Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/10008 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый F rg n vt t xxizm t-F
Source ID 6b62d7c4-2847-4dcf-a0b2-aec776e38829 Claim ID PDF Hash e89bfe30493180b6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
бандининг иккинчи хатбошисида ФК 126-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ФК 126 law
онуни 44-моддаси онуни 44 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/10008-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Д.Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор М.Шомуродов, даъвогар вакили Т.Ғозиев (ишончномага асосан), жавобгар Акциядорлик тижорат “ gr b nk” вакили Ж.Хусанов (ишончномага асосан), жавобгар “F rg n vt t xxizm t-F” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Файзиев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “F rg n vt t xxizm t-F” масъулияти чекланган жамияти, “Боғдод Қишлоқ хўжалик техника машина-трактор парки” масъулияти чекланган жамияти ва Акциядорлик тижорат “ gr b nk”ларга нисбатан 2020 йил 22 июлдаги кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича юритилган иш юзасидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 8 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар Акциядорлик тижорат “ gr b nk” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) “F rg n vt t xxizm t-F” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “F rg n vt t xxizm t-F” ёки кафил деб юритилади), “Боғдод Қишлоқ хўжалик техника машина-трактор парки” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар МТП деб юритилади) ва Акциядорлик тижорат “ gr b nk” (бундан буён матнда банк деб юритилади)га нисбатан судга киритган даъво аризасида 2020 йил 22 июлдаги кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилган. 2 Жавобгар кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги учун қарор билан келишиб бўлмаслигини, жумладан, кафиллик шартномасини тузиш вақти коронавирус пандемиясининг энг кучайган пайтига тўғри келганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаи 176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2024 йил 24 мартдан соат 01-01дан бошлаб карантин эълон қилинганлиги, қарорга кўра, давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъктлари вакилларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларини кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимига ўтазилганлиги, идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўрилганлиги, ушбу қарорга асосан кафилнинг бошқарув офиси жойлашган Фарғона шаҳрига кириш соат 10-00дан 20-00 тўлиқ чеклаб қўйилганлиги, ушбу ҳолатда кафилнинг 40 нафардан иборат таъсисчиларининг умумий йиғилишини тайинлаш ва ўтказишни имкони бўлмаганлиги ва бундай йиғилиш карантин қоидаларига кўра тўлиқ тақиқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонини 19-бандига асосан тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратишни давом эттирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси ( VID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2020 йил 28 апрелдаги 08-сонли қарорини 4-бандида берилган тушунтиришларга кўра, таъсисчиларнинг умумий йиғилишини тайинлаш ва уни ўтказишни имкони бўлмаганлиги “форс-мажор” ҳолати ҳисобланиши, шунингдек, ишни кўришда жавобгар МТП тўловга қобилиятсиз деб топилгани, ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси 9-бандига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириши лозим бўлганлиги баён этилиб, ҳал қилув қарори ҳамда даъвони таъминлаш чорасини бекор қилиш ҳақидаги 2025 йил 14 апрелдаги суд ажримини бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида шикоятни қувватлаб, суд ҳужжатларни бекор қилишни сўради. Агентлик вакили суд мажлисида кафил жамиятининг устав капиталидаги 51.9 фоиз улуши Агентликка ўтказилгани, ушбу улуш аукцион савдоларида сотувга чиқарилгани, кафиллик шартномаси ҳақида жавобгар кафил мурожаат қилганидан сўнг маълум бўлгани, кафиллик шартномаси ноқонуний тузилгани 3 учун суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, шикоятни қаноатлантирмасликни сўради. Жавобгар кафил вакили суд мажлисида кафиллик шартномаси жамиятда рўйхатга олинмагани, у ҳақда жамиятни банкдаги ҳисоб рақамдан пул маблағи ечиб олинганида таъсисчилар билишгани, Агентликка мурожаат этилгани, давлат улуши бўлган жамият номидан шартномани собиқ раҳбар Шарипов томонидан имзолангани тушунтириб бўлмайдиган ҳолат экани, чунки Шарипов қонунга риоя этадиган, тажрибали ва тўғри ишлайдиган ходим бўлгани, у 2021 йилда вафот этгани, коронавирус вақтида жамиятда 2020 йил 8 июль ва 28 августда бошқа масалаларда кредиторлар йиғилиши ўтказилгани, кафиллик бериш масаласи йиғилишларда муҳокама қилинишига имконият бўлгани, кафиллик шартномаси нотўғри тузилгани учун суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Прокурор суд мажлисида суд қарорлари қонуний бўлгани учун уларни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавогар МТП вакили суд мажлисига келмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар МТП вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Кассация судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг иш бўйича берган тушунтиришларини ва прокурорни фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва даъвони таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПК 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгар МТП Фарғона вилояти, Бағдод туманида “Момиқ” фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 15 майда ташкил этилган. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сонли қарорини 5-бандида “Агробанк” АТБга фермер хўжаликлари ва “Ўзагросервис” АЖ таркибига кирувчи машина-трактор паркларига “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ҳамда унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан таъминланиши (ишонч хати, мол-мулкни гаровга қўйиш) ҳисобига йиллик 5 фоизли ставка бўйича 10 йил муддатга кредитлар бериш тавсия қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзагросервис” АЖ корхоналарини молиявий соғломлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 19 декабрдаги 1032-сонли қарорини 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошисида 2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон қарорига мувофиқ харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари учун “Ўзагросервис” АЖ машина-трактор паркларининг гаров билан таъминланмаган мажбуриятлари бўйича “Агробанк” АТБга “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан тақдим этилган кафилликни суғурта полисларига алмаштириш; “Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг гаров билан таъминланмаган мажбуриятлар бўйича кафилликларини суғурта ташкилотлари полисларига алмаштириш билан боғлиқ суғурта хизматлари ҳақини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаши таъминланиши тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 1032-сонли қарори билан фермер хўжаликлари ҳамда “Ўзагросервис” АЖ таркибига кирувчи машина-трактор паркларига ажратилган кредитлар таъминоти учун “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан тақдим этилган кафилликни суғурта полисларга алмаштириш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонини 19-банди “б” кичик бандида тижорат банкларига хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратиш белгиланган. Қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этиб коронавирус пайтида револьвер кредит ва кредитни қайтариш мажбуриятини суғурта полиси билан таъминлаш ўрнига банк жавобгар МТП билан тузилган 2020 йил 22 июлдаги 123-сонли кредит шартномасида жавобгар МТПга 2027 йил 20 июлгача бўлган муддаттгача имтиёзли йиллик 5 фоиз миқдорида фоиз тўлаш шартларда қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун 6 346 612 000 сўм миқдорда кредит маблағини ажратган. 2020 йил 22 июлда банк, жавобгар МТП ва жавобгар кафил ўртасида кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик шартномасида шартнома тарафи 5 бўлган “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖ кафил номидан жамият Низомига асосан жамият раҳбари А.Шарипов иштирок этган деб кўрсатиб ўтилган. Шартномада кафилни жавобгарлик чегараси 6 000 000 000 сўм деб белгиланган. Кафиллик шартномасининг 3-бўлимида кредит мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганида банк тўлов талабномасини қўйиш, у бир ойлик муддатда бажарилмаганида қарз мажбуриятларини қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижро этиш белгиланган. Яъни кафиллик шартномасида акцептсиз тартибда қарзни кафилдан ундириш шарти назарда тутилмаган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 ноябрдаги 4-1505-2401/4773-сонли қарори билан банк фойдасига 2020 йил 22 июлдаги 123-сонли кредит шартномасига асосан жавобгар МТПдан муддати ўтган асосий танидан 2 870 612 000 сўм ва унга ҳисобланган 22 655 000 сўм фоизи ундирилиб, ундирув гаровга олинган жавобгарнинг кишлоқ хўжалиги техникаларига қаратилган. Кафил “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖнинг 2018 йил 8 майда 453-рақам орқали давлат реестрига олинган Низомига кўра, жамиятни устав фонди 597 784 250 сўмни ташкил этиб, жамият таъсисчилари иккита юридик шахс ва 39 нафар фуқаролар ҳисобланган. Кафиллик шартномаси тузилган вақтда “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖнинг устав капиталидаги 52,9 фоиз улуш давлат иштирокидаги корхона ҳисобланган “Ўзавтосаноат” АЖнинг тизимига кирган “ vt s n t Inv st” МЧЖга ҳамда 3,202 фоиз улуш “Ўзавтотеххизмат” МЧЖга тегишли бўлган. Жавобгарнинг Низомининг 29.1-бандида йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият молмулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган молмулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланиши, жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Шунигдек, Низомнинг 29.2-бандида йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса - таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади, деб белгиланган. Демак, банк кафиллик шартномасини тузишда “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖнинг Низомида жамият раҳбарининг ваколатлари чегараланганини билган ва билиши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сонли қарори билан тасдиқланган “Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхатининг 28-қаторида “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖнинг устав капиталидаги 52,9 фоиз давлат улушини оммавий савдога чиқариш белгиланган. 6 Жавобгар кафилни 2024 йил 21 август куни 453-сонли реестр орқали давлат рўйҳатига олинган Низомига кўра, 51,9619 фоиз улуш Агентликка тегишли ҳисобланади. Агентлик томонидан давлат улуши 29 105 663 000 сўм қийматда 2025 йил 5 февралда аукцион савдосига чиқарилган. “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖ 2025 йил 2 апрелдаги 29-сонли хатида Агентликка мурожаат этиб, 2025 йил 20 март куни 102-сонли тўлов талабномаси орқали жамият ҳисоб рақамидан ноқонуний ва жамият Низомига зид равишда тузилган ва жамиятда бўлмаган кафиллик шартномасига асосан банк 498 854 956,66 сўм маблағни ечиб олганини маълум қилган. Агентлик ҳолатни ўрганиб судга кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 17-бандининг иккинчи хатбошисида ФК 126-моддасида кўрсатилган асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, шу боис, ФК 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни 44-моддасининг биринчи-учинчи ҳамда бешинчи қисмига асосан агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита молмулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби 7 маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса – таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кафиллик шартнома бевосита Агентлик манфаатларига таъсир кўрсатгани учун у асосли равишда даъво билан судга мурожаат этган. Бухгалтерия маълумотларига асосан 2020 йилнинг 2-чорагида жавобгар “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖнинг мол-мулки қиймати 11 113 868 000 сўмни, лекин 6 000 000 000 сўмлик кафиллик мажбурияти жамиятга тегишли бўлган мол-мулк қийматининг 53,99 фоизини ташкил этган. “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖ раҳбари жамиятни барча улушдорларини манфаатларини кўзлаб ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида Агентликка мурожаат этгани учун судлов ҳайъати иш биринчи инстанция судида кўрилганида жамиятнинг барча таъсисчиларни ишга жалб этиш зарурати бўлмаган деб ҳисоблайди. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 апрелдаги 4-1505-2502/818-сонл ҳал қилув қарори билан жавобгар МТП га асосан МТП банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Лекин тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка асосан ушбу ҳолат шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос бермайди. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалаини тўғри қўллаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан кафиллик шартномасига асосан банк томонидан “F rg n vt t xxizm tF” МЧЖнинг ҳисоб рақамидан пул маблағини ундиришни тўхтатиш даъвони таъминлаш чорасини тўғри қўллагани учун суд ажримини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Кассация шикоятида коронавирус пандемияси шароитида кафил жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишини тайинлаш ва уни ўтказиш имкони бўлмагани “форс-мажор” ҳолати ҳисобланиши ҳақидаги важини судлов ҳайъати асоссиз деб топади. Чунки, таъсисчиларнинг умумий йиғилишини масофадан туриб ўтказиш мумкин эди ва пандемия жамият раҳбарига таъсисчиларнинг розилигисиз жамиятни фаолиятига салбий таъсир этиши эҳтимоли катта бўлган йирик битимни имзолашга асос бермаган. Қолаверса, пандемия даврида жавобгар “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖнинг таъсисчилари томонидан икки маротаба йиғилиш ўтказилган. 8 Жумладан, 2020 йил 8 июлда ўтказилган йиғилишда банкдан олинган кредитни қоплаш масаласи муҳокама қилиниб, 2023 йилга қадар жамият 2 727 405 000 сўм миқдордаги кредит маблағини қайтариши қайд этилган ҳамда жамиятда пул маблағига эҳтиёж бўлгани учун эҳтиёт қисмларни сотиб олишга 2020 йилда банкдан қисқа муддатли 500 000 000 сўм миқдорида кредит олишга овоз берилган. Таъсисчиларнинг 2020 йил 28 августдаги йиғилишида 2020 йилни 1-ярим йиллигида соф фойда 207 042 000 сўмни ташкил этгани, унинг 5 фоизини резерв фондига, қолган 95 фоизини корхонани ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилинган. Бундан ташқари, жамият томонидан 2020 йилнинг 6 ой давомида олинган фойда кафиллик суммаси олинган соф фойда суммасидан 29 маротаба кўпроқ суммани ташкил этган, лекин у олинган фойда ҳам таъсисчилар ўртасида тақсимланмасдан жамиятни ривожлантириш мақсадида қолдирилган. Банк томонидан пул маблағи ечиб олинганида “F rg n vt t xxizm t-F” МЧЖ кафиллик шартномаси ҳақида хабар топиб, тузилган йирик битим жамиятни мулкдорларига ва фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани учун давлат улушини савдога чиқарган Агентликка мурожаат этишга мажбур бўлган. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва даъвони таъминлаш ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгар олдиндан тўлаган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 297, 299-305-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Акциядорлик тижорат қаноатлантириш рад этилсин. “ gr b nk”нинг кассация шикоятини 9 Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 18 апрелдаги даъвони таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар Акциядорлик тижорат “ gr b nk” томонидан олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова