← Назад
Решение #2841441 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
4-1501-2502/21170-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирок
этмаган
ҳолда,
даъвогар
**************************нинг
жавобгар
“**************************” масъулияти чекланган жамиятидан 22 717 721 сўм
ажратма ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ************************** судга даъво ариза тақдим этиб,
жавобгар “**************************” масъулияти чекланган жамиятидан
22 717 721 сўм ажратма ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлардан вакиллар иштирок этмади.
Судья ёрдамчиси суднинг суд муҳокамаси ўтказилиши вақти ва жойи
тўғрисидаги тайинлаш ҳақидаги ажримлари даъвогарнинг юридик манзилига ва
электрон почтасига тегишли тарзда юборилганлиги, лекин суд мажлисига улардан
вакиллар келмаганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан
тўланган 454 354,42 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ************************** томонидан тўланган 454 354,42 сўм
давлат
божи
ва
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга
ҳақли.
Судья:
С.Махмудова