← Назад
Решение #2841452 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| ФКнинг | 951 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2507/99381-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 29 октябрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо саноат палатасининг даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” АТБ
манфаатида жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” АЖдан 11 870 647 сўм суғурта
товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси “ДАЪВОГАР НОМИ”
АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “ЖАВОБГАР НОМИ” АЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 11 870 647 сўм суғурта товонини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, иқтисодий ишни иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида улардан вакил иштирокини
таъминламади, даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдирмади.
Суд ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони
аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ҳамда фуқаро Э.Мамадалиев ўртасида 2021 йил
10 сентябрь куни кредит шартномаси тузилган ва даъвогар ушбу шартнома
асосида фуқарога 20 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган.
Мазкур кредитни қайтарилмаслигини суғурталаш учун даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 9 декабрь куни 29/83/1/1645-сонли суғурта
шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган.
Суғурта шартномасининг иловасида фуқаро Э.Мамадалиевнинг кредит миқдори
20 000 000 сўм, суғурта пули 20 000 000 сўм, суғурта мукофоти 240 000 сўмни
ташкил этиши белгиланган.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига асосан “қарздор” (кредит олувчи)
томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати
(охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш
белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги
яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағи) қайтмаслиги
натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта ҳодисаси
ҳисобланади.
Шунга кўра даъвогарга 2021 йил 9 декабрь куни 29/83/1/1645-сонли
суғурта полиси берилган.
Фуқаро Э.Мамадалиев томонидан даъвогар ажратган кредит маблағларини
қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2-1502-2402/4004-1сонли иши бўйича даъвогар фойдасига қарздорликни ундириш юзасидан ҳал
қилув қарори билан қабул қилинган.
Бироқ Мажбурий ижро бюросининг Бувайда туман бўлими давлат
ижрочисининг 2024 йил 6 июль кунги қарори билан суднинг мазкур ҳал қилув
қарори юзасидан берилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши “Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан тамомланган.
Шу сабабли, даъвогар мазкур кредит шартномаси юзасидан қайтарилмаган
суғурта товонини жавобгардан ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 915-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, мулкий
суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган
воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига)
ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони
тўлаш) мажбуриятини олади.
Даъвогар жавобгарга 2023 йил 5 декабрь куни 780-сонли хабарнома
юбориб, суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида уни хабардор қилган ва суғурта
товонини тўлаб беришни сўраган.
Даъвогарнинг бу мурожаатини жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
“Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45сон Қарорининг 12-бандида – “ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф
олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида
белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти
белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи
зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар
бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф
олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим
бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган”-деб
белгиланган.
Шу сабабли, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогарга жавобгардан
11 870 647 сўм суғурта товони ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Шу асосда, жавобгардан даъвогар фойдасига 11 870 647 сўм суғурта
товони ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, бюджетга жавобгардан
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ” АТБ фойдасига жавобгар «ЖАВОБГАР
НОМИ” АЖдан 11 870 647 сўм суғурта товони ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
«ЖАВОБГАР НОМИ” АЖдан 412 000 сўм давлат божи республика
бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов