← Назад
Решение #2841561 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6325-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов
раислигида, А.Азизовни котиблигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамиятининг жавобгар – “ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1 189 732 541,44 сўм қарздорлик ва 14 170 301,81 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини
даъвогар вакили А.Паттоев (2025 йил 28 январдаги ишончнома ишончнома
асосида) ва жавобгар вакили А.Хонкелдиев (2025 йил 29 августдаги ишончнома
асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” масъулияти чекланган жамиятининг
“Энергосавдо” филиали Эски шаҳар бўлими (бундан буён матнда “Даъвогар”
деб юритилади) билан “ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик
шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади) тузилган, 118103-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва
фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича
тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
1 189 732 541,44 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
1 189 732 541,44 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида - жавобгар суд кунига қадар қарздорлик
юзасидан тўловлар тўлиқ 1 350 000 000 сўм амалга оширилмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд кунига қадар қарздорлик
юзасидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд тарафларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабидаги асосий қарздорликни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 118103-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
1 189 732 541,44 сўм асосий қарздорлик юзага келган ва унга 14 170 301,81 сўм
пеня ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши;
Шартноманинг 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган
режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Суд жараёнида тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд жавобгар
томонидан даъво судга тақдим этилгандан сўнг жами 1 350 000 000 сўм
тўловларни амалга оширганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди
ва жаъвогар томонидан тўланган 1 350 000 000 сўмни инобатга олиб
даъвогарнинг 1 189 832 541,44 сўм асосий қарз ва 14 170 301,81 сўм пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни топади.
Даъво талабининг асослилиги - тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
талабнома, солиштирма далолатнома ва счёт-фактура билан ўз тасдиғини
топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда
жавобгар томонидан даъво талабидаги пеня тўлиқ бартараф этилганлиги
сабабли даъво талабидаги пеня ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгардан Республика бюджетига
24 078 056,87 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 163сонли Қарори талабларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан;
- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 24 078 056,87 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов