Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/20388 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5a15cf6c-2025-49b0-b609-fc3477b923ec Claim ID PDF Hash 18f79d0435207c76... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКниннг 703-моддаси ФКниннг 703 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - -------------- МЧЖнинг жавобгар- -------------фермер хўжалигидан 13134941.08 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар жамият раҳбари Н.Каримов иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси -------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, -------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан кўрсатилган хизмат учун 13134941.08 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 июнда 200-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга ўзига тегишли транспорт воситаси билан дон маҳсулотларини ташиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса ушбу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Юқоридаги шартнома асосида юк жўнатиш авто-улов ҳисоби(шакл-1 КХ)лар ва 2025 йил 4 августдаги 32-сонли ҳисобварақ-фактура билан 13134941.08 сўмлик дон маҳсулотларини ташиш хизмати кўрсатилиб, мазкур кўрсатилган хизмат жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 13134941.08 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда, юқоридаги қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жумладан, шартнома, ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини ва 412000 сўм давлат божини бюджетга ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар -------------- МЧЖ манфаатидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар -------------- фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар -------------- МЧЖ фойдасига 13134941.08 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта ҳаражати; - бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов