Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19466 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4c92b4cd-3f22-43ec-85a1-c3c21d85fca9 Claim ID PDF Hash fe893c549d071b3c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ФКнинг 1025-моддаси ФКнинг 1025 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
исобидан ФКнинг 327-моддаси исобидан ФК 327 law
ФКнинг 1028-моддаси ФКнинг 1028 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19466-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 10 126 028 сўм фоиз ва 6 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Н.Тохирхонов (ишончнома асосида) ва жавобгар собиқ раҳбари Х.Иззатуллаев (ишончномасиз)нинг иштирокида, суд биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “АА” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 10 126 028 сўм фоиз ва 6 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома мавжуд эмаслиги, шундай бўлса-да, эътиборсиз туфайли тўлов топшриқномасида тўловнинг мақсади нотўғри баён этилиб, жавобгарнинг ҳисоб рақамига янглиш тарзда пул маблағи ўтказиб берилганлиги, жавобгар ушбу пул маблағини қайтармаганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар собиқ раҳбари иш юзасидан тушунтириш бериб, 2023 йилда жавобгар жамиятни раҳбари сифатида ишлаганлиги, 2023 йил 6 ва 9 декабрда жами 40 000 000 сўм пул-маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига келиб тушганлиги, бу бўйича тарафлар ўртасида шартнома мавжуд эмаслиги, шундай бўлса-да, даъвогарнинг бошқа шартнома бўйича қарзи мавжуд бўлганлигини маълум қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакили ва жавобгар собиқ раҳбарининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганган ҳолда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўринишича, даъвогар 2023 йил 6 декабрь кунги 62-сонли тўлов топшириқномаси билан 20 000 000 сўм ва 2023 йил 19 декабрь кунги 81-сонли тўлов топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, жами 40 000 000 сўм пул-маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказилган. Мазкур тўлов топшириқномаларида жами 40 000 000 сўм пул-маблағларини молиявий ёрдам учун ўтказилаётганлиги қайд қилинган бўлсада, бу бўйича тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарни асоссиз бойлик орттирганлиги, даъво талабларига ҳам ушбу ҳолат асос бўлганлигини билдириб, мазкур қарздорликни ундириб беришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан жавобгарга ўтказилган ортиқча 40 000 000 сўм пул маблағлари орқали жавобгарнинг асоссиз бойиб кетишини вужудга келтирган деб ҳисоблайди. ФКнинг 1023-моддасида қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган молмулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шартлиги белгиланган. Жавобгар томонидан мазкур маблағлар даъвогарга ўз вақтида қайтарилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 40 000 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг хатолик туфайли ўтказиб берилган пул маблағини қайтаришни ҳақида юборган 2025 йил 30 сентябрдаги 30/09/01-2025-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 1025-моддасида қўлга киритувчининг асоссиз орттирилган бойлигини ташкил этувчи мол-мулк жабрланувчига асл ҳолида қайтарилиши лозимлиги белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига асосан Иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Даъвогар томонидан янглишиш тарзда ўтказилган пул маблағи жавобгар томонидан ихтиёрий қайтарилмаган. Шунга боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 40 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ФКнинг 327-моддаси талабига асосан 10 126 028 сўм фоиз ундиришни сўраган. ФКнинг 1028-моддасига кўра, мол-мулкни асоссиз олган ёки тежаб қолган шахс бойликнинг асоссиз орттирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб ана шу мол-мулкдан чиқариб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган барча даромадларни жабрланувчига қайтариши ёки тўлаши шарт. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Асоссиз орттирилган пул суммасига, қўлга киритувчи пул маблағларини олиш ёки тежаб қолишнинг асоссизлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб, ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 7-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 8-бандида агар тарафларнинг келишувида, тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларда, шунингдек иш муомаласи одатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган фоизларни ҳисоблашда йилдаги (ойдаги) кунлар 360 (30) кунга тенг деб қабул қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 30 сентябрда 30/09/01-2025-сонли талабномаси юборилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий сайти ( bu.uz)дан олинган маълумотларга кўра даъво судга тақдим этилган куни ҳам, ҳал қилув қарори қабул қилинган куни ҳам асосий ставка миқдори 14 фоиз этиб белгиланганлиги сабабли суд фоизни ҳисоблашда 14 фоизни қўллашни лозим топади. Шунга кўра, даъвогар томонидан 2025 йил 30 сентябрда нотўғри ўтказилган 40 000 000 сўм пул маблағи қайтариш талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддатдан кейинги кун, яъни 2025 йил 8 октябрга қадар 2 календарь куни учун фоиз ставкаси ҳисобланганда (40 000 000 х 14 % : 365 х 2) 31 111 сўмни ташкил этади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг жавобгардан фоиз ундириш талабини асосли ҳисоблайди, бироқ даъвогар жавобгарга 10 126 028 сўм миқдорида фоиз ҳисоблаб хатоликка йўл қўйган. Даъвогарнинг 40 000 000 сўм пули жавобгар томонидан ўз вақтида қайтармаганлиги оқибатида даъвогар шу давр мобайнида ҳисобланган фоиз ундириш ҳақидаги талабини 31 111 сўм қисмини асосли, қолган 10 094 917 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 6 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ушбу Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига кўра, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисобкитобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бироқ, ФКнинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши кераклиги белгиланган. Шу боис, жарима шартнома асосида ҳисобланишини, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг жарима ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу боис суд давлат божини олдиндан тўланганлигини инобатга олиниб, даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан даъвогарга 800 622 сўм давлат божи ундиришни, 322 378 сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 40 000 000 сўм асосий қарз, 31 111 сўм фоиз, 800 622 сўм суд ҳаражати, 41 200 сўм почта ҳаражати ва 103 000 сўм Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9, 11, 242, 262, 327, 1023, 1025, 1028-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 40 000 000 сўм асосий қарз, 31 111 сўм фоиз, 800 622 сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган давлат божининг 322 378 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев