Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6392 Дата решения 26.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDG ZT Ответчик / Подсудимый G LD GR WN PH R
Source ID 427bbea2-2996-417f-a2d6-536330beaea8 Claim ID PDF Hash b3d2a6eb4b34094c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6392-сонли иш Судья И.Хайитов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 26 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Матиминов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «HUDUDG ZT ’ IN T» Жнинг жавобгар «G LD GR WN PH R » масъулияти чекланган жамиятидан 26 905 124 сўм асосий қарз ва 13 452 562 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «HUDUDG ZT ’ IN T» Ж (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «G LD GR WN PH R » масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 26 905 124 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар қарздорликни тўлаб берганлигини маълум қилиб, суддан пеня ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда — ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса- да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртасидаги 1730130687-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномасидан келиб чиққан. Мазкур шартномаларга асосан даъвогар шартномада белгиланган миқдорда табиий газни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган табиий газнини қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, ҳисоб-фактураларга асосан табиий газ етказиб берилган. Шундай бўлсада, жавобгарнинг шартномага асосан олинган мажбуриятини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 26 905 124 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 26 905 124 сўм асосий қарз ва 13 452 562 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддаси биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Жавобгар вакили 29-10-853-сонли ёзма ариза тақдим қилиб, аризасида судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар асосий қарздорликни тўлаб берилганлигини маълум қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 13 452 562 сўм пеня ва почта харажатларини ундириб беришни сўраган. Ишга тақдим қилинган хужжатлардан, даъвогар вакилининг тушунтиришларидан ҳамда жавобгарнинг ёзма тушунтиришларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги 26 905 124 сўм қарздорлиги тўлаб берганлиги ўз исботини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгарга нисбатан 13 452 562 сўм пеня ҳисобланиб, ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандида етказиб берилган газ ҳақини ўз вақтида амалга оширмаганлик учун тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланиши белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу боис суд, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб, талаб қилинган пеня суммасини мажбуриятларни бузганлик оқибатларига номутаносиб деб топиб, даъво талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини 5 000 000 сўмгача камайтирган ҳолда қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд асосий қарз жавобгар томонидан тўлаб берилганлигини ҳисобга олиб, даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантирмасликни, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 8, 234-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «G LD GR WN PH R » масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «HUDUDG ZT ’ IN T» Ж фойдасига 5 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «G LD GR WN PH R » масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 807 153,72‬сўм давлат божи ундирилсин.‬ Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов