← Назад
Решение #2841590 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 914 | — | law | |
| ФКнинг | 920 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6411-сонли иш
судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 26 ноябрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлар вакили иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “ E Insur n ” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Тухтасинов Сардор
Каххоржоновичдан 14 594 825,86 сўм пул маблағини суброгация тартибида
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) “ E Insur n ” акциядорлик
жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Тухтасинов Сардор
Каххоржонович (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
14 594 825,86 сўм пул маблағини суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Шунингдек, даъвогар вакили ҳам ишни даъвогар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Жавобгар ҳам тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозини билдирмади.
ИПК 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд, ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз,
кўриб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “K it lb nk” билан жавобгар
ўртасида 2024 йил 22 июлда КB-102/9398-сонли кредит шартномаси тузилиб,
кредит таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва АТБ “K it lb nk” ўртасида
2024 йил 23 июлда 0604/1469-1/1/2427394-сонли “Банк кредит портфелини
суғурта қилиш шартномаси” имзоланган.
АТБ “K it lb nk” даъвогарга мурожаат қилиб, жавобгар томонидан
кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги натижасида
суғурта ҳодисаси рўй берганлигини билдириб, 14 594 825,86 сўм тўловни
амалга оширишни сўраган.
Мазкур ҳолат даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси деб топилиб,
2025 йил 30 июнда даъвогар томонидан 14 594 825,86 сўм тўлаб берилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга 2025 йил 11 августда кредит
қарздорлиги тўлаб берилганлиги сабабли ушбу маблағни ихтиёрий равишда
қайтариш ҳақида талабнома юборган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво ариазси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 914-моддасига кўра, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта
қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки
шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Шахсий суғурта
шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. [СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Мажбурий суғурта]
Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа
шахсларнинг
ҳаёти,
соғлиғи
ёки
мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик
жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта
қилиш (мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда
суғурта ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан
амалга оширилади. Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи
билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонунчиликда назарда
тутилган шартларда шартнома тузиши шарт. [СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Давлат мажбурий суғуртаси]
Қонунда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари (давлат мажбурий
суғуртаси) назарда тутилиши мумкин.
ФКнинг 920-моддасига асосан, Тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш
шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик хавфи
ва фақат унинг фойдасига суғурталаниши мумкин. Суғурта қилдирувчи
бўлмаган шахснинг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси
ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Суғурта қилдирувчи бўлмаган шахснинг фойдасига
тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи
фойдасига тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг
суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш
ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига
ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб
қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлиб, даъвони қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 594 825,86 сўм пул
маблағи, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 914, 920, 957-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар
якка
тартибдаги
тадбиркор
Тухтасинов
Сардор
Каххоржоновичдан даъвогар “ E
Insur n ” акциядорлик жамияти
фойдасига суброгация тартибида 14 594 825,86 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар
якка
тартибдаги
тадбиркор
Тухтасинов
Сардор
Каххоржоновичдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Рустамов