← Назад
Решение #2841606 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6439-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 26 ноябрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Солиев (ишончнома асосида), даъвогар “S f m d” масъулияти
чекланган
жамиятининг,
жавобгар
“ ndij n
d ri-d rm n”
АЖдан
80 000 009,60 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
суд ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“S f m d” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ndij n d rid rm n” АЖ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 80 000 009,60 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида – даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар билан ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида
шартнома имзоланганлигини, мазкур шартномага асосан жавобгарга
маҳсулотлар етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмай етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2024 йил 17 январда “Махсулот етказиб бериш” тўғрисида шартнома
имзоланган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 77 b7b b, 7831f650 серияли
маҳсулотларини белгиланган миқдорда етказиб бериши жавобгар эса етказиб
берилган маҳсулотлар ҳақини тўлашни зиммасига олган.
Шартнома бўйича етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг
умумий қиймати 80 000 009,60 сўмни ташкил қилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2024 йил 18 январдаги
8-сонли ҳисоб-фактурага асосан умумий қиймати 80 000 009,60 сўмлик
маҳсулотларини етказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан, жавобгар олинган
маҳсулотлар учун тўловни 2024 йил 15 июлга қадар тўлаб бериш мажбуриятини
олган.
Жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли етказиб берилган махсулотлар
учун тўловларни даъвогарга тўлаб бермаган.
Иш хужжатларига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил октябрь
холатига 80 000 009,60 сўм қарздорлиги мавжуд.
Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга
мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига кўра, м[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш]
аҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби
ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида
қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар
ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин
тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар
ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда даъвонинг 80 000 009,60 сўм асосий қарз ундириш талаби
асосли деб ҳисоблаб қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 80 000 009,60 сўм асосий
қарз, 1 600 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 437,
449-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68,118,170-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ndij n d ri-d rm n” АЖдан даъвогар “S f m d” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 80 000 009,60 сўм асосий қарз, 1 600 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов