← Назад
Решение #2841514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| мига Солик кодекси | 483 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| кодекси | 483 | — | code_article | |
| кодекси | 267 | — | code_article | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/11979-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья - Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакиллари У.Абдурахмонов,
А.Обиджонов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари М.Махмудов
(ишончнома асосида), адвокат Н.Нишанов (ордер ва ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар
“F rgh n Br ding
ttl ” фермер хўжалиги ҳисобидан 179 356 230 сўм
қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул
қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрь кунги
ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “F rgh n Br ding ttl ” фермер
хўжалиги томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фарғона вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “F rgh n Br ding
ttl ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан асоссиз ҳисобга олишдан келиб чиққан 179 356 230 сўм қўшилган
қиймат солиғи (бундан буён матнда “ҚҚС” деб юритилади) ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ shl q S dd N slli
h rv ” фермер хўжалиги жалб қилинган.
Шунингдек, суднинг 2025 йил 3 октябрь кунги ажрими билан ишга
дахлдор бўлмаган жавобгар “F rgh n Br ding
ttl ” масъулияти чекланган
жамияти, ишга дахлдор бўлган жавобгар “F rgh n Br ding
ttl ” фермер
хўжалиги билан алмаштирилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво
аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар орқали давлат
бюджетига 179 356 230 сўм ҚҚС ундирилиши белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
2
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлигини, суднинг бундай
хулосага келишига ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи ТМБларни харид қилиш
ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчида (контрагентда) ушбу ТМБларнинг қонуний келиб чиқишини
тасдиқловчи (кирим) ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлиги ҳамда контрагент
томонидан мазкур солиқ суммаси давлат бюджетига тўланмаганлиги билан
асосланилганлигини, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигини, суд аниқланган деб
ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлигини,
моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини, шунга кўра суднинг
мазкур ҳал қилув қарорини қонунга хилоф деб ҳисоблашини, солиқ
қонунчилигига кўра, солиқ суммаларини камайтиришга оид схема ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилишини, ҚҚСни тўламаслик мақсадида
қўлланиладиган схемалардан бири ҚҚСни тўламасликдан кўзланган битим
тузиш ёхуд бошқа шахсга ҚҚСни асоссиз ҳисобга олиш имкониятини
берилиши
эканлигини,
хусусан
контрагент
ўзига
бириктирилган
ер майдонларида наслли қорамолларни етиштириш билан шуғулланишини, бу
ҳақида гувоҳнома берилганлигини, Қирғизистон Республикасининг “Бекбоо”
фермер хўжалигидан 0015/26.02.2020/0000429, 30015/28.02.2020/0000447,
30015/05.03.2020/0000519 ва 30015/21.05.2020/0001374-сонли божхона юк
декларациялари орқали импорт қилинган жами 129 бош наслли қора молларни
сотиб олганлигини, ушбу наслли қора моллар гўштдан ташқари сут ҳам
беришини, ушбу сут маҳсулотлари тадбиркорлар ва тўғридан-тўғри
истеъмолчиларга реализация қилиниб келинаётганлигини, жавобгар ҳам ушбу
сут маҳсулотларини сотиб олиб, фойдасига учинчи шахсларга реализация
қилиб келганлигини, яъни сут контрагент учун сотиб олган товар бўлмасдан,
балки ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот эканлигини, маҳсулотнинг кирим
ҳужжатларини кирувчи ҳисобварақ-фактуралардан эмас, балки ишлаб чиқариш
ҳисобини олувчи бухгалтерия ҳужжатларидан қидириш кераклигини,
контрагент 2022 йилдаги реализация қилган маҳсулотлардан ҚҚС суммасини
ўз вақтида тўлаб келганлигини, бу ҳолат контрагентда ўтказилган камерал
солиқ текширувлари натижалари асосида ҳам тўлиқ тасдиқланишини, ушбу
текширувларда мазкур давр учун ҚҚС бўйича ҳеч қандай камчилик
аниқланмаганлигини, сут маҳсулотининг келиб чиқиш манбаи ва унинг
реализациясидан барча солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланганлигини
тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, бироқ мазкур
ҳолатлар биринчи инстанция суди томонидан ўрганилмаганлигини билдириб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор
билан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
3
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятига
ва вакилларнинг тушунтиришларига нисбатан эътироз билдириб, шикоят
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган “ shl q S dd N slli h rv ” фермер хўжалигидан вакил
суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни “ shl q
S dd N slli h rv ” фермер хўжалиги вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо
бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2025 йил 7 апрелдаги
“Камерал солиқ текширувини ўтказиш ҳақида”ги 30-01711-kt-сонли буйруғига
асосан жавобгарнинг фаолиятида 2022 йил июль-декабрь ойлари, 2023 йил
июль-декабрь ойлари ва 2024 йил март ойида ҚҚС тўғри ҳисобланиши
ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилиши
белгиланган.
Жавобгар фаолиятида ўтказилган солиқ текширувида аниқланишича,
жавобгар томонидан 2022 йил учун тақдим этган қўшилган қиймат солиғи
ҳисоботида ҚҚС суммаси ҳисобга олинадиган алохида-алохида ҳисобга олиш
усулини танлаган ҳолда 6 724 197 682,24 сўм товар айланмаси кўрсатилган,
ушбу кўрсатилган товар айланмасининг 3 368 364 011,40 сўмига Солик кодекси
483-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан имтиёз кўрсатиб солиқ ҳисоботи
тақдим этган бўлса-да, харид қилиш чоғида ҳисобга олинган ҚҚС суммасини
3-илова 0301-сатрига ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси қаторида кўрсатган.
Ўтказилган текшириш натижасида жавобгар томонидан харид қилинган
2 409 620 540 сўм ҚҚС суммаси 314 298 331 сўм бўлган имтиёз билан сотилган
товарлар ҳисобига тўғри келувчи маҳсулот ва хизматлар ҚҚС суммасини
3-илова 0301-сатрига кўрсатиши лозим бўлса-да, аммо солиқ суммаси
4
кўрсатилмаганлиги аниқланиб, ҚҚС 314 298 331 сўм ҳисобдан чиқаришга
ҳисобланилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан 2022 йил давомида солиқ тўламаслик
хавфи юқори бўлган “ shl q S dd N slli h rv ” фермер хўжалиги билан
жами қиймати 1 375 064 430 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 179 356 230 сўмни
ташкил қилувчи битимлар тузилганлиги, натижада жами 179 356 230 сўм ҚҚС
суммаси асоссиз ҳисоб (зачёт)га олинганлиги аниқланган.
Текширув натижаларига кўра, 2025 йил 23 апрель кунги 30-65420-сонли
хулоса тузилиб, ушбу кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги
30-65776-сонли талабнома юборилган, мазкур талабномага жавобгар томонидан
эътироз билдирилган. Жавобгар томонидан текшириш материаллари билан
танишиб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “Солиқ
кодекси” деб юритилади) 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу
моддада
кўрсатилган
ҳуқуқни
суиистеъмол
қилишнинг,
битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари
томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг
даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан фермер хўжалиги
ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жавобгар
томонидан 179 356 230 сўм ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб,
жавобгардан 179 356 230 сўм ҚҚС ундиришни сўраган.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар
сифатида
ҳисобга
қўйилганлигини,
контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда
3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли
БҲМС) “Товар-моддий захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товармоддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда
балансдан ҳисобдан чиқарилади.
Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан - реализация қилиш,
бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши кўринишида бериш,
таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик
юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида
тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни
5
таъсисчига қайтариш, бепул бериш, айирбошлаш, сақлаш муддати тугагач
яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш
(йўқ қилиш), камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш)
аниқланиши, товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар
қарзини қайтариш, бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан
чиқарилади.
Солиқ кодекси 266-моддасининг ўн бешинчи қисмига кўра, агар ҳисобга
олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки
кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид
далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки
унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Шунга кўра, солиқ органи томонидан ўтказилган текширишда жавобгар
фермер хўжалиги томонидан 2022 йил давомида солиқ тўламаслик хавфи
юқори бўлган ҳамда ҚҚС бекор қилинган учинчи шахс фермер хўжалиги билан
жами товар қиймати 1 375 064 430 сўм, ҚҚС суммаси 179 356 230 сўм бўлган
битимлар тузилганлиги маълум бўлган ва мазкур контрагент томонидан
реализация қилинган товарларнинг ҳақиқатда кирим қилинганлиги бўйича
кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, текширишда жавобгар томонидан ҳуқуқни суиистеъмол
қилиш ҳолатлари аниқланганлиги, хусусан контрагентни танлашда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаганлиги, фермер хўжалиги ва унга товарларни
(хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок
этган контрагенти томонидан ҚҚС тўланмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Бундай ҳолатда давлат бюджетига келиб тушмаган ҚҚС жавобгар
томонидан ҳисобга олиниши асосли эмас.
Судлов ҳайъати жавобгар контрагентнинг солиқ тўламаслик хавфи юқори
бўлганлигини, жавобгар контрагентни танлаш чоғида лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шартлиги ҳақидаги қонунчилик талабига риоя
этмаганлигини, жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси
контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар орқали давлат бюджетига
179 356 230 сўм ҚҚС ундириш ҳақида тўғри хулосага келиб, қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган.
Гарчанд, жавобгарнинг апелляция шикоятида ва вакилнинг суд
мажлисидаги тушунтиришида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилишда қонун талабларига риоя қилинмаганлигини, ҳисобга
олиш ҳуқуқини берувчи ТМБларни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар
кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчида (контрагентда) ушбу
ТМБларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи (кирим) ҳужжатлари
мавжуд бўлмаганлигини, контрагент томонидан солиқ суммаси давлат
бюджетига тўланмаганлигига асосланилганлигини важ қилиб келтирган бўлсада, бироқ судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмайди.
Чунки, жавобгар томонидан 2022 йил давомида солиқ тўламаслик хавфи
юқори бўлган ҳамда ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган контрагент “ shl q
6
S dd N slli h rv ” фермер хўжалиги (СТИР: 305676800) билан жами қиймати
1 375 064 430 сўмлик ҳамда ҚҚС суммаси 179 356 230 сўмни ташкил қилган сут
маҳсулотларини сотиб олиш бўйича битимлар тузилган ва 179 356 230 сўмлик
ҚҚС суммасини нотўғри ҳисобга олинган.
Ушбу ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган ва S liq.uz сайтида хуфёна
корхоналар реестрига киритилган “ shl q S dd N slli h rv ” фермер
хўжалиги фаолиятида Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг 2024 йил
26 июлдаги 30-01372-кт-сонли буйруғи билан камерал солиқ текшируви
ўтказилган.
Ўтказилган текширувда жамият томонидан 2022 йил давомидаги
фаолиятида 3 712 650 000 сўмлик кирим қилинмаган товарлар сотувини амалга
оширганлиги аниқланиб, даромад ва харажатларни инобатга олган холда жами
137 233 043 сўм фойда солиғи ва 2024 йилга товарлар кирим чиқимидан қолган
фарқ бўйича 72 321 429 сўм, жами 209 554 472 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган
ва қайта ҳисобот тақдим этмаганлиги сабабли солиқ аудитига хулоса қилинган.
Фермер хўжалиги асосан тирик мол, қўй ва товуқ хамда ушбу ҳайвонлар
гўштлари сотувини амалга оширган бўлиб, ушбу ҳолатда Солиқ кодексининг
483-моддаси тўққизинчи қисмига асосан ҚҚСдан имтиёз қўлланилган.
Солиқ кодексининг 267-моддасига асосан реализация қилиш бўйича
айланмалари солиқдан озод этилган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқариш
ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун сотиб олинганда ҚҚС
ҳисобга олинмаслиги кўрсатилган.
Қолаверса, жавобгар чорвачилик фермер хўжалиги бўлиб, 2022 йилда
жами 1 012 669 726 сўмлик омихта ем маҳсулотини сотиб олган бўлиб, ушбу
маҳсулотлар Солиқ кодексининг 483-моддаси талаби бўйича имтиёзли фаолият
учун сарфланиши белгиланганлиги сабабли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун
ҳисобварақ-фактура орқали ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган “ shl q S dd
N slli h rv ” фермер хўжалигига сотган ва бунинг натижасида сотиб олган
жамият томонидан ҚҚС суммаси ҳисобга олинган.
Бундан кўринадики, жавобгар “ shl q S dd N slli h rv ” фермер
хўжалигидан 1 375 064 430 сўмлик сут маҳсулотини сотиб олган ва ушбу
маҳсулот имтиёзли фаолиятига боғлиқ эмаслигидан фойдаланиб ҳисобга олган.
Қолаверса, мазкур товарларни ҳақиқатда жамият омборига кирим
қилинганлиги юзасидан товарларнинг транспорт юк хати тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, текшириш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан рўйхатга
олинган “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
бошлиғининг “Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товартранспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш
бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғида автомобил
транспортида юк ташиш учун ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл
варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш
ва қайта ишлаш тартибини белгилаб беради ҳамда юкларни транспортда
ташишда қўллаш учун мажбурий эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
28 апрелдаги “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий
7
каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган
шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни
олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 249-сон қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг
2-бандида товар-транспорт юк хати - товар-моддий қимматликларни ҳисобдан
чиқариш, уларнинг олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш,
омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек,
юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга
олиш учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан ҳақиқатда товарларни етказиб берилганлигини
ва омборга кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат, яъни товар-транспорт
юк хати мавжуд эмас.
Шунингдек, сут маҳсулотларини етказиб бериш бўйича жавобгарда ёки
контрагентининг балансида транспорт воситаси бўлмаган, қолаверса сут
маҳсулотларини етказиб бериш бўйича бошқа транспорт корхоналари ёки
транспорт эгалари билан транспорт хизматини кўрсатиш бўйича шартномалар
тузилмаган,
электрон
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилмаган,
пул маблағлари ўтказилмаган.
Солиқ кодексининг 14-моддасига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки
устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд
ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган
операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай
ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб
эътироф этилади.
Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу камайтириш бевосита
ёки билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки мақсадлардан ёхуд оқибатлардан
бири бўлади ҳамда бу мақсад ёки оқибат иккинчи даражали бўлмайди.
Солиқларнинг суммаларини камайтириш солиқ солиш қамровини бевосита ёки
билвосита ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ёки тўланиши
лозим бўлган солиқлар суммаларини бошқача тарзда камайтиришни ўз ичига
олади.
Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи
тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки
операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ҳақли. Шунингдек солиқ
органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай
суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш ҳолати аниқланганлиги сабабли асоссиз ҳисобга олинган
179 356 230 сўмлик қўшилган қиймат солиғи суммаси ундирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 4-сонли қарори 16-бандининг биринчи ва иккинчи
хатбошисига кўра, Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари
солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа
8
иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши
усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий
иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга.
Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи
солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол
қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг)
ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган
ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган
солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан қўшимча солиқ ҳисобланиши
натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи даъвогарнинг солиқ текшируви бўйича
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик
учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг
оқибатларини қўллашга асосланган.
Жавобгар апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорига нисбатан билдирган эътирозларига асос қилиб келтирган ҳолатларни
асосли далиллар билан исботлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги
тўхтамга келди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни
апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти
беришда олдиндан тўланган 1 793 563 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
9
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274, 276-278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“F rgh n Br ding ttl ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 1 793 563 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати “F rgh n Br ding ttl ” масъулияти чекланган
жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова