← Назад
Решение #2841484 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****- сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ****
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар **** фермер хўжалиги
хисобидан 1 218 199 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 218 199 сўм
кўрсатилган техника хизматидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 январ куни
“Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва
механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан” 221-сонли шартнома (кейинги
ўринларда матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартнома 1-бандига кўра “Бажарувчи” “Буюртмачи” нинг буюртмасига биноан
механизациялашган ишларни бажариш, сервис агротехника хизматлари ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш (ишларни
бажариш)ни, “Буюртмачи” эса, ушбу хизмат (иш)ларни, қабул қилиб олиш ва улар
учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича хақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан ўзига қарашли қишлоқ
хўжалиги техникасида механизация хизматларини бажарганлиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 1 218 199 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 23 апрель ва 2025 йил 17 майда ушбу
қарздорликни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар
томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган
бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 218 199 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат
божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 218 199 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат
ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****