Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6383 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый LK VERS L
Source ID 85134710-b785-417e-a3fc-7a8730ba0791 Claim ID PDF Hash 7d7200ecadf1dddc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6383-сонли иш Судья И.Хайитов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шаҳар прокурори ўринбосари Х.Рахмонов ва даъвогар жамият вакиллари О.Бозоров ва Ш.Назиров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон туман прокуруратурасининг « UDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар « LK VERS L” масъулияти чекланган жамиятидан 27 474 505 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Андижон туман прокуруратураси « UDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар « LK VERS L” масъулияти чекланган жамиятидан 27 474 505 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, аслида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъво суммасидан кўплигини, бироқ олдинги қарздорликлар бўйича судга мурожаат қилиниб қарздорликлар ундирилганлигини таъкидлаб, даъво аризани қаноатлантришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртасида тузилган 024811-сонли юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Мазкур шартномаларга асосан даъвогар шартномада белгиланган миқдорда электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергиясини қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, ҳисоб-фактураларга асосан электр энергияси етказиб берилган. Шундай бўлсада, жавобгарнинг шартномага асосан олинган мажбуриятини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 01.09.2025 йил ҳолатига 27 474 505 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар вакили даъво суммасидан ташқари қарздориликларни ундириш юзасидан даъво аризалари суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилганлигини ва ундириш белгиланганлигини маълум қилган. Даъвогарнинг 27 474 505 сўм қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 27 474 505 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. ИПКнинг 66-моддаси биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишга тақдим қилинган хужжатлардан, даъвогар вакилининг тушунтиришлари, иш ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолтномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 27 474 505 сўм асосий қарз қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 8, 234-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар « LK VERS L” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар « UDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 27 474 505 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар « LK VERS L” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 549 490,10 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов