← Назад
Решение #2841521 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 3 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/8969-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья - Ф.Аманов
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
М.Шомуродовнинг қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакиллари И.Кузьмин
(раҳбар, паспорт асосида), Х.Юсупов (ишончнома асосида), адвокат О.Юсупов
(ордер ва ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакили адвокат Б.Қўчқоров
(ордер асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “En-B k” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан
522 400 000,01 сўм асосий қарз ва 137 913 600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 29 сентябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар
Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режими орқали
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“En-B k” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Бухоро туман
тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 522 400 000,01 сўм асосий қарз ва 137 913 600 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси, Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва “H t Birj ”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “учинчи шахс” деб юритилади)
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 522 400 000,01 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм
пеня ва суд харажатлари ундирилиши белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
2
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини, суднинг мазкур ҳал
қилув қароридан норози эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигини, ишни шошма-шошарлик
билан кўриб, асоссиз қарор қабул қилинганлигини, бунинг натижасида
жавобгарнинг ҳуқуқлари поймол қилинганлигини, суд жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарздорлиги иш ҳужжатлари билан тасдиғини топганлигига
асосланганлигини, бироқ суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
тушунтиришида тегишли ассортиментдаги маҳсулот етказиб берилмаганлиги,
бу ҳақида бир неча маротаба Прокуратура идораларига мурожаат қилингани,
мазкур маҳсулот Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза
марказининг Бухоро вилоят бўлими томонидан экспертизадан ўтказилганида
маҳсулотнинг нархи 269 605 421,8 сўм эканлиги аниқланганлигини маълум
қилинганлигини, шунингдек маҳсулот етказиб берилмаганлигини, ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш учун С.Хасановни ваколати йўқлигини, бироқ
суд томонидан мазкур важлар инобатга олинмаганлигини, судга тақдим этилган
далиллар ўрганилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор билан даъвони қаноатлантиришни
рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятига
ва вакилнинг тушунтиришларига нисбатан эътироз билдириб, шикоят асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб,
қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни учинчи
шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини
3
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс
ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга)
ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йилнинг 3 июнь куни
махсус ахборот порталида электрон давлат харидлари натижалари бўйича
маҳсулот етказиб бериш ҳақида 4893792.1.1-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан, буюртмачи (жавобгар) тўлиқ
тўловларни тўлаши ва маҳсулотни қабул қилиши, ижрочи (даъвогар)
маҳсулотларни қуйидаги шартлар асосида етказиб беришига келишилган, яъни
маҳсулот номи “система эндоскопическая V E-2800”, сони 1 та, нархи
522 400 000,01 сўмни ташкил этиши ва маҳсулотнинг техник параметрлари
шартномада келишилган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, буюртмачи 10 иш куни ичида
операторнинг ҳисоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварағида шартнома
суммасига тенг 100% маблағ мавжуд бўлишини таъминлаш мажбуриятини
олиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартларида келишилган
“система эндоскопическая V E-2800” маҳсулоти етказиб берилиб, ўзининг
шартномавий мажбуриятларини бажарган.
4
Етказиб берилган маҳсулот жавобгарнинг ходими С.Хасанов томонидан
қабул қилиб олинган ва бу ҳақида 2025 йил 24 июнда тарафлар ўртасида
“Маҳсулотни қабул қилиш ва ускунани ишга тушириш далолатномаси”
тузилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 22 400 000,01
сўмлик тиббиёт техникаси маҳсулоти етказиб берилган бўлса-да, бироқ
жавобгар томонидан унга етказиб берилган ускуналар ҳақи тўланмаганлиги
учун шартномага асосан 522 400 000,01 сўм миқдорида қарздорлик юзага
келган.
Шу боисдан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 522 400 000,01 сўм асосий қарз ва 137 913 600 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг 522 400 000,01 сўм асосий қарз ундириш талаби иш
ҳужжатларига илова қилинган шартнома, далолатнома, тарафларнинг
тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Қолаверса, биринчи инстанция судида иштирок этган жавобгар вакиллари
тушунтиришларида ҳақиқатдан ҳам маҳсулот етказиб берилгани, мутахассис
томонидан ускуна ўрнатиб берилгани, ишлатиб кўрилгани, нархида муаммо
бўлганлиги сабабли ишлатилмаётганлигини билдирган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 522 400 000,01 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида қонуний
ва асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 137 913 600 сўм пеня ундиришни
сўраган, пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри
ҳисобланган.
Биринчи инстанция суди томонидан ундирилиши сўралган пеня талаби
муҳокама қилиниб, даъвогар томонидан етказиб берилган ускуна ҳақи ўз
вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган 522 400 000,01 сўм қарздорликка
2025 йил 24 июндан 2025 йил 1 сентябрь кунигача, яъни 66 кунга пеня
ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
5
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли
қарори
2-бандининг иккинчи қисмига кўра, “Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг
асослилиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини
белгилашлари
шарт”
деб,
4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли”, деб тушунтириш
берилган.
Биринчи инстанция суди мазкур ҳуқуқ нормаларини қўллаб, кредиторнинг
манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши сўралган пеня миқдорини
камайтириб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 20 000 000 сўм миқдорида
пеня ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Гарчанд, жавобгарнинг апелляция шикоятида шартномада белгиланган
сифатдаги маҳсулот етказиб берилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулот
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Бухоро
вилоят бўлими томонидан экспертизадан ўтказилганида, унинг нархи
269 605 421,8 сўмни ташкил этиши аниқланганлигини, маҳсулотни қабул қилиб
олишга С.Хасановни ваколати мавжуд эмаслигини, судга тақдим этилган
далиллар ўрганилмаганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов
ҳайъати жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмади.
Чунки, тарафлар ўртасида 2025 йилнинг 3 июнь куни махсус ахборот
порталида электрон давлат харидлари натижалари бўйича тузилган маҳсулот
етказиб бериш ҳақидаги 4893792.1.1-сонли шартноманинг 1-бандига асосан,
буюртмачи (жавобгар) тўлиқ тўловларни тўлаши ва маҳсулотни қабул қилиши,
ижрочи (даъвогар) маҳсулотларни қуйидаги шартлар асосида етказиб беришига
келишилган, яъни маҳсулот номи “система эндоскопическая V E-2800”, сони
1 та, нархи 522 400 000,01 сўмни ташкил этиши ва маҳсулотнинг техник
параметрлари шартномада келишилган бўлиб, мазкур шартнома шартларини
ўзгартириш тўғрисида тарафлар томонидан қўшимча келишув тузилмаган.
Бинобарин, даъвогар томонидан шартнома шартлари асосида “система
эндоскопическая V E-2800” маҳсулоти жавобгарга етказиб, ўрнатиб берилган.
Шунингдек, шартнома шартларида келишилган маҳсулот нархи
522 400 000,01 сўмни ташкил этиб, ушбу маҳсулотнинг баҳоси тарафлар
томонидан ўзгартирилмаган.
Демак, тарафлар ўртасида махсус ахборот порталида 2025 йил 3 июнда
тузилган 4893792.1.1-сонли шартнома қонуний кучда бўлиб, тарафлар
томонидан бекор қилинмаган, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмаган.
6
Шунингдек, жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда қонун талабларига риоя
қилинмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, хусусан шартномада
кўрсатилган ассортиментдаги маҳсулот етказиб берилмаганлиги, етказиб
берилган маҳсулот эса белгиланган тартибда комиссия томонидан қабул қилиб
олинмаганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишмади.
Чунки, ишни судда кўришда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар
томонидан етказиб берилган маҳсулот жавобгарнинг ходими С.Хасанов
томонидан қабул қилиб олинган ва бу ҳақида 2025 йил 24 июнда тарафлар
ўртасида “Маҳсулотни қабул қилиш ва ускунани ишга тушириш
далолатномаси” тузилган.
Шунингдек, етказиб берилган маҳсулот жавобгарнинг ходими С.Хасанов
томонидан қабул қилиб олинган бўлиб, С.Хасанов жавобгарнинг 2024 йил
19 декабрдаги 4101-2-32-ТВ/2024-сонли буйруғига асосан тиббиёт
бирлашмасига “Fibr nd sk i ” врачи лавозимига ишга қабул қилинган.
Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-бандида,
буюртмачи маҳсулотни қабул қилиш вақтида ижрочи иштирокида маҳсулотни
тўлиқлигини, унинг сифатини ҳамда электрон давлат харидларини ўтказиш
тўғрисидаги эълон (ариза) ёки офертада назарда тутилган бошқа талабларга
мувофиқлигини текшириши шартлиги белгиланган.
Бинобарин, биринчи инстанция судида иштирок этган жавобгар вакиллари
Б.Сафаров ва С.Хасановлар берган тушунтиришларида, даъвогар томонидан
маҳсулот олиб келинганлиги, 7 та коробка қабул қилиб олинганлиги, тўлиқ
жиҳозланганлиги, камчиликлари тўғрилаб берилганлиги, мутахассис
томонидан ўрнатиб берилганлиги, бемор кўриги қилинганлигини, нархига
эътироз бўлганлиги учун ишлатилмасдан олиб қўйилганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга электрон тартибда 2025 йил
25 августда 14-сонли ҳисобварақ-фактура юборилган, бироқ юборилган ушбу
ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан рад этилган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Жавобгар томонидан апелляция шикоятида билдирган важларини
исботловчи далиллар тақдим этилмади. Юзага келган қарздорлик эса ишдаги
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Юқорида баён қилинганларга асосан, биринчи инстанция
суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб,
иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал
қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган бошқа
важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 522 400 000,01 сўм асосий қарз ва
7
20 000 000 сўм пеня ундириш, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида асосли ва тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
апелляция инстанцияси суди учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган
6 603 136 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 29 сентябрь кунги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан
тўланган 6 603 136,0 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни, жавобгардан Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 274, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси томонидан апелляция инстанцияси
суди учун олдиндан тўланган 6 603 136,0 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Олий суднинг депозит
ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти
(протести) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
8
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова