← Назад
Решение #2841526 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** акциядорлик
жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти хисобидан
26 002 800 сўм асосий қарз, 1 902 936 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 11 мартдаги
34-01-08/931-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “етказиб
берувчи” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар”
ёки “истеъмолчи” деб юритилади) ҳисобидан етказиб берилган табиий газдан
бўлган 26 002 800 сўм асосий қарз, 1 902 936 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилгандан сўнг жавобгар томонидан
26 002 800 сўм асосий қарздорлик тўланганлигини билдириб, 1 902 936 сўм
пеняни қонунда белгиланган тартибда ундириб беришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисига
келмади. Мазкур холатда суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
“Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
тўғрисида” 2024 йил 30 декабрь куни 16070001-сонли шартнома (бундан буён
матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан таъминотчи ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртмаси асосида табиий
газни етказиб бериш, истеъмолчи эса ўз зиммасига шартномада кўрсатилган
газни қабул қилишни ва белгиланган нархларда тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олганлар.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври
бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчининг ҳисобрақамига
шартноманинг 1.4 ва 1.5 бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг
2
70 фоиз суммасини олдин тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан
туташтирилган тармоқ орқали табиий газ етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар етказиб берилган табиий газ учун учун белгиланган
муддат ва миқдорларда тўловларни амалга оширмаган.
Иш ҳужжатлари ҳамда даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма
далолатномага кўра жавобгарнинг 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига истеъмол
қилинган табиий газ учун 26 002 800 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш
тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, даъвогар жавобгардан 26 002 800 сўм асосий қарз ва тўлов
кечиктирилган кунлар учун 1 902 936 сўм пеня ундириш тўғрисида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида низо табиий газ етказиб бериш ҳақидаги
шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Даъво талаби асосли бўлиб, жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар томонидан тасдиқланган
солиштирма далолатнома, тарафларнинг тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар
билан тасдиқланади.
Бироқ, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари
ҳамда даъвогарнинг маълумотномасига асосан жавобгар томонидан судга даъво
ариза тақдим қилинганидан сўнг 26 002 800 сўм асосий қарз тўлиқ тўланган.
Шу сабабли, суд даъвонинг 26 002 800 сўм асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризада жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун
1 902 936 сўм пеня ундириш талаби билдирилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Шартноманинг 8.6-бандида етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати
ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
3
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги ҳамда пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги сабабли, суд
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда суд, мажбурият судга даъво аризаси топширилганидан сўнг
жавобгар томонидан тўлиқ бажарилиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этганлиги
ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1 902 936
сўм пеня миқдорини 500 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар қонунда белгиланган
имтиёзга асосан олдиндан давлат божи тўловисиз судга мурожаат қилганлиги,
даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклаб, жавобгардан республика бюджетига 558 114,72 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик
жамияти
фойдасига
500 000
сўм
пеня
ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
558 114,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****