← Назад
Решение #2841641 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 91 | — | law | |
| онуннинг | 90 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуни | 55 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1518-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 26 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи вакили- М.Носиров (ишончнома асосида), қарздор
вакиллари- Ғ.Жалилов, С.Холмирзаев (ишончнома ва паспорт асосида),
кредиторлар- “Bizn s rkin t ” масъулияти чекланган жамияти вакиллариН.Юлдашева, Ш.Жўраев (ишончнома асосида), “ vn q t ” масъулияти
чекланган жамияти вакили- Ю.Ўктамова (ишончнома асосида), қарздор
муваққат бошқарувчиси- А.Позиловнинг иштирокида, аризачи- “Y ngi riq t ”
масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор- “ r st l l r t til ” масъулияти
чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш тўғрисидаги аризасини, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
“Y ngi riq t ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга аризаси билан мурожаат қилиб,
“ r st l
l r t til ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“қарздор” деб юритилади)ни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз, банкрот
деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилинган ва қарздор жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи этиб
учинчи тоифали суд бошқарувчи Позилов Абдумуталиб Алижонович
тайинланган.
Суд мажлисида аризачи вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида
қарздорнинг жамият олдида 9 732 000 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини,
ушбу қарздорликнинг мавжудлиги Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 24 июндаги 4-1001-2524/9379-сонли ҳал қилув қарори билан
ўз исботини топганлигини, кредиторларнинг таъсисчиси қарздорнинг
таъсисчиси, яъни Ғаниев Ёрқинжон Тулқинович эканлигини, қарздор
томонидан қарздорлик бўйича тўловлар бугунги кунгача ҳам амалга
оширилмаганлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида судга
ёзма фикрнома тақдим қилиб, жамиятнинг аризачи олдидаги қарздорлиги
2 175 056 003,95 сўмни ташкил этишини, аризачининг олдидаги тўловларни
тўлаб беришини, аризачи олдидаги қарздорликларни тўлаш чоралари
кўрилаётганлигини, жамиятнинг тўловга қобилияти мавжудлигини, солиқдан
қарздорлиги йўқлигини, жамият доимий тартибда 550 дан ортиқ ишчилари
билан фаолият кўрсатаётганлигини жамият йирик, ички кийимлар ишлаб
чиқаришга ихтисослашган тўқимачилик корхона эканлигини, тўловга
қобилияти борлигини маълум қилиб, даъвони рад қилишни сўради.
Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган кредиторлар “Bizn s rkin t ”
масъулияти чекланган жамияти ва “ vn q t ” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари кўрсатувлар беришиб, қарздорни банкрот деб топишга
эътирозларини билдиришиб, қарздор жамият таъсисчилигида ташкил этилган
бўлсада алоҳида тартибда фаолият кўрсатувчи юридик шахслар эканлигини,
кредиторлар реестрига киришига ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмаслигини,
қарздор жамият билан расмий тартибда ўзаро шартномалар тузиб фаолият
кўрсатишини, қарздорликларни секин аста бўлса-да тўлаб келаётганлигини,
қарздорни банкрот бўлиши кредиторларнинг ҳам келгусидаги фаолиятига
салбий таъсир кўрсатишини маълум қилишиб, аризачининг даъво талабини рад
этишни ва қарздор жамиятнинг фаолиятини тиклашни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор муваққат бошқарувчи А.Позилов
2025 йил 13 ноябрдаги №СБ-1518/01-сонли кузатув натижалари бўйича амалга
оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини мазмунини ўқиб эшиттириб, Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги 4-1706-2501/1518сонли ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб таомили
тайинланганлигини, кузатув ишлари олиб борилганлигини, қарздор
кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги эълон “Биржа”
газетасининг 2025 йил 14 октябрдаги №82(3276)-сонида нашр этилганлигини,
тегишли ташкилотларга қарздорнинг мулкларини аниқлаш мақсадида алоқа
хатлар билан мурожаат қилинганлигини, унга кўра, корхонада 550 дан ортиқ
доимий ишчи фаолият юритаётганлигини, 2014 йилдан буён “ r st l
l r
til ” МЧЖ томонидан 52 млрд сўмдан ортиқ инвестиция жалб
қилинганлиги, 86 млрд сўмдан зиёд солиқ тўланганлиги ва жамиятни солиқ
қарздорликлари мавжуд эмаслигини, жамиятнинг мол-мулкларини аниқлаш
юзасидан олиб борилган сўровлар натижасида қуйидагилар аниқланганлиги:
жумладан, Давлат Кадастрлари Палатаси Хўжаобод вилоят бошқармасининг
20.10.2025 йилдаги №01-01-1074-сонли хатда келтирилган маълумотлари
асосида жамиятнинг Хўжаобод тумани Бобур МФЙ, Само кўчаси, 21-уйда
жойлашган кадастр рақами 17:12:40:02:05:0209 бўлган маъмурий бино ва
ёрдамчи бинолар 25.04.2023 йилдаги ОА 01138889654-сонли аукцион якунлари
тўғрисидаги баённомага асосан тегишли бўлиб, Давлат кадастрлар палатаси
Андижон вилояти бошқармаси рўйхатга олиш бўлими томонидан 30.04.2024
йил куни №1703236/Y-24001145 рақами билан давлат рўйхатига
олинганлигини, умумий ер майдони 12608.0 кв.м.ни ташкил этишлигини,
бундан ташқари Хўжаобод тумани, Саноатчилар МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 89уйда жойлашган кадастр рақами 17:12:41:01:01:0060 бўлган “Ахолига тиббий
ёрдам кўрсатиш хусусий шифохона” бино иншоатлари Хўжаобод туман
хокимининг 2021 йил 10 февралдаги №59-К сонли қарорига асосан тегишли
бўлиб, Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси рўйхатга
олиш бўлими томонидан 22.04.2024 йил куни №1703236/Y-24001023 рақами
билан давлат рўйхатига олинганлигини, умумий ер майдони 9997.0 кв.м.ни
ташкил этишини, шунингдек жамиятга Хўжаобод тумани Саноатчилар МФЙ,
Ўзбекистон кўчаси 91-уйда жойлашган кадастр рақами 17:12:41:01:01:0149
бўлган “Ётоқхона ва бино иншоатлари” 22.09.2020 йилдаги олди-сотди
шартномаси хамда топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан тегишли
бўлиб, Давлат кадастри палатаси Андижон вилоят бошқармаси рўйхатга олиш
бўлими томонидан 25.04.2024 йил куни №1703236/Y-24001048 рақами билан
далат рўйхатига олинганлигини, умумий ер майдони 4452 кв.м.ни ташкил
этиши тўғрисидаги маълумотлар аниқланганлиги ва иш ҳужжатларига илова
қилинганлиги, жамиятни банклар олдида кредит қарздорликлари мавжуд
эмаслигини, кузатув жараёнида тўпланган ҳужжатлар асосида 13.11.2025 йил
ҳолатига қарздор кредиторлари талаблари реестри тузилганлиги ва
тасдиқланганлиги, бундан ташқари Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 10 октябрдаги 4-1706-2501/1518 сонли ажрими асосида
тўловга қобилиятсизликнинг Кузатув таомили жорий этилган “ r st l l r
t til ”
ЧЖ фаолиятида сохта тўловга қобилиятсизлик ва тўловга
қобилиятсизликни яшириш аломатларини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли
қарори билан тасдиқланган қоидалар асосида хулоса тайёрланганлиги, ўрганиш
натижасида жамият фаолиятида сохта тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжуд эмаслиги аниқланиб, хулоса тузилганлигини, “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда “Қонун” деб
юритилади) 17-моддаси, биринчи қисмида “Овозга қўйилган масалалар
юзасидан кредиторлар йиғилиши қарори йиғилишда ҳозир бўлган
кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши белгиланганлиги,
таклифларга кредиторлар томонидан қуйидагича қарор қабул қилинган холда
баённома расмийлаштирилганлиги яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган
қоидалар асосида муваққат бошқарувчи томонидан “ r st l l r t til ” ЧЖ
фаолиятида сохта тўловга қобилиятсизлик ва тўловга қобилиятсизликни
яшириш аломатларини аниқлаш юзасидан тақдим этилган хулосаси тасдиқлаш,
жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизликни кейинги таомилини танлаш
банкрот деб этироф этиш ва тугатишга доир иш бошлаш тартиб-таомилини
жорий этиш кредиторларнинг 80,26 % овози билан рад этилганлигини,
қонуннинг 91-моддаси, биринчи қисми талабига асосан жамиятга нисбатан
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш кредиторларнинг 99,71% овози
билан рад этилганлигини, қонуннинг 90-моддаси талабига асосан қарздорга
нисбатан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш кредиторларнинг
99,71% овози билан рад этиш тўғрисида ҳамда жамиятнинг муваққат
бошқарувчиси А.Позиловга ўз вазифасини бажарганлиги учун амалдаги
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 15 (ўн беш) баробарида ойлик иш
ҳақи белгилашни ва белгиланган ойлик иш ҳақи миқдорини тасдиқлашни
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судидан сўрашга қарор қилиш каби
масалалар тасдиқланганлиги, умумий қилиб айтганда молиявий тахлил
натижалари бўйича жамият тўловга қобилиятли эканлиги, банкрот деб топишга
асослар мавжуд эмаслигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
судга ҳавола қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатлари билан танишиб, кузатув ҳисоботини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи ва қарздор ўртасида 2022 йил 10 январда
№1/1 УС-сонли “хомашёни қайта ишлаш ва етказиб бериш юзасидан”
шартнома тузилган.
Шартномага асосан қарздор аризачига қайта ишланган хомашёни етказиб
бериш мажбуриятини олган.
Аризачи 2022 йил 10 январда №1/1УС-сонли шартномага асосан
жавобгарнинг банк ҳисоб-рақамига 2022 йил 12 январдаги №2171-сонли тўлов
топшириқномаси билан 4 500 000 000 сўм, 2022 йил 14 январдаги №2176-сонли
тўлов топшириқномаси билан 1 800 000 000 сўм, 2022 йил 14 январдаги №2175сонли
тўлов
топшириқномаси
билан
6 100 000 000
сўм,
жами
12 400 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган.
Қарздор шартномада белгиланган мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан даъвогар олдида қарздорликка йўл қўйган.
Ушбу ўтказиб берилган мул маблағлари учун 9 732 000 000 сўм
қарздорликнинг мавжудлиги Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 24 июндаги 4-1001-2524/9379-сонли ҳал қилув қарори билан ўз
исботини топган.
Аризачи, ўз аризасида қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги важлари билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топишни сўраб судга мурожаат
қилган.
Қонуннинг 5-моддасига асосан, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги
ажрими билан қарздорга нисбатан банкротлик иш қўзғатилган ҳамда кузатув
таомили жорий қилинган. Жамиятнинг муваққат бошқарувчиси этиб Позилов
Абдумуталиб Алижонович тайинланган.
Қонуннинг 86-моддасига кўра Қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил
этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ
тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини
аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан
қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш
натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов
қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги
таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини
жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни
тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий
аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб,
амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи
ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши
баённомасини судга тақдим қилган.
Қарздор муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг
талаблари реестри шакиллантирилган.
Кредиторлар реестри қуйидагича:
- аризачи “Y ngi riq t ” масъулияти чекланган жамияти жами
9 732 000 000 сўм, кредиторлар сафидаги овозлар миқдори 19 фоиз;
- кредитор “Bizn s rkin t ” масъулияти чекланган жамияти жами
31 654 204 502,21 сўм, кредиторлар сафидаги овозлар миқдори 63,27 фоиз;
- кредитор “ vn q t ” масъулияти чекланган жамияти жами
8 499 545 773,41 сўм, овоз миқдори 16,99 фоиз;
- кредитор “Худудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали
Хўжаобод бўлинмаси жами 147 507 159,30 сўм, кредиторлар сафидаги овозлар
миқдори 0,29 фоиз этиб шакиллантирилган.
Қарздор жамиятнинг таъсисчиси Ғаниев Ёрқинбек Тўлқинович 100,0 фоиз
улушга эга.
Жами умумий қарздорлик 50 033 257 434,92 сўмни, тўлов муддати ўтган
қарзлар 49 885 750 275,62 сўмни ташкил этган.
Бугунги кунда корхоналар гуруҳида 550 дан ортиқ доимий ишчи фаолият
олиб боради, 2014 йилдан буён қарздор томонидан 52 млрд.сўмдан ортиқ
инвестиция киритилган, 86 млрд.сўмдан зиёд солиқ тўловлари тўланган ва
солиқлар, мажбурий тўловлардан қарздорлик мавжуд эмас.
Муваққат бошқарувчи томонидан ташкилотларга, шунингдек хўжалик
алоқалари юритилган корхона ва ташкилотларга мурожаат қилиниб, қарздорга
нисбатан кузатув жорий этилганлиги тўғрисида эълон нашр эттириш,
қарздорнинг охирги баланси ва охирги текширилганлиги тўғрисидаги
далолатнома, ҳисоб-варақлари ҳолати ва қарзлари, мол-мулклари, техникалари,
транспорт воситалари, ижро ишлари тўғрисида маълумотлар сўралган.
Сўровларга асосан, жамиятнинг балансида бино ва иншоотлари
мавжудлиги маълум қилинган Давлат Кадастрлари Палатаси Андижон вилоят
бошқармасининг маълумот хатлари илова қилинган.
Қонуннинг 17-моддаси, биринчи қисмида, “Овозга қўйилган масалалар
юзасидан кредиторлар йиғилиши қарори йиғилишда ҳозир бўлган
кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Қарздорнинг банкрот деб топиш ва банкротликнинг кейинги таомили
бошлаш ва бошқа масалалар юзасидан 2025 йил 13 ноябрда кредиторларнинг
биринчи йиғилиши бўлиб ўтган ва кун тартибидаги масала юзасидан 1-сонли
баённома расмийлаштирилган ва кредиторларнинг қарори қабул қилинган
ҳамда тасдиқланган.
Кредиторлар томонидан билдирилган таклифлар овозга қўйиш натижасида,
кредиторларнинг 80.26 фоиз овози билан қарздор жамиятни тўловга
қобилиятсиз, банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлаш тартибтаомилини жорий этиш тўғрисидаги кун тартибидаги масала юзасидан қарши
овоз берилган ва қарздорни банкрот деб топишга қарши эканликлари тўғрисида
қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Қайд этилганлардан кўринадики, қарздорда банкротлик аломатлари мавжуд
эмас, чунки муваққат бошқарувчининг ҳисоботида қарздорнинг молиявий
аҳволининг таҳлилида жамият тўловга қобилиятли эканлиги, ликвидли молмулклари, ликвидли мол-мулклари қарздорликларни қоплашга етарли эканлиги
маълум қилинган, шунингдек, кредиторларнинг кўпчилик йиғилиш қарори
билан қарздорни банкрот деб топишга қарши қарор қабул қилинган.
Шунга кўра, аризада келтирилган асослар қарздорни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлашга асос бўлмаслиги сабабли
суд аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини асоссиз
деб ҳисоблаб, уни рад қилишни лозим топади.
Зеро, қонунининг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин
деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, аризачи- “Y ngi riq t ” масъулияти
чекланган жамиятининг қарздор- “ r st l l r t til ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсиз, банкрот деб топиш тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги
боис, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Суд кредитор “Y ngi riq t ” МЧЖнинг суд мажлисидаги қуйидаги
билдирган важлари яъни, қарздор “ r st l l r t til ” МЧЖ, кредитор “Bizn s
rkin t ” МЧЖ ҳамда “ vn q t ” МЧЖнинг таъсисчилари айни бир шахслар
эканлиги, кредиторлар талаблари реестрига кириши ва реестр тузилиши хато
эканлиги тўғрисидаги оғзаки тартибда билдирган важлари билан келишмайди,
чунки, қонуннинг 18-моддасига кўра, кредиторларнинг талаблари реестрини
суд бошқарувчиси юритади.
Кредиторларнинг талаблари ҳисоби кредиторлар талаблари реестрида
Ўзбекистон
Республикасининг
миллий
валютасида
юритилади.
Кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талаблари кредиторларнинг
талаблари реестрида, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши
ўтказиладиган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган расмий курс бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда ҳисобга олинади. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир
кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича мажбуриятлар юзасидан кредитор талабларининг аниқланган миқдори,
унинг ҳар бир талабининг қаноатлантириш навбати тўғрисидаги маълумотлар
кўрсатилади.
Кредитор талаблари баён этилган аризада ўзи ҳақидаги маълумотларни, шу
жумладан фирманинг тўлиқ номини, жойлашган ерини (почта манзилини),
электрон почта манзилини (мавжуд бўлган тақдирда), жисмоний шахснинг
шахсий идентификация рақамини, шунингдек банк реквизитларини (мавжуд
бўлган тақдирда) кўрсатиши шарт.
Талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган шахс ўзи
хусусидаги маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қарздорга нисбатан
ўз талабларининг миқдори ва таркиби ўзгарганлиги, шу жумладан
талабларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечганлиги ҳақида суд
бошқарувчисини бир ҳафталик муддат ичида хабардор қилиши керак. Бундай
маълумотлар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, шу
муносабат билан етказилган зарар учун суд бошқарувчиси ва қарздор жавобгар
бўлмайди.
Кредиторларга кредиторларнинг талаблари реестри билан танишиш
имконияти таъминланиши керак. Суд бошқарувчиси кредитор ёки унинг
вакили талаби билан мазкур кредиторга ёки унинг вакилига талаблари
қаноатлантирилишининг миқдори, таркиби ва навбати тўғрисида бундай талаб
олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида кредиторларнинг талаблари
реестридан кўчирма юбориши шарт. Бундай кўчирмани тайёрлаш ва юбориш
харажатлари кредиторнинг зиммасига юклатилади.
Кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган
келишмовчиликлар суд томонидан кўриб чиқилади.
Зеро, иш бўйича кредиторлар “Bizn s rkin t ” МЧЖ ҳамда “ vn q t ”
МЧЖнинг кредиторлар сафига киришга ва талаблари реестрини
шакиллантиришга қонунда монелик ёки тақиқловчи холатлар мавжуд эмас.
Бундан ташқари кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага
келадиган келишмовчиликлар бўйича аризачи томонидан судга ёзма ариза ёки
эътирознома тақдим этилмаган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини рад этишни, аризачи
томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ўзининг зиммасида қодиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи- “Y ngi riq t ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи- “Y ngi riq t ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари
зиммасида қолдирилсин.
Аризачи ҳисобидан олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатлари ундирилсин.
Қарздор- “ r st l l r t til ” масъулияти чекланган жамиятига тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул
қилиниши муносабати билан жорий этилган кузатув тартиб-таомили оқибатида
бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида, қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1706-2501/1518-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 26 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи вакили- М.Носиров (ишончнома асосида), қарздор
вакиллари- Ғ.Жалилов, С.Холмирзаев (ишончнома ва паспорт асосида),
кредиторлар- “Bizn s rkin t ” масъулияти чекланган жамияти вакиллариН.Юлдашева, Ш.Жўраев (ишончнома асосида), “ vn q t ” масъулияти
чекланган жамияти вакили- Ю.Ўктамова (ишончнома асосида), қарздор
муваққат бошқарувчиси- А.Позиловнинг иштирокида, аризачи- “Y ngi riq t ”
масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор- “ r st l l r t til ” масъулияти
чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш тўғрисидаги аризасини, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи- “Y ngi riq t ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи- “Y ngi riq t ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари
зиммасида қолдирилсин.
Аризачи ҳисобидан олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатлари ундирилсин.
Қарздор- “ r st l l r t til ” масъулияти чекланган жамиятига тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул
қилиниши муносабати билан жорий этилган кузатув тартиб-таомили оқибатида
бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида, қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев