Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/15305 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b9996ab8-93b3-4034-b9ba-e9d321b93183 Claim ID PDF Hash a8ae358951a8a15c... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонлииқтисодийиш судья **** АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) **** **** йил 26 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси **** котибалигида, даъвогар “**** ****”нингжавобгар **** шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармасига нисбатандаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Қ.Фазилов (раҳбар),жавобгар вакили **** (ишончнома асосида)ва Жиззах шаҳар**** вакили ****иштирокида, ўз биносида, очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “**** ****” **** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан **** сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан ишлар ****, лекин жавобгар томонидан тўловлар бугунги кунга қадар аммалга оширилмасдан келаниётганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг ушбу талаби олдин ҳам судда кўрилганлигини, суднинг **** йил 10 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинганлигини маълум қилиб, даъво аризасини рад этишни сўради. Суд **** иштирок этганпрокуратуравакилиайни бир асослар бўйича айни бир предмет тўғрисида айни бир шахслар ўртасида кўрилган иш мавжудлиги,, суднинг **** йил 10 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинганлигисабабли, иш юритишни тугатиш тўғрисида фикр билдирди. Суд, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни, суд **** даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва тарафлар вакилларининг кўрсатувларидан маълум бўлишича,Жиззах шаҳар адлия бўлими даъвогар“**** ****” **** манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан **** сўм асосий қарз ундиришни сўраган.Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иши бўйича **** йил 10 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар худди шу даъво асоси ва талаби билан даъвогар судга қайта мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг 2-бандига кўра, агар фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно, суд иш юритишни тугатади. Шунга кўра, суд даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган **** сўм суд **** ва **** сўм почта **** ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг ****, ****, ****, ****-моддаларини қўллаб, суд а ж р и мқи л д и: Мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “**** ****” **** томонидан олдиндан тўлаб чиқилган **** сўм суд **** ва **** сўм почта **** ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур **** устидан бир ойлик муддатда ушбу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)мумкин. Судья **** СУД **** БАЁННОМАСИ ********-сонли иш**** йил 26 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси **** котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “**** ****” **** манфаатидажавобгар **** шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармасига нисбатандаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Қ.Фазилов (раҳбар) ва жавобгар вакили **** (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд **** кўрибчиқмокда. Раислик қилувчи суд****ни очиб, қандай иш кўрилаётганини эълон қилди ҳамда тарафлар вакилларининг суд****га келган-келмаганликларини, уларнинг ваколатларини, суд****га келмаган тарафлар тегишли равишда хабардор қилинганликларини, шунингдек улар келмаганлигининг сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди. Раислик қилувчи тарафлар вакилларига ИПКда кўрсатилган процессуал ҳуқуқ ва **** тушунтирди. Раислик қилувчи суд таркибини ва суд **** котибини эълон қилди ҳамда ишда тарафлар вакилларига уларнинг рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Тарафлар вакиллари суд таркиби ҳамда суд **** котибига раддиялари йўқлигини, суд **** олиб боришда судга ишонишлигини маълум қилди. Раислик қилувчи бугунги очиқ суд **** тарафлар вакилларининг розилигига биноан ўзбек тилида олиб борди. Раислик қилувчи тарафлар вакилларига суд **** олиб бориш тартибини тушунтирди. Раислик қилувчи ишни мазмунан кўриб чиқишдан олдин, даъвогар вакилидан иш юзасидан ариза ва илтимосномалари бор-йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан ишлар ****, лекин жавобгар томонидан тўловлар бугунги кунга қадар аммалга оширилмасдан келаниётганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг ушбу талаби олдин ҳам судда кўрилганлигини, суднинг **** йил 10 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинганлигини маълум қилиб, даъво аризасини рад этишни сўради. Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб, суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонада (маслаҳатда) қолди. Бироздан сўнг раислик қилувчи алоҳида хонадан чиқиб, суд **** ўқиб эшиттирди. Раислик қилувчи суд **** ёпиқ деб эълон қилди. Баённома ЎзР ИПКнинг ****-моддаси талаблари асосида ёзилди Раислик қилувчи: Котиба: **** ****