← Назад
Решение #2841439 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
4-1501-2502/20464-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар фермер
хўжалиги раҳбари Х.Олимов иштирокида, даъвогар “********************” фермер
хўжалигининг жавобгар “********************” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда учинчи шахс АТБ “Агро банк”ларга нисбатан 240 000 000 сўм асосий қарз,
172 800 000 сўм жарима, 54 000 000 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳамда
тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“********************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “********************”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 240 000 000 сўм асосий қарз, 172 800 000 сўм жарима, 54 000 000 сўм бой
берилган фойда ва суд харажатларини ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида фермер хўжалиги раҳбари даъво аризасини қўллаб қувватлаб,
жавобгар билан пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан
240 000 000 сўм тўловлари ўтказилганлиги, шу кунга қадар ишлар
бажарилмаганлигини, даъво аризасида 172 800 000 сўм жарима деб ёзилганини,
аслида жарима эмас шартномага кўра пеня эканлигини билдириб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслардан суд мажлисига вакиллар келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор эканлигини инобатга олиб, суд мажлисини уларнинг
иштирокисиз кўриш мумкин бўлади.
Суд, даъвогарнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, тарафлар ўртасида 120 кВт қуёш панели ўрнатиш
бўйича 2025 йил 16 июнь куни 1/1/1-сонли пудрат шартнома тузилган бўлиб,
шартнома суммаси 480 000 000 сўмни ташкил қилган ҳолда, қурилиш муддати 45 кун
этиб белгиланган.
Мазкур қуёш панели қурилиш харажатларини молиялаштириш учун АТБ “Агро
банк” маблағлари ҳисобидан 510 638 298 сўмлик 14% миқдорида кредит шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан қурилиш ишларини бажариш учун
240 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар шартнома шартлари
бажарилмасдан келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 242-моддасига кўра, Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки
талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони
талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади.
Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг
моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шартлиги кўрсатилган.
ФК 638-моддасида “Агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг
айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи
пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд
буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари
узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Пудратчи қонун ҳужжатларида ёки
пудрат шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва миқдордагина ўзига бўнак ёки
закалат берилишини талаб қилишга ҳақли” деб кўрсатилган.
ФК 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 240 000 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар шартнома мажбуриятини ўз вақтида бажармаганлиги
учун жавобгардан 172 800 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 13.2-бандида мажбурият бажарилмаганлиги учун айбдор тараф
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.4 фоиз миқдорида, бироқ бажарилмаган ишлар
қийматининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Мажбурият бажарилмаганлиги боис жавобгар номига қилган мурожаатлар
оқибатсиз қолдирилганлиги боис, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли
ҳисобланади.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга
эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб
тушунтириш берилган.
Бу ҳолатда суд, тарафларнинг шартнома мажбуриятларини қай даражада
бажарганликлари ҳолатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб,
даъвогар ҳисобига жавобгардан 50 000 000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 54 000 000 сўм бой берилган фойдани
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 19бандида, “Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, молмулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай
қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни
бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият
бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб
аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик
натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб
бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан
тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб
чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати,
транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан
боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур.”
– деб тушунтириш берилган.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 54 000 000 сўм ундириш талаб қилган бой
берилган сумма асослантириб берилмаганлиги боис ушбу талабни қаноатлантириш
рад этилиши лозим бўлади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган
2025 йил 16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган.
Шартноманинг 12.1.-бандига кўра, “Буюртмачи” шартнома кучга киргандан
кейин монтажнинг бошланиши “Буюртмачи”га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра
“Пудратчи” томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
ишларни
тугатишнинг
мазкур
шартномада
белгиланган
муддати
“Пудратчи”нинг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда “Пудратчи”
томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;
“Пудратчи” томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва
қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган
даражада бузилганда;
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор
қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга шартномани бекор қилиш ва
тўланган маблағни қайтариш юзасидан талабнома юборилган бўлсада, жавобгар
томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талабларига кўра, суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд даъво талабларининг асосли
240 000 000 сўм асосий қарз, 172 800 000 сўм пеня ундириш ва шартномани бекор
қилиш қисми бўйича ҳисобланган 12 376 000 сўм давлат божини жавобгардан
Республика бюджетига, даъво талабининг асоссиз 54 000 000 сўм бой берилган фойда
ундириш қисми бўйича даъвогардан 1 080 000 сўм давлат божини Республика
бюджетига ундириш лозим бўлади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 240 000 000 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня,
тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “********************” билан ********************” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилган 2025 йил 16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат
шартномаси бекор қилинсин.
Даъвогар “********************” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар
“********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 240 000 000 сўм
асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика
бюджетига
12 376 000
сўм
давлат
божи,
даъвогар
«********************» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
1 080 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
4-1501-2502/20464-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар фермер
хўжалиги раҳбари Х.Олимов иштирокида, даъвогар “********************” фермер
хўжалигининг жавобгар “********************” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда учинчи шахс АТБ “Агро банк”ларга нисбатан 240 000 000 сўм асосий қарз,
172 800 000 сўм жарима, 54 000 000 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳамда
тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 129,170, 176-179 моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “********************” билан ********************” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилган 2025 йил 16 июнь кунги 1/1/1-сонли пудрат
шартномаси бекор қилинсин.
Даъвогар “********************” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар
“********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 240 000 000 сўм
асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика
бюджетига
12 376 000
сўм
давлат
божи,
даъвогар
«********************» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
1 080 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова