← Назад
Решение #2841438 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4662-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Касби тумани
2025 йил 26 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ERKIN G’OZIYEV
F YZULL YEVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан 138 407 891 сўм асосий
қарз, 60 874 264 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Э.Қоржобов (2025 йил 12 мартдаги 06/493-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали
Қашқадарё бўлинмаси Касби туман бўлими биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан
кейин матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “ERKIN G’OZIYEV F YZULL YEVICH” фермер хўжалиги
(бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 138 407 891 сўм
асосий қарз, 60 874 264 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлиси
ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали
юборилган.
Бу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ҳамда 170-моддалари
талабларига кўра низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво аризаси
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади:
Аниқланишича, жавобгар 2015 йил 24 декабрда давлат рўйхатидан
ўтказилган, юридик манзили - Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Юксалиш
ҚФЙ, Хўжаҳайрон қишлоғи, фаолияти тури пахта етиштириш ҳисобланади.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив
низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган
низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлили эканлиги белгиланган.
Қашқадарё вилояти, Касби тумани Давлат хизматлари марказининг
2021 йил 6 сентябрдаги 1/1-19/2-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг
фаолияти тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда тараф
ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар тугатилганлигини инобатга олиб,
даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун
18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига асосан, агар ишда иштирок этаётган
юридик шахс тугатилган бўлса давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши
керак.
Шунга кўра, суд давлат божи ундирмасликни, даъво тақдим этишда
олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 110, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “ERKIN G’OZIYEV F YZULL YEVICH” фермер хўжалиги
ҳисобидан 138 407 891 сўм асосий қарз, 60 874 264 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья
З.Юсупов