← Назад
Решение #2841449 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6385-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 26 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон
туман прокуратураси даъвогар – “Hududi
l ktr t rm ql ri" акционерлик
жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “DI CLOTH TE TILE" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 1 170 040 169 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини Андижон
шахар прокурори ёрдамчиси А.Алимов қатнашувида, даъвогар вакили –
О.Бозаров (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон туман прокуратураси даъвогар “Hududi
l ktr t rm ql ri"
акционерлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “DI CLOTH TE TILE" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 1 170 040 169 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Андижон шахар прокурори ёрдамчиси даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
қаноатлантиришни сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга
почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига
келмади ва ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2022 йил 1 июлда 026551-сонли “Юридик шаҳслар учун электр энергияси
етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига
биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва
фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича
тарафлар келишилган.
Шартнома
шартлари
жавобгар
томонидан
лозим
даражада
бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига етказиб берилган
электр энергия учун 1 170 040 169 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган.
Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тақдим этилган
талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топди.
Бундай вазиятда суд даъвони асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 170 040 169 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 23 400 803,38 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“DI CLOTH TE TILE" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
“Hududi l ktr t rm ql ri" акционерлик жамияти фойдасига 1 170 040 169
сўм муддати ўтган қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 23 400 803,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
судья
Х.К.Абдураимов