← Назад
Решение #2841462 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
*****нинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ****
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
гаров шартномасига ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2025
йил 7 январдаги 20-27/18-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ва ****масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан жавобгарга
тегишли гаров мулки “Иссиқхона бино-иншоотлари” деган жумладан
“Иссиқхона бино-иншоотлари комплекси” деган жумлага, қўшимча жавобгар
тегишли гаров мулки ҳисобланган ****ҳудудида жойлашган “Ошхона,
музқаймоқ ва интернет кафе” иншоотларини умумий майдонини 01702 дан
01702,5 га ўзгартириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил *****даги ҳал қилув
қарори билан жавобгар ва қўшимча жавобгардан қарздорликни ундириш ва
ундирувни гаров шартномасидаги гаров мулкларига қаратиш ҳақида ҳал қилув
қарори қабул қилиниб, ижро варақаси берилганлигини, бироқ гаров
шартномаларидаги хатолик туфайли суд ҳужжати амалда ижро
этилмаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгардан вакиллар суд мажлисида
иштирок этишмади.
Палата даъво аризасида ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
2
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2017 йил 28 августда 391-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра
жавобгарга 5 йил муддатга йиллик 6 фоиз устама тўлаш шарти билан
“замонавий иссиқхона дастгоҳлари сотиб олиш учун” 960000 АҚШ доллари
миқдорида кредит ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида даъвогарнинг ****
филиали, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2017 йил 31 августда
1-Г-432-сонли гаров(ипотека) шартномаси тузилган ва унга кўра:
- қўшимча жавобгарга тегишли **** да жойлашган, умумий ер майдони
1151,74 кв.м.дан иборат “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи” биноси
гаровга қўйилган ҳамда гаровга қабул қилиш нархи 650000000 сўм этиб
белгиланган;
- қўшимча жавобгарга тегишли **** худудида жойлашган, умумий ер
майдони 0,1702 Га дан иборат “Ошхона музқаймоқ ва интернет кафе” биноси
(кадастр рақами 16:12:01:01:01:0058) гаровга қўйилган ҳамда гаровга қабул
қилиш нархи 1976250000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, 2017 йил 31 августдаги 1-Г-432-сонли гаров шартномасига
қўшимча 2021 йил 28 декабрда реестр 202101727007761-сонли қўшимча гаров
шартномаси тузилиб, унга кўра жавобгарга тегишли **** да жойлашган
“Иссиқхона бино-иншоотлари”(кадастр рақами 16:11:06:01:02:7822) гаровга
қўйилган.
Жавобгар кредитни қайтариш ҳақидаги шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги боис, палатанинг даъвогар манфаатида
жавобгар ва қўшимча жавобгарларга нисбатан жами 1106633.25 АҚШ доллари
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мол-мулкларга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси Наманган туманлараро иқтисодий судининг
4-1604-2401/***-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил ****даги ҳал қилув
қарори билан қисман қаноатлантирилиб, ундирув ипотека шартномаларида
кўрсатилган гаров мулкларига қаратилган ҳамда 2025 йил 18 февраль куни
ижро варақалари берилган.
Бироқ, суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида гаров шартномасидаги
мулкларининг ўлчамлари ва номланишидаги хатоликлар сабабли ижро
варақалари ундирувчига қайтарилган.
Даъвогарнинг Наманган шаҳрида фаолият юритувчи хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус **** га гаров шартномаларидаги техник
хатоларга тузатиш киритиб бериш ҳақидаги 2025 йил12 март, 2025 йил
08 апрель, 2025 йил 09 июнда алоқа хатлари юборилган.
Нотариус ****нинг 2025 йил 16 июндаги даъвогарга юборган жавоб
хатида гаров шартномасидаги хатоларни тузатишга ваколатли эмаслигини
маълум қилиб, юридик фактни белгилаш юзасидан судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.
Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча
жавобгарга гаров шартномасини ўзгартириб бериш мажбуриятини юклаш
ҳақида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
3
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФК 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида гаров шартномалари тузилганлиги,
шартномаларни тарафлар ўзаро келишувига мувофиқ ўзгартиришлари, агарда
иккинчи тараф шартномани ўзгартиришни рад этган тақдирда, даъвогар
шартномани ўзгартириш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли
бўлган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил
4 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2019 йил 4 январдаги 3113-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан
тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш
тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 14-бандида нотариус ўз ташаббуси
билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб
берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган
қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши
мумкинлиги назарда тутилиб, ҳужжатдаги хатоларни тузатиш тартиблари
белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
4
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча
жавобгарга нисбатан гаров шартномаларига ўзгартириш киритиш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан
республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундириб, тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
****
акциядорлик
жамиятидан
республика
бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати **** акциядорлик жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****