← Назад
Решение #2841643 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3997-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 26 ноябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти вакили Б.Акрамов (03.01.2024 йилдаги 11-06/05-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгарлар “Одил Файз ЭПС” фермер хўжалиги ва
“Сардор Гарден Сити” фермер хўжалигидан солидар тартибда 43 691 425 сўм
асосий қарз, 20 957 649 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Одил Файз ЭПС” фермер хўжалиги ва “Сардор Гарден Сити” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади)дан 43 691 425
сўм асосий қарз, 20 957 649 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг
ажрими жавобгар ва палата томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да,
бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб
қувватлаб, қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тўланмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 24 февралда 20/03-04-208-сонли лизинг шартномаси имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар
жавобгарга қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш, жавобгар эса
олинган лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоизлар ва
асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан қисмлаб тўлаш мажбуриятини
олган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра тўловлар
лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига”
асосида ҳисобланади ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган
кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача
бўлган муддатда тўлаб берилади.
Шартноманинг 6.4.1-бандига кўра, жавобгар томонидан лизинг
тўловлари тўланиши шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда
кўрсатилганидан кечиктирилса, тўланмаса ёки тўлиқ тўланмаса даъвогар
шартномада белгиданган тартибда лизинг тўловлари бўйича ҳосил бўлган
қарзларни, пеняни, фоизни ҳамда бошқа тўовларни ундиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 43 691 425 сўмни, фоиз қарздорлиги 20 957 649 сўмни ташкил
этган.
Қайд этилган ҳолатлар даъвогар вакилининг кўрсатмалари, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд
далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг асосий қарз ва фоиз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш лозим.
Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган лизинг
шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
мақсадида даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил
24 февралда кафиллик шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз
мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаган тақдирда,
кафил даъвогар олдида жавобгар билан биргаликда солидар жавобгар
бўлиши белгиланган. Шартномага асосан кафиллик суммаси 328 284 903 сўм
деб белгиланган.
ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Шунинг учун даъво талабидаги қарздорликни кафил ва жавобгардан
солидар тартибда ундириш қисми ҳам асосли ҳисобланганлиги сабабли ушбу
талаб қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар “Одил Файз ЭПС” фермер хўжалиги ва “Сардор Гарден
Сити” фермер хўжалигидан солидар тартибда:
- даъвогар
“Ўзагролизинг”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
43 691 425 сўм асосий қарз, 20 957 649 сўм фоиз, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 292 982 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов