← Назад
Решение #2841656 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6378-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 26 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимовнинг
раислигида, А.Азизовнинг котиблигида, “ZOMIN BREWERY” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси, жавобгар “S NJ R SHIFO
M RKET” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 617 860 сўм
қарздорлик, 1 239 270 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар-“ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда
“Даъвогар” ва “Сотувчи” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб – “S NJ R SHIFO M RKET” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Жавогар” ва “Сотиб олувчи” деб юритилади) ҳисобидан
12 617 860 сўм қарздорлик, 1 239 270 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ, суд мажлисига
қадар судга илтимоснома тақдим этиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризани иш юритишга
қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими
етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Шу сабабли суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи
қисмига асосан,тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш хужжатларида аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025
йл 29 январда В60/53-сонли алкаголь маҳсулотларини етказиб бериш бўйича
шартномаси тузилган, ушбу шартномада сотувчи алкаголь маҳсулотларини
жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиш
ва уларни ҳаққини тўлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, 17 917 860 сўмлик алкаголь
маҳсулотларини жавобгарга берган. Хусусан, тарафлар томонидан тасдиқланган
2025 йил 11 февралдаги В60-204-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 16 719 060
сўмлик
ва
2025
йил
13
февралдаги
В60-212-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 198 800 сўмлик, жами 17 917 860
сўмлик маҳсулот берган. Жавобгар эса ушбу маҳсулотлар учун қисман 5 300 000
сўм тўловларни амалга оширган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 12 617 860 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш бўйича
юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга
мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талабининг асослилиги иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топади. Шу боис, даъвогарнинг 12 617 860 сўм ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби
ва
шакли
белгиланмаган
бўлса,
ҳисоб-китоблар
тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Шунингдек, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама
қилган ҳолда даъвогар томонидан пеня тўғри ва асосли хисоб китоб қилганлиги
маълум бўлди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида,
буюртмачи етказиб берилган маҳсулот учун тўловни кечиктирса бажарувчига
мажбурият бажарилмаган ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,1 фоиз миқдорида,
лекин бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди деб келишилган.
ФКнинг 263-моддасига биноан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда жавобгарнинг иқтисодий
ахволини инобатга олиб, суд сўралган пеняни 619 635 сўмга камайтиришни,
қолган қисмини қаноаталнтиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд, жавобгар ҳисобидан республика бюджетигна 412 000 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг
333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S NJ R SHIFO M RKET” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “ZOMIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 12 617 860 сўм асосий қарз, 619 635 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Х.К.Абдураимов