммасига келгусида ер майдонидан фойдаланишга
тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
“****” хусусий фирмаси ҳисобидан:
- республика бюджетига биринчи, апелляция ва тафтиш инстанциялари
учун жами 76 500 000 сўм давлат божи;
10
- Олий суд депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарорига асосан
берилган ижро варақаларининг ундируви бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****