Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20164 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый ВЕК 3030
Source ID 2a709e8d-d536-4227-a154-8a11df4702fb Claim ID PDF Hash 11821d18acd3f309... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 3-моддаси нинг 3 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
нинг 22-моддаси нинг 22 law
ушбу кодекснинг 85-моддаси ушбу кодекс 85 code_article
кодексининг 107-моддаси кодекси 107 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2502/20164-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - С.Махмудова Апелляция инстанциясида маърузачи судья - М.Умматова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари А.Абдувоҳидов, С.Абдуқодиров ва А.Рахмонов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Холматов (паспорт асосида), вакили М.Тоштемиров (паспорт ва ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “ВЕК 3030” хусусий корхонасидан 7 343 068,88 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “ВЕК 3030” хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “ВЕК 3030” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 7 343 068,88 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан иқтисодий иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда иш юритувга қабул қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 7 343 068,88 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг молмулки ҳисобидан ундирилиши белгиланиб, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция шикоятида даъвогар томонидан биринчи инстанция судига келтирган важлари нотўғри эканлиги, даъвогар олдида жавобгарнинг 7 343 068,88 сўм қарздорлиги мавжуд эмаслиги, даъвогарнинг талабномани оқибатсиз қолдирилмаганлиги, талабномага эътироз хати юборилганлиги, қарздорлик ва пеня хато кўрсатилганлиги билдирилганлиги, шунингдек даъвогар томонидан қарздорлик бекор қилиниши ҳақида жавоб хатлари мавжуд бўлса-да, лекин даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилганлиги баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари апелляция шикоятини тўлиқ қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари тушунтириш бериб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинган даврда жавобгарнинг солиқ қарздорлиги бартараф этилмаганлиги, лекин жавобгарнинг бугунги кунда қарздорлиги мавжуд эмаслигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи хатбошисига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 3-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “Солиқ кодекси” деб юритилади)нинг 22-моддаси биринчи қисми 1-бандида солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт эканлиги, шунингдек, ушбу кодекснинг 85-моддаси биринчи қисмида солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбурияти эканлиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг солиқ бўйича 2025 йил 6 октябрь ҳолатига жами солиқ қарзи 7 343 068,88 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида 2025 йил 4 август кунги 4605100-сонли талабнома юборилган. Жавобгар даъвогарнинг 4605100-сонли талабномасига эътироз билдирган. Шундан сўнг, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 7 343 068,88 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида солиқ қарздорлиги бартараф этилмаганлиги боис, даъво талаби қаноатлантирилган. Солиқ кодексининг 107-моддасида, Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқларни тўлаш мажбурияти мол-мулк гарови билан таъминланиши мумкин. Мол-мулк гарови солиқ органи ва гаровга қўювчи ўртасидаги шартнома билан расмийлаштирилади. Солиқ тўловчининг ўзи ёки учинчи шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Солиқ тўловчи тегишли солиқ суммаларини ва тегишли пеняларни тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаган тақдирда, солиқ органи ушбу мажбуриятнинг гаровга қўйилган мол-мулк қиймати ҳисобидан бажарилишини фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади. Жавобгар апелляция шикоятида жавобгарга нисбатан ҳисобланган қарздорлик хато ҳисобланганлигини важ қилиб келтирган. Бироқ, даъвогар вакили томонидан суд мажлисида жавобгар томонидан солиқ қарздорлиги тўлиқ бартараф этилганлиги бўйича маълумот тақдим этилди. Мазкур қарздорлик даъвогар даъво ариза билан мурожаат қилган даврда мавжудлиги ва жавобгар ушбу қарздорликни бартараф этганлиги ҳақиқатдан жавобгарнинг солиқ қарздорлиги мавжудлигини исботлайди. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 октябрь кунги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “ВЕК 3030” хусусий корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ВЕК 3030” хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 206 000 сўм давлат божи ва 42 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова