← Назад
Решение #2841633 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
4-1501-2502/21164-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
"****************"
акциядорлик
компанияси
манфаатида
жавобгар
“****************” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан 1 266 935,49 сўм асосий
қарз, 633 467,74 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
"****************" акциядорлик компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“****************” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 1 266 935,49 сўм асосий қарз, 633 467,74 сўм пеня ва тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Иш ҳужжатларига кўра, "****************" акциядорлик компанияси билан
“****************” нодавлат таълим муассасаси ўртасида 2024 йил 19 август кунги
№IN T-1780-сонли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома
тузилган.
Ушбу шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, кўрсатилган 1 266 935,49 сўмлик телекоммуникация хизматлари учун
тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
2025 йил 20 август кунги Н5-01-31/770-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
1 266 935,49 сўм телекоммуникация хизматидан бўлган қарздорликни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 266 935,49 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли ҳисоблансада, даъвогар
томонидан маълумотнома тақдим қилиб, асосий қарз тўлиқ бартараф этилганини
билдирган.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 32моддасига кўра, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, бажарилган ишлар,
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
633 467,74 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 633 467,74 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли
мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад
этишга ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздорни мулкий аҳволини ҳисобга
олиб, талаб қилинган пеняни 200 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва
пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "****************" акциядорлик компанияси фойдасига жавобгар
“****************” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан 200 000 сўм пеня ва 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “****************” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Судья:
С.Махмудова